Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Танқиддан тўғри хулоса чиқарилди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах шаҳрида ижтимоий ва экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Хусусан, Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида чиқиндилар тўпланиб қолганлиги танқид остига олинганидан сўнг, Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди ва тезкор чоралар кўрилди.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш департаменти ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида "Эко-Ҳаусе" МЧЖнинг махсус техника воситалари жалб этилиб, Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудуди чиқиндилардан тозаланмоқда. Ҳудуддаги чиқинди тўплаш шохобчаларида контейнерлар таъмирланиб, бўяш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ариқ тизимлари чиқиндилардан тозаланиб, ҳудуд буткул тартибга келтирилмоқда.
Бундан ташқари, Жиззах шаҳри, "Қассоблик" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу бино асосан имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қиладиган маскан бўлиб, унинг кириш қисмлари – 6 та подезди тўлиқ таъмирланмоқда.
Бинонинг 2000 квадрат метр фасад қисми бўялиб, дераза ва балконлари янгиланмоқда.
Уй атрофидаги олд ва орқа ҳовлилар ободонлаштирилиб, аҳолининг дам олиши ва болалар учун замонавий ўйин майдончаси ташкил этилмоқда.
Мазкур саъй-ҳаракатлар Жиззах шаҳрида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган муҳим қадамдир.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi