Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарёда эса инфратузилма ва қурувчилар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, Хоразмда 98 та, Бухорода 65 та, Жиззахда 19 та, Навоийда 12 та аукционда сотиб олинган ерда қурилиш бошланмагани танқид остига олинди.
Шунингдек, эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйларни кўпайтиришга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Бу борада Жиззах, Марғилон, Қўқон, Шаҳрисабз, Қарши шаҳарлари, Дўстлик ва пойтахт туманларида ишлар яхши бошлангани қайд этилди.
Уларнинг тажрибасини барча ҳудудда оммалаштириш кераклиги, авария ҳолатидаги эскирган уйларда яшаётган одамлар буни кутаётгани кўрсатиб ўтилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе