Iqtisod4i


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Шунчаки фикрлар
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг Когондаги саройидан ажойиб фотоҳикоя. Албатта тавсия қиламан. Жуда қизиқ маълумотлар, чиройли суратлар бор.

Муаллиф: Зиёда Рамазонова

Фотосуратлар муаллифлари: Беҳзод Болтаев, Шоҳруҳ Ҳайдаров

https://www.gazeta.uz/oz/2024/04/17/kogon-saroy/

6k 2 47 2 12

Шухрат ака тўғри нарсага эътибор қаратяпти. Эътибор беринг, бир томондан ўзларининг ҳаракатларини валюта чиқиб кетиши ва импорт қимматлашиши (доллар ошиши) билан изоҳлашмоқда. Лекин импорт арзонроқ бўлиши учун энг яхши чора бозорни тўсиш эмас, қайтанга очиш, шунингдек, бир кунда ўзгариб кетадиган муҳит яратмаслик бўлар эди. Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими пасаймоқда. Агар ўйин-қоидалари даб-дурустдан ўзгараверса бу оқим яна пасаяди.

Импорт билан шуғулланиб, тили куйган тадбиркорларимиз ҳам кейинги сафар Ўзбекистондаги исталган лойиҳаларга пул тикишдан қочади (нафақат улар, бу жараённи четда кузатаётган бошқа тадбиркорлар ҳам ўзига керакли хулосасини олиб бўлди).

Минг марта айтилганидек, биз валютанинг чиқиш йўлларини бўғиш билан эмас, кириб келиш йўлларини очиш билан шуғулланишимиз керак. Лекин бу қийин (ўз ўрнида ягона тўғри) йўл.

Иқтисодий сиёсат учун энг зарарли нарса — қарорларнинг башорат қилиб бўлмайдиган экани.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«ManaPolya» - BoburFM

Хуршид Серобов сўзи
Режиссёр: Феруз Баҳодиров.
Йигитлар маладес!


Behzod Fazliddin dan repost
“Ҳақ сўзни айтган оғизларни тош билан қонатмоқ эмас, ҳақиқат тамалини қулатмоққа кўтарилган қўлларни кесмоқ зарур”, дейди Навоий тилида Ойбек.

“Сўқир бахтдан кўрар кўзли бахтсизлик афзал”, дея оҳ тортади Мақсуд Шайхзода Мирзо Улуғбек тилида.

Рауф Парфи салафларига нажот берган ҳақ овозига ҳамоҳанг бундай “сеҳрли” тилни яқин ўтмишдан ҳам топди: “Сен-да ҳур туғилдинг, бир сўзла, бир ўл...” дея чўлпонона руҳда сир соча бошлади.

Кейин бу овоз янада кескирлашди; “бахтдан тўйиб кетган соқов оломон” қисмати фонида ошкора муножот тусини олди: “Улуғ Тангрим, Сени аччиқ соғиндим!”

#Ижод_ва_эътиқод #Ўзбек_адабиёти

@Behzod_Fazliddin


Электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи бир қанча автосалон раҳбарлари эркин бозор шароитини бўғмасликни сўрамоқда

Улар #erkinraqobattarafdorimiz ва #erkinraqobat ҳештеглари билан йўллаган президентга мурожаатида жумладан қуйидагиларни таъкидлаган:

«Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди».

«Агар 400 та автосалонда ўртача 10 кишидан одам меҳнат қилаётганини ҳисобга олсак, жами 4 мингдан ортиқ фуқаро ишсиз қолиши, 400 дан ортиқ тадбиркор касодга учраши мумкин. Валюта айланмасидан дебиторлик қарзи пайдо бўлиши ва кейинчалик Солиқ қўмитаси ушбу сумманинг 50 фоизини жаримага тортиши мумкинлиги, бунда барча тадбиркорлар касодга учрашдан ташқари, жиноятчига айланиб қолиши мумкин».

«Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди. Шунинг учун, ҳурматли Шавкат Миромонович, бизга ёрдам беринг. Биз эркин бозор тарафдоримиз».

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/11/auto-import/


Сўнгги икки ҳафта ичида Қозоғистондаги Бишимбаев иши интернетнинг барча бурчакларидан чиқиб келмоқда.

