Iqoniy_she'riyati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Assalomu alaykum. Hurmatli foydalanuvchilar! Kanal Dadahon Iqoniy ijodiga bag‘ishlanadi. Kanalda mualliflik she'rlari va hikoyalar yoritib boriladi.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Шеър муаллифи: Ирина Самарина-Лабиринт

Таржима....

Жаннат эшигида одамлар....


Жаннатга киришда тўпланиб одамлар,
Таниш-билишдан умидвор бўлдилар.
Фаришта тикилиб узоққа деди,
“У уйига қайтди, беринг йўл!” энди.

Деди: "Мана, ҳақиқий бойгина инсон.
Навбатсиз киради, гапирманг чунон .
Илтимос, йўл беринг, ўтказинг бироқ.
Жаннат унинг уйи етволсин тезроқ.

Ниҳоят қайтмоқда уйига энди.
Оллоҳдан у шуни сўраган деди.
Бир зумга бўлди жим йиғилган омма,
Ҳар бири тўплаган, канчадир танга.

Жаннатдан умидвор ҳар битта авом.
Ўйлади, жаннатдан сотилар бир том.
Кимдир таклиф этди бирдан уйини,
Кимдир деди: “Илоҳим, олинг уловни".

Шу онда онахон сўради аста,
Суяниб жаннатнинг рақига хаста.
"Ким у? Нимаси бой? Қани бойлиги?
Устида кийими жулдур-ку қани?

Каби саволларни берди-ку авом.
Фаришта дедики бир жимлик тамом.
Бу киши ҳаётда бир мазлум бўлган.
"Йўқчилик" дегувчи кемага чиққан.

Дедики: "Муҳими бойликмас, бир қалб",
Топ-тоза қалб билан сўрагувчи алп.
"Унинг нигоҳида меҳр кўрганман,
Қалбдан фидо қилган жонин сўрганман.

Бир умр вақтини сафрлади ҳар кун,
Аҳли аёл ҳамда фарзандлар учун,
Жаннат боғин қурди оила сабаб.
Оғир меҳнат қилди яшасин арбоб,

Севгиси бўлганда бехосдан хаста,
Барча бойлигини сарфлади аста.
Кутмади ҳеч кимдан, келмади ҳамдам,
Фақат аёл учун сўради бирдам.

Оғир кунда доим яхшилик сўрган,
Осмонни ёруғ бир қуёшда кўрган.
Бахтли эди токи, мусибат кўрган,
Келини, ўғлини маст ҳолда босган...

Ростдан у ўтмишда бахтиёр эди!
Оч қолган итларни, мушукни боқди.
Оғриқни сезмасдан, кўлмак кезарди,
Нияти дўзахга тушмоқ истарди...

Яратган карами шу қадар кенг-ки,
Бандасин ташламас шум тақдир танга.
Узоқ ўйламасдан берди қўлланма,
Чол учун жаннатга тўғри йўлланма.

Дардкашни дардлари кўп эрмас эди,
Сўрарди Оллоҳдан илтимос дерди.
Хотинимга жаннат ато қил эгам,
Борарман олдига гул ила бекам.

Йиғларди соғиниб аҳли аёлин,
Кўз ёшин тўкарди сўраб охирин.
Одамлар жим бўлди эшитиб оҳин,
У киши дер эди келдим мен жоним.

Иқоний. Тошкент 2025 йил 6-март.


Шошманглар...

Югурамиз тўхтамасдан ўйлаб мана охири,
Етар пайтда бирданига сурилади хотими.
Яна югур тўхтамасдан деяр юрак начора,
Айни юрак ғижирлаши эшитилар бечора.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 1 март.


Бахт...

Бахт нимадир, кимдир айтар:
Ушалган орзу, ҳавас, ҳайратлар.
Ичилган қадаҳ-у, шавқу шавқатлар.
Қизғин базмлар-у, оний лаззатлар.

Бошқанинг тилида: бахт ҳукмдор.
Жарақ пуллар-у, лавозим нобакор.
Қора айғир-у, маржон кўзлардир.
Оний мақтовлар, маст-у майдондир.

