Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Фарҳод Тўйчиев жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилди. Қабулда 25 га яқин киши ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Хусусан, қўшниси тинчлигини бузётганлиги, тақиқда турган автомашинани сотиш, ерни номига расмийлаштириш, номига кредит олиб тўламаслик, иш ҳақи ва қарзларини ундириш, хизмат жойини ўзгартириш, шунингдек қонунбузарни жавобгарликка тортиш, зарарни қоплаш, туҳмат, ҳақорат ва фирибгарликка оид муаммоларга ҳам ечим изланди.
Мулоқот давомида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Мирзачўл туманида ўтказган сайёр қабулида моддий ёрдам сўраган фуқарога ажратилган пул маблағи топширилди. Шу куни кўтарилган масалаларнинг ижросини таъминлаш нуқтаи назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Website | Telegram | Facebook | Youtube