ШУКР ДУОСИАллоҳумма лакал ҳамду ҳамдан ювафий ниъамака ва юкафиу мазийда каромика.
Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Сенга неъматларингга муносиб, караминг зиёдасига яраша ҳамд бўлсин".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадиси шарифга кўра, овқатланиб бўлгач, шу қисқа муборак дуони ўқир эдилар.
Бу дуода ҳамднинг Аллоҳга хос экани билдирилади, ҳамд айтгач, Унинг неъматларига фазлу карами ила эришилиши айтила ди.
Ҳамд – шукрнинг асоси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар хайрли ишни бошлаганларида "Бисмиллаҳ…", дер ва неъматлар учун ҳамд айтиб, Аллоҳга шукрона қилар эдилар. Бу дуо улуғ дуолардандир.