Гулруҳбегим Тохиржонова энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
5 йилдан буён АҚШ терма жамоаси сафида дона сурган гроссмейстер (2016 йил) ва халқаро спорт устаси (2024 йил) Гулруҳбегим Тохиржонова Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.
“Унинг тажрибаси, маҳорати билан Ўзбекистон шахмати янги чўққиларни забт этади. Гулруҳбегимга келажакдаги мусобақаларда омад тилаймиз ва унинг ютуқлари билан фахрланамиз”, – деб ёзади Шахмат федерацияси.
Федерацияда бўлиб ўтган тадбирда Гулруҳбегим Ватанга қайтиш сабаблари ҳақида ҳам қисқача тўхталган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

“Гап пулда ёки ваъдаларда эмас, мен доим Ватанимиз байроғи остида қатнашишни хоҳлаганман. Лекин орада шундай давр бўлдики, кетишга мажбур бўлдим. Агар мен Ўзбекистонда муҳит ўзгарганини, Шахмат федерациясида спортчиларга эътибор пайдо бўлганини ҳис қилмаганимда қайтмас эдим”, – дейди у.