Жонли эфирда ёритилаётган жараёнларни кундан-кунга кўпроқ (юқоридаги скринга эътибор беринг, 500 минг, 750 минг, 1.5 млн, 1.9 млн, 2.6 млн, кейин 3 млн кўришлар сони) қозоғистонликлар ва умуман бу жараёнга кўзи тушган барча одамлар катта қизиқиш билан кузатмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам мамлакат аҳолиси учун ҳаққоний суд жараёнини кўришдек фойдали нарсани топиш қийин. Параллел равишда суд жараёни бўйича кўпчилик яхши, эсда қолувчи ҳуқуқий билимга ҳам эга бўляпти, дейиш мумкин.

Бундан ташқари, суд жараёни мамлакатда янги шахсиятларни, қаҳрамон прокурорлар, суд-мед экспертлар ва бошқаларни кашф қилмоқда. Институтларга ишончни оширмоқда. Умуман, бу жараён ҳам менда ҳудди Туркияда сайловлар каби қизиқиш уйғотди.


Ғазода ҳайит

Барча инсонларнинг ҳаётига тинчлик қайтсин.

Суратлар манбалари: Reuters, AFP, Getty Images, Shutterstock.


Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Барчангиз яхши инсонларсиз!


Субсидиялар 5 бараварга кўпайган, уларнинг 76 фоизи энергетика ва геология-қидирув ишларига сарфланяпти

2021 йилда субсидиялар учун 5,63 трлн сўм, 2022 йилда 12,26 трлн сўм ажратилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич рекорд даража — 29,25 трлн сўмгача ошди.

Пулнинг катта қисми — 17,99 трлн сўми (прогноз бўйича, 12,4 трлн сўм ажратилиши режалаштирилганди) табиий газ сотиб олиш (бозор баҳосида) ва ички бозорда (тартибга солинадиган тарифлар бўйича) сотишдаги фарқни қоплашга сарфланган.

Хусусан, Ўзбекистон хорижий компаниялар билан қўшма лойиҳалар асосида экспортга мўлжалланган газни ички бозор учун ҳам экспорт нархларида сотиб олган. Бунинг ортидан «Ўзтрансгаз» Корея компанияларидан 1 млрд доллар, 2019 йилда эса «Лукойл»дан 600 млн доллар қарздор бўлиб қолганди.

2021 йилги бюджетда бундай субсидиялар бўлмаган, 2022 йилга келиб эса бу мақсадлар учун 6,7 трлн сўм сарфланган.

2023 йилда геология-қидирув ишларига 1,02 трлн сўм субсидия ажратилган. Йил бошида бунинг учун 990 млрд сўм йўналтирилиши режалаштирилганди.

Иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарга пасайтирилган тарифлар сақланиб қолиши муносабати билан етказилган зарарни қоплаш учун яна 1,72 трлн сўм ажратилди. 2024 йилда бу миқдор 4,5 трлн сўмга етиши кутилмоқда.

Жамоат транспорти учун 838 млрд сўм ажратилган бўлса, 2024 йилда бу миқдор 1,5 трлн сўмга етиши прогноз қилинган.

2024 йилда субсидиялар учун 29,8 трлн сўм, энергетика соҳасига 20,6 трлн сўм, геология-қидирув ишларига 900 млрд сўм йўналтириш режалаштирилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/01/subsidy/


Маданият вазирлиги сўнгги бир йил ичида қуйидаги 10 та воқеа билан ёдимда қолди:

Маданият вазирлиги ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан 2024−2025 йилларда The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади.

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги

2023 йил давлат бюджетидан Маданият ва спортга 5,3 трлн сўм ажратилди.

Маданият вазирлиги «маданиятли инсонлар»га кўнгилочар тадбирлар учун бепул чипталар совға қилмоқчи.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вазирликларнинг очиқлик рейтингини тузди. Рақамли технологиялар вазирлиги энг юқори, Маданият вазирлиги эса энг қуйи ўринда қайд этилди.

«Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топавермайди». Маданият вазирлиги — санъаткорларнинг уй-жой олишига субсидия ажратиш таклифи ҳақида.

