Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зоминда танқиддан тўғри хулоса чиқаришди
@jizzaxviloyatihokimi
Зомин туманидаги Қўрғон маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофи, йўлак ва кўчалар ободонлаштирилиб, ариқларда тўпланиб қолган турли хазонлар ва бошқа чиқиндилар ҳашар йўли билан тозаланмоқда.🇺🇿Каналга уланиш:
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ободонлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Туманнинг Ғофур Ғулом маҳалласидаги 8-боғчада мавжуд муаммолар ҳал этилиб болалар майдончаси тозаланиб ободонлаштирилди.Том қисмидаги муаммолар бартараф этилиб, янгиланди.
Шунингдек, туман маркази бўлган Халқобод ва Шароф Рашидов маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг ён атрофлари ҳам чиқиндилардан тозаланиб, тўпланиб қоладиган ташландиқ сувларни чиқариб ташлаш чоралари кўрилди.
Аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни чиқинди йиғиш контейнерларига ташлаш борасида тушунчалар ҳам бериб ўтилди.
Зомин туманидаги барча маҳаллаларда бу каби ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
@jizzaxviloyatihokimi