«Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили» мавзусидаги конференция бошланди
Пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида «Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Нуфузли анжуманни Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Андре Алгермиссен, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси Гулдана Авездурдиева, Рим-католик черкови епископи Ежи Матсулевич, Тошкент шаҳар яҳудийлар жамоаси раиси Аркадий Исахаров табрик сўзлари билан очиб бердилар.
Конференцияда диншунос экспертлар, исломшунослар, этник-маданий бирлашмалар, диний конфессия вакиллари, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамият, миллий маданий марказлари, жумладан Тошкент ислом институти ректори, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам қатнашмоқда.
🔗 https://islom.uz/maqola/23169
🕋 @islomuz