2024 йилда давлат бюджетидан Маданият вазирлигига 1,1 трлн сўмдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Вазирлик харажатлари орасида давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш каби бандлар мавжуд.

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди.

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди.

«Марказий Осиёда ягона». Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмлик кўчма саҳналарни тақдимот қилди.


Савол: Қайси қўшнингиз бойроқ?
So‘rovnoma
  •   Ҳамма нарсани, помидордан тортиб, этигигача ўзи ишлаб чиқарадиган қўшним.
  •   Ҳамма нарсани четдан сотиб олиб, фақат ўзининг асосий иши билан шуғулланадиган қўшним.
409 ta ovoz


Парадокс шундаки, миллий иқтисодиётга энг катта зарар келтирувчи қарорлар миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш деган важ билан қабул қилинади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини энг кўп камситувчи қарорлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш важи билан имзоланади.

Маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини энг кўп кучсизлантирувчи қарорлар маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини ошириш деган чиройли сарлавҳалар билан эълон қилинади.

Қандай қилиб сизни рақибларингиз билан ҳисоби 0-0 дан бошланувчи ўйин ўйнашга қўймасдан рақобатбардошлигингизни ошириш мумкин? Ички бозорда сизга рақибларга нисбатан маъмурий, сунъий устунлик берилаверса, бу сизни кучлироқ қиладими? Ëки шу маъмурий ёрдамсиз исталган рақобатда ютқазадиган қиладими?

Қайсидир саноат жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиши учун уни тариф ва нотариф тўсиқлар билан ҳимоя қилишимиз керак деган фикр - мутлоқ мантиқсиз, истеъмолчига зарарли қараш.


Open Budget`нинг биринчи мавсумига ажратилган маблағ — 3,39 трлн сўм.

Ўзбекистон консолидациялашган бюджетининг 2023 йилдаги харажатлари 380 трлн сўм.

Консолидациялашган бюджети дефицити, яъни йиғганимиз ва сарфлаганимиз ўртасидаги салбий фарқ 59 трлн сўм.

Газ нархлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун субсидияларга 18 трлн сўм сарфланган.

2021 йилдан 2023 йилгача давлат органлари, адлия, прокуратура ва судлар, шунингдек, маҳаллаларни сақлаш ва ННТларни қўллаб-қувватлаш харажатлари 6 трлн сўмдан кўпроққа ошган.

Бу йил бюджетга Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари бўйича 18,27 трлн сўм фойда солиғи тушиши прогноз қилинган. НКМК ва ОКМКдан дивидендларидан 2024 йилда 23,75 трлн сўм келиб тушиши керак.

Жисмоний шахслардан эса 15,9 трлн сўм даромад солиғи олиниши кутилмоқда.


Ғазо секторидаги муҳим инфратузилмага етказилган зарар тахминан 18,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Инфратузилмага етказилган зарар иқтисодиётнинг барча тармоқларига таъсир қилади. Етказилган зарарнинг 72 фоизи уй-жойлар улушига тўғри келади.

Инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши натижасида 26 млн тонна чиқинди ва иншоотлар парчалари ҳосил бўлган айтиляпти. Уларни тозалаш учун йиллар керак бўлади.

Ғазо аҳолисининг ярмидан кўпи очарчилик ёқасида турибди. Ҳудуднинг бутун аҳолиси кучли озиқ-овқат танқислиги ва тўйиб овқатланмасликни бошдан кечирмоқда.

Бир млндан ортиқ одам уйсиз қолган. Аҳолининг 75 фоизи мажбурий кўчманчига айланган.

Жисмоний ва руҳий саломатлик учун ҳалокатли оқибатлар аёллар, болалар, қариялар ва ногиронларга энг кўп таъсир қилгани, энг кичик болаларнинг ривожланишига эса умрбод таъсир кўрсатиши айтиляпти.

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг 84 фоизи бузилган ёки вайрон бўлгани, шунингдек, қолган объектларни ишга тушириш учун электр ва сув таъминоти йўқлиги сабабли аҳолининг тиббий хизматлар ва дори воситаларидан фойдаланиш имконияти минимал бўлиб турибди.