Учинчи одамчи шундай билади:
Бахт қушдир, елкага қўнган.
Омадни, пулларни киссага солган.
Ҳар кимга доим “вафоли” бўлган.

Тўртинчи одамчи муҳаббат деркан:
Оллоҳни наздида мукофот берган.
Суюкли ёр-у, фарзандлар тўкис,
Охират жаннат-у, йўқ бирам ноқис.

Айтсам-чи аслида нимадир бахт?
Меҳнат, илм, чекмоқ машаққат.
Орзу-умид қилмоқ, режа бажармоқ.
Ушатиб орзуни яйраб яшамоқ.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 1 март.


Йўқолган ҳамён ва тақдирнинг неъматлари

Захро ҳар кунгидай тонг саҳарда туриб, ўқишга кетишга тайёргарлик кўрди. Барча замонавий инсонлар қатори шошилгани учун махсус илова орқали такси чақирди. У медицина олийгоҳида таҳсил олади. Эрталабдан амалиёт ўтиш учун Республика болалар реабилитацияси марказига йўл олди. Барча машғулотларни муваффақиятли ўтказиб, кейин инглиз тили курсига йўлланди. Кечқурун дарслар тугади. Опаси Фотима билан уйга қайтишди.
Уйга етиб келгач, Захро ҳамёнини йўқотганини тушунди. У уни қаерда тушириб қўйганини аниқ эслай олмади. Бир зумда кўнгли хира бўлди, лекин ўзига тасалли бериб, «Аллоҳ карами беқиёсдир, ҳаммаси яхшиликка», деб ўйлади.
Айни шу пайтда шаҳарнинг бошқа бурчагида қизиқ воқеа содир бўлди. Раҳмонберди ака – ёши 70 га яқинлашган мўйсафид, беш вақт намозни канда қилмайдиган пок инсон, тоза ҳаводан нафас олиш учун кўчага чиқди. У хаёлида бир яхши ширинлик бўлса-ю, уни кампири билан баҳам кўришни ният қилди.
Ҳовли олдига тушиб, озгина сайр қилди. Шу пайт у йўл четида ётган бир ҳамённи топиб олди.
Раҳмоберди ака аввалига бир неча кун шу ерда ҳамён эгасини кутишга қарор қилди. Ҳар куни ҳовли олдига чиқиб, кимдир келиб ҳамённи сўрариб қолармикин, деб умид қилди. Аммо ҳеч ким келмади. У қўшниси Ботирга мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ботир банкда ишлар эди, лекин карталар эгалари ҳақида маълумот бериш тақиқланган. Шунга қарамай, у амакининг илтимосини бажариш учун ҳамкасбидан сўраб кўрди. Ниҳоят, тақдир изми билан зарур маълумот топилди.
Амаки топилган рақамга қўнғироқ қилиб, ҳамён топилгани агар эгаси эканлиги тасдиқланса бериб юбориши ҳақида хабар берди. Захро аввалига ишонмади, чунки бу каби қўнғироқлар кўпинча фирибгарлардан бўлар эди. Лекин амакининг гапларида самимиятни ҳис этди. Опаси орқали акасига ҳамёни топилгани ҳақидаги хабарни етказди.
Акаси билан бирга амакининг олдига боришди. Захро ҳамёндаги маълумотлар орқали уни ўзиники эканлигини исботлади. Раҳмонберди ака ҳам ҳақиқий эгаси топилганидан хурсанд бўлди. У ёшларга тақдирда ҳар бир нарсанинг ўз сабаби борлигини, ҳалоллик билан иш тутган одамнинг Аллоҳ ҳузурида мукофоти улуғ бўлишини тушунтирди. Захро ва акаси амакига миннатдорлик билдириб, унга «суюнчи» бермоқчи бўлишди, аммо у: "Мен ҳеч нарса олмайман, қилган ишимнинг савоби камаяди", деб рад этди.
Ака сингил маслаҳатлашиб, у кишига қайсидир маънода кичкина бўлса ҳам миннатдорчилик билдиришга қарор қилишди. Таваккал қилишиб яқиндаги дўкондан пишириқлар харид қилишди. Эндиги масала амакини йўқотиб қўймасдан миннатдорчиликни эгасига етказиш эди. Айни шу жараёнда Заҳронинг акаси бутун умр тайёргарлик кўриб юрган “тезлик марафонини чопди”. Уйни еттинчи қаватида амакига етиб олди ва мамнуният билан миннатдорчилик билдирилди. Амаки яна ўша гапни қайтарар яъни қилган савоб иш учун ҳеч нарса олмаслигини таъкидларди. Анча уринишлардан кейин миннатдорчилик ўз эгасини топди. Раҳмонберди ака Аллоҳга шукр қилди ва ёшларга барака тилади.

