Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ва Марказий банк бошқаруви раиси Жиззах вилоятидаги лойиҳалар билан танишди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов, Марказий банк бошқаруви раиси Тимур Ишметов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Зарбдор ва Пахтакор туманидаги аҳоли ҳамда тадбиркорлар банк кредитлари асосидаги лойиҳалари билан танишди.
Дастлаб, Зарбдор туманидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.
Лалмикор маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуҳошим Аҳмедов хонадонида 2 сотих иссиқхона, 4 та асалари уяси, 1000 дона броллер жўжалар боқиш учун шароитлар яратиб, даромад олмоқда. Маҳалла ҳудудидаги 70 сотихга ташкил этилган голубика плантацияси ҳам кўздан кечирилди.
Ойбек маҳалласидаги “Сайхунобод” тажрибаси асосида АЛИСА-23 хусусий мактабгача таълим муассасаси бугунги кунда вилоятдаги намунавий боғчалардан бири ҳисобланади. Боғчанинг лойиҳа қиймати 450,0 млн. сўм, бўлиб, шундан ўз маблағи 150,0 млн. сўм, банк кредити 300,0 млн. сўмни ташкил этади. Йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 125 та ўринга мўлжалланган бўлиб, 25 та иш ўрни яратилган.
Ўз ўрнида боғча атрофидаги чиқиндилар ва кўп қаватлик уйларга кириш жойидаги йўлларнинг абгорлиги танқид остига олиниб, масъулларга муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириғлар берилди.
Кейинги манзил, Тозауруғ маҳалласидаги “Зарбдор” тажрибаси асосида "Зарбдор инвест ҳамкор 21" инвестиция компанияси бўлди. Мазкур компания йўл бўйида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, А-376 йўлида 5 та умумий овқатланиш, 2 та меҳмонхона, 5 та савдо дўконлари, 1 та соғломлаштириш маркази, 2 та ҳожатхона, 2 та электр қувватлаш жойи, 30 та бошқа хизмат-сервис шаҳобчаларини ташкил этишни режалаштирган.
Шу билан бирга Тозауруғ маҳалласидаги “Зарбдор” тажрибаси асосида интенсив боғ барпо қилиш фаолиятини амалга ошираётган "ZARBDOR AKTIV" 100 гектарда узумзор, голубика, малина, ежевика, лимон ва қулупнай каби юқори даромадли меваларни етиштириш плантацияларини ташкил қилмоқда.
Шарқ Юлдузи маҳалласидаги “Ғиждувон” тажрибаси асосида ГРЕЕН ФЕЕД паррандачилик, ем ишлаб чиқариш ва инкубатор тухумлари етиштириш фаолиятини йўлга қўйган. ГРЕЕН ФЕЕДнинг йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 150 минг дона парранда, 800 тонна ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва 40 та иш ўрни яратилган.
Шунингдек, Пахтакор туманидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Самарқанд маҳалласидаги “Жанубий Мирзачўл" канали қирғоқларида "SEUL MUN" тажрибаси асосида аҳоли дам олиш масканини ташкил этиш ишлари билан танишилди.
Сувонобод маҳалласидаги “Уйчи тажрибаси” асосида “BEST GOLD GROWN” раҳбари Акбарали Ҳайитов ва “Сайҳунобод тажрибаси” асосида Феруза Пирматова томонидан "Қўзиқориннинг шампиньон турини етиштириш лойиҳаси кўздан кечирилди.
Тошкент маҳалласида “Уйчи” тажрибаси асосида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Меҳринисо Таджиева “Ширинликлар тайёрлаш ва ўқитиш” лойиҳасига ҳам борилди. Мазкур ҳудуддаги "Мўжиза" истироҳат боғини замонавийлаштириш орқали қўшимча 24/7 соат фаолият олиб борувчи савдо-сервис объектлари ташкил этиш ишлари ҳам муҳокама қилинди.
Тошкент маҳалласидаги Мансур Абдумуродов бугунги кунда 750 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олиб, “Хорижий тилларни ўқитиш маркази” лойиҳасини ташкил этган. Ушбу масканни янада фаолиятини кенгайтириш орқали ёшларга таълим беришни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.
Дўстлик маҳалласида ”Ғиждувон” тажрибаси асосида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Гулрух Ядгарова томонидан амалга оширилаётган “Миллий қуроқчилик” лойиҳаси билан ҳам танишилди.
Шу ўринда эътиборимизни яна бир ҳолат ўзига қаратди. Шу кунларда шаҳар ва туманларда бўлаётган ободончиликлардан барча хабардор бўлсада, афсуски, Пахтакор тумани Солиқ бошқармаси биносининг орқа қисмидаги мудҳиш манзара одамни табини хира қилади. Уйлаймизки, масъуллар бу муаммони тез орада бартараф этишади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi