Амалдорлар эмас, бозор керак
«Фавқулодда вазиятларда нархларни назорат қилишнинг энг ёрқин мисоли 70-йиллардаги Америка бензин инқирози ҳисобланади. Никсон маъмурияти OPEC`нинг нефть эмбаргосига жавобан нархларни назорат қилишга киришгани натижасида бензин умуман мавжуд бўлмай қолди.
Бутун мамлакат бўйлаб ҳайдовчилар узун навбатлар ҳосил қила бошлади, баъзида улар бакларини тўлдириш учун соатлаб навбатда туришига тўғри келди. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида “Кечирасиз, БУГУН БЕНЗИН ЙЎҚ” деган ёзувлар осиб қўйилган, баъзиларида эса тоқ кунларда тоқ рақамли, жуфт кунларда жуфт рақамли автомобилларга ёқилғи сотиш чекланганди.
Инсоний ва иқтисодий харажатлар ҳайратланарли даражада эди. Фарзандларини мактабга олиб кетаётган оналарнинг бензини тугаб қолди, ишчилар ишга кела олмади, ҳатто ёқилғи қуйиш шохобчаларида зўравонликлар содир бўлди. Ёқилғи қуйиш шохобчаси хизматчисига қурол ўқталган эркак қўлга олинди».
https://substack.com/home/post/p-158408866