Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Илк пишган мевани еганда ўқиладиган Дуо
Асҳоби киром пишиб етилган илк мевани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса мевани муборак қўлларига олиб юқоридагидек дуо қилардилар. Сўнгра ўша жойдаги ёш болаларга у мевани берардилар.
Шу шаклда Аллоҳ таолодан хирмонларига, шаҳарларига, у ерда вафот этганларга ва яшайдиганларга барака тилардилар.
Лола Илхомиддиновна
Аллоҳумма барик ланаа фий самаринаа ва барик лана фий мадинатина ва барик лана фий соъ ина ва фий муддина.
Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Бизга, меваларимизга, шаҳримизга, соъларимизга ва мудларимизга баракот эҳсон қил".
(Соъ ва муд – ўлчов бирлиги).
Асҳоби киром пишиб етилган илк мевани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса мевани муборак қўлларига олиб юқоридагидек дуо қилардилар. Сўнгра ўша жойдаги ёш болаларга у мевани берардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ҳадисларидаги "соъ" ва "муд" сўзлари ўша даврдаги оғирлик ўлчов бирликларидир.
Шу шаклда Аллоҳ таолодан хирмонларига, шаҳарларига, у ерда вафот этганларга ва яшайдиганларга барака тилардилар.
Лола Илхомиддиновна