Марказий банк фуқароларни фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирмоқда
❗️Масофавий банк хизматлари ва тўлов ташкилотларининг электрон пул ўтказмаларидан фойдаланувчиларга уюштирилаётган
кибер-таҳдидлар, виртуал фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк барча фуқароларни
огоҳлантирмоқда.
📲 Ҳар қандай ҳолатда ҳам
СМС-хабар орқали келган бир марталик
тасдиқловчи кодни ҳеч кимга ошкор қилманг! Ушбу тасдиқловчи код ёрдамида фирибгарлар
ҳисобингиздаги пул маблағларини осонгина ўғрилаши ёки мобил иловалар ёрдамида уларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
❌ Бегона шахсларга
банк карталари ёки
банкнинг мобил иловасидаги аккаунтингиз тўғрисидаги маълумотларни берманг. Шубҳали бўлган веб-саҳифаларда банк картаси тўғрисидаги маълумотларингиз ва СМС-хабари орқали келган
тасдиқловчи кодларни киритманг.
⛔️Ҳозирги кунда одамлар энг кўп алданаётган фирибагрлик усули — бу кўриниши жиҳатдан айрим компанияларнинг веб-сайтига ўхшаган
сохта сайтлар орқали пластикдаги пулларни ўзлаштириш бўлмоқда. Яъни бир қараганда сиз худдики бу ростдан Click, Payme, Olx каби компаниялар сайти деб ўйлайсиз, аслида эса у сохта сайт бўлади. Шунинг учун кимдир сизга ҳавола бериб, шу линкка кир ва пластик маълумотларингни тўлдир, биз сенга пул ташлаб берамиз дейишса, дарров лаққа тушиб кетаверманг.
Қуйидаги ана шундай айрим сохта сайтлар манзиллари келтирилган:
yandex.uz-gets.space
click.uz-gets.space
click.3ds-uz.net
click.uz-gets.click
click-payment.site
click.uz-pay.xyz
olx.pay
❗️Бу сайтларда ҳеч қандай молиявий амалларни бажарманг, пластикларингиз маълумотини киритманг. Сизга бу линкни юборганлар аниқ фирибгарлар бўлади. Огоҳ бўлинг, содда бўлманг.
👉
@xushnudbek 👈