Сув таъминоти ва канализация тизими ўзининг аввалги қувватининг 5 фоизи даражасида ишлаяпти, инсонлар ҳаёти чекланган сув таъминотига боғлиқ бўлиб турибди.

Таълим тизими ишламаяпти. Ғазо секторидаги болаларнинг деярли барчаси мактабга бориш имконидан маҳрум.

Асосий йўлларнинг 92 фоизи вайрон бўлган ёки шикастланган, алоқа инфратузилмасига жиддий зарар етган. Бу эса аҳолига гуманитар ёрдам етказиб беришни ниҳоятда қийинлаштиради.

Жаҳон банки ва БМТнинг Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланган қўшма ҳисоботидан


Маданият давлат томонидан бошқарилиши керак бўлган соҳа эмас

Маданият вазирлигига ҳар йили трлн сўмдан ортиқ пул ажратилади. Кўп давлатларда Маданият вазирлиги йўқ. Чунки маданият давлат томонидан бошқарилиши керак бўлган соҳа эмас аслида. Давлат томонидан Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳарбий соҳа, тиббиёт, ўрта таълим бошқарилиши керакдир, лекин маданият соҳаси эмас. Маданият соҳасида йўқолиб бораётган санъат турларини сақлаб қолиш учун агентлик бўлишининг ўзи етарли.

Маданият вазирлигимиз бор, Ёзувчилар уюшмамиз бор, «Ўзбеккино»миз бор, лекин, охир-оқибат, нимага эришдик? Олдин совет мустабид тузуми дердик. Лекин мустабид тузум тугаганига ҳам 30 йилдан ошди. Шу йиллар ичида қандай натижага эришдик? Биронта ёзувчимиз дунё миқёсида машҳур бўлдими? Қайси ёзувчимизнинг китобини дунёда кутишмоқда? Қайси ўзбек киносини жаҳонда кутишмоқда? Ўзбекистонда ҳам ҳеч ким кутмаяпти-ку.

Шунинг учун ҳам бу масалани кўриб чиқиш керак. Тўғри, бу жуда ҳам оғир, жуда ҳам қийин бўлиши мумкин. Лекин бу ишни барибир қилиш керак. Давлат ўзида «30 йил шу нарсани қилиб кўрдик, демак, бунга бошқача ёндашиш керак», дейишга куч топиши керак.

© Сарвар Каримов


Биз ростдан мажбурий меҳнатга қарши курашмоқчимизми? Ташаббусли бюджетнинг ижобий имиджини ҳимоя қилиш ниятимиз борми?

Бир туманнинг замҳоким
айтяпти
: «Ҳозир ҳоким топшириқ бердилар, агар биттанг ўзгариш, натижа қилмайдиган бўлсанг, хафа бўлиб ўтирма. Шаҳриёр СЭС, натижа қилсанг қил, жўра, бўлмаса, аризангни ёз, қури бу ердан, тушундингми гапимни? Менга бугун натижа қиласан. Агар обеддан кейин юзта овоз йиғиб бермасанг, йўқ бўласан, жўра. Менга сендек раҳбар керакмас».


Замҳоким нутқида бир неча бор ташкилотлар раҳбарларига нисбатан «ноинсофлар» жумласини ишлатяпти.

Оқибатда эса унга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисми (БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади) билан жарима жазоси тайинланяпти.

Демак, туман ҳокими топшириқ берди деб айтилган гап ёлғон бўлиб чиқяптими? Ëлғон бўлиб чиқаётган бўлса, масалан, ҳоким акамиз ўзларининг замларини тухмат қилишда айбламадиларми? Ахир туман ҳокимининг имижига путур етказяптику? Уни қилмаган ишида айблаяпти.

Ҳокимни қўя турайлик, замҳокимнинг ўзларига нисбатан масаланинг сиёсий оқибати бўлмайдими? Масалан, Ташаббусли бюджетдек яхши лойиҳани олабўжига чиқариб, бир қанча раҳбарни ноинсофга чиқариб ҳам ишлашда давом этса бўлар экан-да?

