𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎 dan repost
Давоми...
Илм инсоният учун жуда катта нурдир. Ундан айрилиб бўлмайди, илмдан маҳрум бўлган жаҳолатда қолади. Ҳар бир муваффақият илмга боғлиқ ва илмнинг кўпайиши билан саодатга эришилади.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу муборак дуоларида:
Бошқа бир ҳадисда ҳам умматларига бешикдан қабргача илм талаб қилишни буюрганлар.
Бу ҳадиси шарифни ўқиган бир инглиз олими ўз китобида:
Дуода сўралган ҳилм эса энг юксак инсоний фазилат саналади.
Инсон ёмонликдан узоқлашган сари инсон эканини тушуниб боради. Ҳақиқий инсонга хос либосни тақволи инсонларгина кияди.
Бу муборак дуодаги офият ҳам ҳаётдаги энг муҳим дастурлардандир. Ҳаётда бундан буюк неъмат йўқ.
Бу тўрт дастур моддий ва маънавий ҳаётимиздаги энг катта тилакдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон камолоти учун бизга шу тилакларни ўргатмоқдалар. Саодат мана шу тўрт дастурга боғлиқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дастурларини тушуниб, ихлос билан амал қилганлар нақадар бахтли инсонлардир!
Лола Илхомиддиновна

"Аллоҳумма ағниний бил ъилми", яъни: "Ё Раббим! Мени илм билан бой қил", деганлар.
Бошқа бир ҳадисда ҳам умматларига бешикдан қабргача илм талаб қилишни буюрганлар.
Бу ҳадиси шарифни ўқиган бир инглиз олими ўз китобида:
"Ҳеч бир киши ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби ўз қавмини илмга бу даражада ташвиқ қилмаган, бунчалик қисқа ва катта маъноли сўз айтмаган", деган экан.
Дуода сўралган ҳилм эса энг юксак инсоний фазилат саналади.
"Ҳилм" луғатда юмшоқлик, деган маънони ифодалайди.
Дуода зикр қилинган "тақво" эса ёмонликдан қочиш маъносини ифодалайди.
Инсон ёмонликдан узоқлашган сари инсон эканини тушуниб боради. Ҳақиқий инсонга хос либосни тақволи инсонларгина кияди.
Бу муборак дуодаги офият ҳам ҳаётдаги энг муҳим дастурлардандир. Ҳаётда бундан буюк неъмат йўқ.
Шу сабабдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис сўнгида
"Ва жаммилний бил офияҳ", дея Аллоҳдан офият сўраганлар.