Ўғирликлар фош қилинди
Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилувчи Ё.Б. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, дала майдонидан 5 бош қорамоли ўғирланганлигини маълум қилган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладошлари Ж.Ж. ва М.Н. томонидан содир этилгани аниқланди.
Жиноят чорва моллари ортилган юк машинасини тўхтатиб, текшириш йўли билан фош қилинган. Айни вақтда юк машинаси ҳайдовчиси, Шароф Рашидов туманининг “Тўптолобод” маҳалласида истиқомат қилувчи А.У.нинг жиноятга алоқадорлиги ўрганиляпти.
Шунингдек, суриштирув давомида Ж.Ж. бундан бир ой илгари “Қаҳрамон” маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги даласидан 3 бош чорва молларини ўғирлаб, 16 миллион 500 минг сўмга сотиб юборганлигини тан олган. Гумон қилинувчиларнинг вилоятда юз берган бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
👮♂️👉https://t.me/jiziib