Жорий йилда 3-Мис бойитиш фабрикасини тўлиқ ишга тушириш режалаштириляпти
Жорий йилнинг июлига қадар ТИАга мувофиқ “Олмалиқ КМК” АЖ ўз маблағлари ва хорижий банк кредитлари ҳисобидан “Ёшлик I” конини ўзлаштириш” (I навбат I босқич) инвестиция лойиҳаси доирасида 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикасини тўлиқ ишга тушириш чораларини кўради.
Бу ҳақда 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида гап боради.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

Бунда 65 млн тонна маъданни ташиш қувватига эга циклли-оқим технологияси қурилиши доирасида қурилиш-монтаж ишларини ҳамда 3-Мис бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари якунига етказилади.
Шунингдек, 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикасининг биринчи линияси ҳам фойдаланишга топширилади.