Пахтакор тумани ИИО ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш, осойишталикни таъминлаш йўлидаги хизматлари эътироф этилди. Тадбирда жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т. Қодиров ва туман ҳокими Асилбек Ашуров сўзга чиқиб, ходимларни янги йил билан муборакбод этишди. Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизмат фаолиятини самарали олиб бориш учун яратилган қулайлик ва шароитлар ҳам тилга олинди. Тадбир давомида жамоат хавфсизлиги, халқ осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилаётган барча ходимларнинг хизмати эътироф этилди. Шу маънода уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ИИВ ўринбосари ва бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари берилди.
👮♂️👉
https://t.me/jiziib