Гумонланувчи тергов ҳибсхонасидаёқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади – лойиҳа
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш билан боғлиқ қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Лойиҳа депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимчалар киритилади. Бунда шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳат ва шикастланишлар аниқланган тақдирда зудлик билан прокурорга хабар берилиши тартиби ўрнатилмоқда.