Ishonch.uz / Расмий хабарлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


- ishonch.uz ахборот - таҳлилий порталининг «Telegram»даги расмий канали
- facebook.com/ishonchofficial.uz
- twitter.com/Ishonch1991
- https://youtube.com/@ishonchuz_official
Реклама:
📱+998 95 225 19 19

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зойир Мирзаев тарихий ҳақиқатни тикламоқчи

Наҳотки, ҳокимлар ҳам миллатнинг онги ва маънавий дунёси ҳақида қайғура бошлаган бўлса?

Куни кеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев кўчалар номини қўйишда ўтмишга мурожаат қилиш кераклиги таъкидлади.

"Топонимик комиссия таркибига  кадастр, почта хизмати, бундан ташқари, олимлар бўлиши керак.  Нима учун кўча номини бундай номлаяпмиз, бу номнинг бу жойга қандай тарихий боғлиқлиги бор, бунақа номдан вилоятда нечта бор, туманда нечта бор?  Агар кўчалар номини қўйишда шундай тарихий фактларни инобатга олиб ёндашилса, аҳоли онгида ўтмишни тиклаб берамиз" - деган Зойир Мирзаев ҳокимлик соатида.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎨 Бугунги кунда гўзаллик нафақат ташқи кўриниш, балки инсоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаш воситасига айланди.

Пластик жарроҳлик, косметология ва дерматология соҳаларидаги технологик ютуқлар ушбу йўналишларни замонавий ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантирди. Бироқ соҳанинг бундай ривожланиши билан бирга унга доғ тушираётган ҳолатлар ҳам афсуски кўп учрамоқда.


▶️ Тўлиқ видео: https://youtu.be/GcnXRIGO9ME

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


“ҲАҚ БЕРИЛМАС, ОЛИНУР”

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3320

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентини ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклаган.


Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3318

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


🔍 Махфий ахборотлар манбаи – газеталар

Ўтган асрнинг 30-йиллари бошида таниқли журналист ва ҳарбий эксперт Бертольд Якоб фашистлар Германиясидан Англияга кўчиб келади. Унинг кейинроқ Лондонда чоп этилган китобида немисларнинг ҳарбий қудрати, шунингдек, Бош штаб раҳбарияти ва 168 нафар генерал ҳақида маълумот берилади.

Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3317

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абу-Дабида Шайх Зоид мукофотини қўлга киритган ўқувчиларга машина совға қилинди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида “Zayed Sustainability Prize” танловида ўз ихтиролари билан ғолиб чиққан Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов, Асилбек Ашрапов ва уларнинг устози Соҳибжон Азизов автомобиль билан тақдирланди.

Улар танловнинг “Global High schools” йўналишида қатнашиб, ёмғир сувини қайта ишлаб, истеъмол учун яроқли ҳолга келтириш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритган.

Ўқувчилар ва уларнинг устозига мукофотларни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева топширган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 2 йил давомида олишингиз мумкин

Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги белгилаб қўйилган.

Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.
Бунда сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Гумонланувчи тергов ҳибсхонасидаёқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади – лойиҳа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимчалар киритилади. Бунда шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

Тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳат ва шикастланишлар аниқланган тақдирда зудлик билан прокурорга хабар берилиши тартиби ўрнатилмоқда.


Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш билан боғлиқ қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Лойиҳа депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


🇺🇲 Трамп Америка қудратини қандай тикламоқчи?

Дональд Трамп 2025 йил 20 январдан расман АҚШнинг 47-президенти сифатида иш бошламоқда.


Якшанба куни Вашингтонда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Трамп янги сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Унинг фикрича, бу билан Америка янги даврга қадам қўяди ва ўтган тўрт йиллик «таназзул»га барҳам берилиб, «куч, тараққиёт ва қадр-қиммат» замони бош­ланади.

Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3316

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Бойсундаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият хусусида баёнот берилди

Энергетика вазирлиги баёнотига кўра, тарқалган видеотасвирлардаги ҳолат “кутилмаган вазият” эмас.

“2024 йил сентябрь ойида метан эмиссияси содир бўлган қудуқ ўрнида объектни консервация қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда ва бу ерда доимий мониторинг юритиляпти.
604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.
Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат”, – дейилади вазирлик банёнотида.


