Яна бир бож, бу сафар дориларга
Ўзбекистонда бир қатор дори воситаларига товар божхона қийматининг 2 фоизи миқдорида бож жорий этилди.
Фармагентлик буни қуйидагича изоҳлаяпти:
Маҳаллий корхоналар ишлаб чиқарган дорилар улуши бозорда 43 фоиз, 2030 йилгача буни 70 фоизга етказишмоқчи. Мамлакатда GMP стандарти талабига жавоб берадиган 54 та корхона бор. Улар ишлаб чиқариш қувватларининг 60 фоизи билан ишлаяпти.
Яъни, биз энди фармкорхоналаримизни ҳам ҳимоя қилишимиз ва дориларни қимматроққа олишимиз керак.
Мазкур бож бир қатор дори воситаларига, шу жумладан, тайёр шаклдаги антибиотикларга (масалан, амоксициллин, азитромицин, цефтриаксон), оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дориларга (ибупрофен, парацетамол, диклофенак), вирусга қарши (осельтамивир, ремдесивир) ва бошқаларга қўлланилади.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/01/29/duty-on-medicines/