Хулоса: Қадрли ўқувчи, бу воқеа бизга ҳалоллик ва садоқатнинг юксак қадрият эканини, Аллоҳ доимо яхши ниятли инсонларга ёрдам беражагини кўрсатади. Ҳар қандай синов ҳам инсон учун сабоқдир. Юрагимизда чуқур иймон ва яхшиликка ишонч бўлса, ҳаётимизда мўъжизалар юз бериши шубҳасиз! Аллоҳ барчамизни ризқ ва барака билан сийласин!

*Реал воқеа асосида ёзилди.
Иқоний. Тошкент 2025 йил, 26- февраль.


Сенга қандай ёқишим мумкин?

Сенга қандай мумкин ёқишим?
Сирли жумбоқ бўлсинми фикрим?
Ёки бир иш қилсам шундайин,
Ишонмасам ўйимга-ўзим?

Бўлсам гарчи аҳли исёнкор,
Ғайрат жўшган, шамол сингари.
Ёин бўлсам бирам мулойим,
Қалб меҳрини улашиб доим.

Баъзан айёр бўлсам салгина,
Маккорликка йўймангда сира?
Соддаликда бўлсам чемпион,
Ёин бўлсам жўнгина бола.

Иқоний. Тошкент 2025 йил 24 февраль.
*Мазкур битик рус шоири Эдуард Асадовнинг ижоди таъсирида ёзилди.


Майса...

Майсани нозик деб ўйлама зинҳор,
Яшашга иштиёқ мисли бир бозор.
Сабр ила безайди чиройли гулзор,
Илдиз отиб яшнар кесганда такрор.

Шудрингни қошига суриб ўсмадай,
Интилар Қуёшга тиғи найзадай. Яшиллик қалбига битган наслдан,
Ҳаётда қўрқмайди бирон баттолдан.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 17 февраль.


Дўстлик....


Ҳар ким ҳам киёлмас, дўстлик жомасин.
Кўрармидик синовда ани ечганин.
Оғир кун келганда танилгай юзлар,
Чин дўст ортидан-чи қолади излар.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 14 февраль.


Майсалар....


Ёмғирли кунда яшнар майсалар,
Яшариб кунда ўсар қайсилар.
Ёмғирни дўст дея, ўйлабон насли,
Намликни дастидан куйдилар асли.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 13 февраль.


Дўстлар....

Бўлсанг гар бой-у амалдор зоҳир,
Бегоналар бўлади ҳозир-у нозир.
Гар кетса бойлиг-у амалинг қодир,
Шул ондан унутар бўлганлар ҳозир.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 11 февраль.


Dadajon dan repost
Жавоб.....

Гар истаса инсон топмоқ маёғин,
Зимистон кечада ёруғ юлдузин.
Бермасин улоқни ўй-у хаёлга,
Қилмасин айтинглар дуони канда.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 4 февраль.


Dadajon dan repost
Манба....

Чарчадим, чарчоқнинг адоғи йўқдир,
Ўлчашга ҳажмининг қадоғи йўқдир.
Чарчамай қувватда юрай десангиз,
Тонг саҳар, бомдоддан бошланг режангиз.

Иқоний. Тошкент 2025 й, 3 февраль.


