
УЙДАН ЧИҚИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан чиқаётганларида шу муборак дуони ўқирдилар.
Аллоҳга таваккал қилиб, ўзларини Унга омонат этиб, ишларига кетардилар.
Иқрор бўлганлар билан бирга инкор қилувчилар ҳам бўлгани учун Аллоҳдан бундай муаззам тилак қилардилар:
Бу муборак ҳадисни Умму Салама онамиз нақл қилганлар. Мазкур дуода биз олишимиз зарур бўлган жуда катта ибрат бор...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан чиқаётганларида шу муборак дуони ўқирдилар.
Аллоҳга таваккал қилиб, ўзларини Унга омонат этиб, ишларига кетардилар.
Чунки ҳаётда турли инсонлар билан тўқнашардилар.
Иқрор бўлганлар билан бирга инкор қилувчилар ҳам бўлгани учун Аллоҳдан бундай муаззам тилак қилардилар:
Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удолла ав азил ла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа.
Маъноси:
"Аллоҳ исми билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қиламан.
Ё Аллоҳ, залолатга кетишдан, бошқа киши мени залолатга туширишидан паноҳ сўрайман.
Ё Аллоҳ, тойилишдан, бошқа киши мени тойилтиришидан паноҳ сўрайман.
Ё Аллоҳ, зулм қилишдан, бошқа киши менга зулм қилишидан паноҳ сўрайман.
Ё Аллоҳ, жоҳиллик қилишдан, менга жоҳиллик қилишларидан паноҳ беришингни сўрайман".
Бу муборак ҳадисни Умму Салама онамиз нақл қилганлар. Мазкур дуода биз олишимиз зарур бўлган жуда катта ибрат бор...