Таъкидланишича, ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


#Кун_ҳикмати

📌 “Агар сен ўзинг учун яхшилик тиласанг, халқ учун яхшилик тиловчи бўлгин”.


✍️ Шоҳруҳ Мирзо

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


YouTube

✍️ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида марҳум журналист ва шоир Акмал Тошнинг хотира кечаси ҳамда "Хавотир" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ishonch.uz ушбу тадбирдан видеолавҳа тайёрлади.

▶️ Тўлиқ видео: https://youtu.be/6lxxMY4IyuM

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Ўзбекистонга хориждан пул жўнатмалари ўтган йили қарийб 15 млрд долларга етган

2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банкнинг жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича қисқача шарҳида маълум қилинди.

Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3315

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Ўзбекистонда китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклиф қилиняпти

Ўзбекистон қамоқхоналарида китобхон маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Бу “Миллий тикланиш” партиясининг ташаббуси бўлиб, партия расмий каналининг ёзишича, улар “хорижий тажрибадан келиб чиқиб, бир неча йиллардан буён китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклифини илгари суриб келмоқда”.

“Ниҳоят бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти.

Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


“ОТА” – кичкина асардаги катта муаммо

Куни кеча пойтахтимиздаги “Art house Hamsa” театрида Озарбайжон драматурги Исмоил Иманнинг “Дорогой папа” асари асосида саҳналаштирилган “Ота” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3314

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Навоийдаги ЙТҲ юзасидан ЖКнинг иккита моддаси билан иш қўзғатилди

Бош прокуратура навоийлик ўқувчининг содир этган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан жиноий иш очилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, одам ўлими билан боғлиқ ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266 (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117 (Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


⚡️Фото очерк: КАРАШМА ДЕНГИЗНИ КЎРДИМ…

🌐 Ishonch.uzнинг Бокудан махсус фоторепортажи

Чет элга илк хизмат сафарим Озарбайжон пойтахтига бўлди. Боку Каспий денгизи соҳили ғарб ва шарқ чегарасида жойлашган тарихий шаҳар. Биз икки ярим соат парвоздан сўнг Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортга  бориб қўндик. Қизиқ, негадир бу сафар одамлар самолёт тўхташидан аввал туриб олишмади…

Батафсилhttp://ishonch.uz/news/3312

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Тунги фожиа: Навоийда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходими ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 19 январь куни тунги соат 1:45 да Навоий шаҳрида даҳшатли воқеа рўй берди. 2008 йилда туғилган, 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлган С.М. отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай бошқариб юрган.

Батафсил
http://ishonch.uz/news/3313

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Исроил томони ҳам 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Улар исроиллик ҳарбийлар томонидан турли жиноятлар – тош отишдан тортиб, қотилликка уриниш каби айбловлар билан ҳибсга олинган.

Исроил томони маҳбусларни якшанба куни ҲАМАС озод қилган 3 нафар исроиллик эвазига қўйиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, 42 кун амал қиладиган сулҳнинг биринчи босқичи шу муддат ичидаги оташкесимни, ҲАМАС томонидан гаровга олинган 33 исроилликнинг босқичма-босқич озод қилинишини ҳамда бунга муқобил равишда Исроилнинг юзлаб фаластинлик (айрим манбаларда 700 нафар) маҳбусларни озод қилишини ўз ичига олади.


Бундан ташқари, сулҳнинг биринчи босқичи анклавга инсонпарварлик ёрдамининг киришига ҳам имкон беради ва бу учун Исроил кучлари Ғазодан қисман олиб чиқиб кетилиши керак.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


🗞 «Ishonch» газетасининг
18 январдаги сонида ўқинг:


⚡️Ҳозирда бу тузатиш фақат рамзий тусга эга. Реал ҳаётда АҚШнинг на Ўзбекистон, на бошқа қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий ва сиёсий муносабатларида Жексон-Веник тузатиши таъсир кучига эга эмас.

⚡️ Шу ўринда Абдулла Қодирийнинг сўзлари ёдга тушади: «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар».

⚡️Яна бир ноаниқлик шуки, урушдан сўнг Ғазони ким бошқаради?

➡️ «Ishonch» газетасининг 18 январь сонида эълон қилинган бир-биридан қизиқарли ва долзарб мақолаларни ўқиб, вақтингизни мазмунли ўтказинг.

🔹 ГАЗЕТАНИНГ 9-СОНИДА

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.