Dadajon dan repost
Чарчадим....


Шунчалар ҳам чарчадим югур-югур дастидан,
Одамлар таъмаси-ю, шошма-шошар касридан.
Бугун керак катта иш, ўйланмасдан қилишга,
Ортидан ўша юмуш қайтадан бажаришга.

Иқоний. Тошкент 2025 й, 3-февраль.


Илхом....


Баъзида "илхом" ҳам шўхлик қилади,
Бир келиб-қолмасдан кетиб қолади.
Ёзаман деб ўйлаб, уриниб гоҳо,
Ёзолмай кетганлар бир дунё оҳҳо.

Иқоний. Тошкент 2025 йил, 30-январь.


Соғлиқ қадри....

Баъзида қийинда нафас олиш ҳам,
Яратган бермаса ўз изнин бекам.
Айни дамда англар соғлиқ қадрини,
Инсон деган зоти олий борини.

Баъзида ўйлашга бермайди изн,
Токи бошлар яхши ишларга азим.
Лек буни тушунмоқ бандага қийин,
Ўйлайди барчасин ҳал қилар тийин.

Йўқ! Йўқ! Ҳақиқат ундайин эмас.
Кишини соғлиғи ўйинчоқ эрмас.
Балки неъмат эрур Оллоҳдан сара,
Билмасдан кетмагин охири қара.

Иқоний. Тошкент 2025 йил 29-январь.


Кўнгил...

Кўнгилга гоҳида қил ҳам сиғмагай.
Аслида ундан кенг унсур бўлмагай.
Кўнгилни кенглиги осмондай чексиз,
Торлиги олдида қил ҳам самодай.

Иқоний. Тошкент 28-январь, 2025 йил.


Ёлғон дунё....

Кеча ёдимдадир бахтли болалик,
Бугун-чи умрнинг ярми қоларлик.
Ўзим билан самога нелар олардим?
Англасам, мен шуни ушлаб қолардим.

Иқоний. Тошкент. 2024 йил, 11 ноябрь.


Ҳаёт...

Гар ўлсам ошиқ ул бедаво асли,
Дерлар Машраб каби девона насли.
Ошиқликдан асло қутулмоқ учун,
Туғилмасдан кетган тузукроқ шу кун.

Иқоний. Тошкент 2024 йил, 23 декабрь.


Савол...

Мактабга дея ажратишди пул,
Гўёки халқ учун эмиш-да буткул.
Халқимиз боласи ўқиса роса,
Ватан ривожланар, бўлар муроса.

Лек ҳеч ким сўрмади ўқитувчидан,
Ўзи нима керак олишга илм?
Балки оддий китоб ёин бир қалам?
Ечишга кор бўлар мушкули олам.

Иқоний. Тошкент 2024 йил, 30 ноябрь.


Хафа бўлманг бандасидан...

Бугун сизни эслашмаса,
Қўнғироқ ҳам қилишмаса.
Бўлманг хафа бандасидан,
Сиз кимгадир албат кераксиз.

Омад тулпор йўрғаласа,
Кирим деган жилғаласа.
Бўлманг хафа бандасидан,
Сиз кимгадир албат кераксиз.

Зухро юлдуз порлаганда,
Хўроз тонгда чорлаганда.
Бўлманг хафа бандасидан,
Сиз кимгадир албат кераксиз.

Юрмай қолса ишларингиз,
Қайғурманг ҳеч кунларингиз.
Бўлманг хафа бандасидан,
Сиз кимгадир албат кераксиз.

Бўлар яхши қўяверинг,
Яратгандан сўрайверинг.
Бўлманг хафа бандасидан,
Сиз кимгадир албат кераксиз.

Иқоний. Тошкент 2024 йил, 22-ноябрь.


Ҳаёт...

Ҳаёт бозор ўйлаб савдо қилганга,
Бўлур мозор ёлқов танбал юрганга.
Бозор, савдо кўрай фойда десангиз,
Олинг илм, ижобатдир эртангиз.

Иқоний. Тошкент 19-ноябрь 2024 йил.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.