Мен бунақа масалалар ҳақида умуман ёзишни истамасдим, лекин сўнгги пайт Ташаббусли бюджет лойиҳасига нисбатан салбий қарашлар кўпайгани сезилмоқда. Бу лойиҳа учун ажратилаётган трлнлаб пуллар яна аввалгидек сарфланмаслиги учун ҳам кимдир бунақа одамларга кескин чора кўриши керак эмасми?

Ирода бўлса, ихтиёр бўлса, вазият бошқачароқ бўларди, менимча. Лекин жуда курашгимиз ҳам келаётганга ўхшамаяпти.


- Шафқат, Монтэг, шафқат. Улар билан тортишманг, уларни айбламанг. Кечагина сиз ҳам улар билан бир хил эдингиз. Улар ҳаммаси доим шундай давом этади деб ишонишади. Бироқ, доим бундай бўлмайди. Билишмайдики, уларнинг бутун ҳаётлари фазода аланга олиб, учиб бораётган метеоритга ўхшайди. У учиб юрганда чиройли кўринади. Аммо унинг қачондир қулаши муқаррар. Улар фақат алангани, чиройли оташни кўришади. Сиз ҳам аввал фақат шуни кўргансиз.

©️ Рэй Брэдбери — Фарангейт бўйича 451 даража.


Китоблар қандай аҳмоқ ва эшак эканимизни бизга эслатиб туради. Улар аскарлари олқишлаган пайтда Цезарнинг қулоғига «Унутма, сен ҳам улар каби оддий одамсан», – дея шипшитиб турадиган соқчилардир.

©️ Рэй Брэдбери — Фарангейт бўйича 451 даража.


Ҳодисаларни умумлаштириш ва хулоса қилишларига йўл қўйманг

Мих ва ёғочсиз уй қуриб бўлмайди. Агар уй қурилишини истамасангиз, ёғоч ва михларни йўқотинг. Агар одамнинг сиёсатдан хафа бўлишини истамасангиз, унга масаланинг иккала томонини кўрсатманг. Фақат бир томонини кўрсатинг. Фақат бир томонинигина кўрсин. Ундан ҳам яхшиси, бирортасини ҳам кўрмай қўя қолсин. Дунёда уруш деган нарсалар борлигини унутсин. Ҳукумат ёмон бўлса, ҳеч нарсани тушунмаса, халқни оғир солиқлар эзса, бу ҳарқалай халқнинг булар тўғрисида ўйлаганидан яхшироқ. Тинчлик керак, Монтэг. Турли танловлар ташкил қилинг. Масалан, ким машҳур қўшиқларнинг сўзларини ёддан билади ёки штатларнинг бош шаҳарларини ким кўпроқ санаб бера олади ёки Аёва штатида ўтган йили қанча буғдой йиғиб олинди? Одамларнинг мияларини рақамлар, кераксиз фактларга тўлдириб ташланг. Ҳечқиси йўқ, ўзларини билимлидек ҳис қилишади. Фикрлашаётгандек туюлади, бир жойда қимир этмай туришган бўлса-да, олға қадам ташлаётгандек бўлишади. Улар ўзларини бахтли ҳис қилишади. Чунки уларга тиқиштирилган фактлар ўзгармай қолаверади. Аммо уларнинг фалсафа ва социология кабилар билан шуғулланишларига асло имкон берманг. Ҳодисаларни умумлаштириш ва хулоса қилишларига йўл қўйманг. Бу тушкунликка олиб келади.

©️ Рэй Брэдбери — Фарангейт бўйича 451 даража.


Дунёнинг кўплаб демократиялари ҳали жуда ёш. Улар пайдо бўлганидан сўнг бир авлод умри ҳам ўтгани йўқ.

Демократия бўйича энг муҳим аргумент у яхши бошқарувни келтириб чиқариши эмас, балки расво бошқарувнинг олдини олиши ҳисобланади. Расво бошқарув эса анархияни, бошқарувнинг умуман йўқлигини ҳисобга олмаганда мамлакат билан содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарса.

Ҳуқуқлар тўплами қанчалик тўла бўлса ўша расво бошқарувни келтириб чиқарадиган омилларни тийиб туриш даражаси шунчалик кучли бўлади.

Барча камчиликларини ҳисобга олганда ҳам демократия автократиядан афзал.

Financial Times`да шу ҳақда мақола чиқибди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.