Менинг муваффақиятсиз лойиҳаларимдан бири
2018 йилда ўзбек ишлаб чиқарувчиларини бир жойга жамлаш ғояси пайдо бўлди. Менинг дўстим Акмалда ҳам шундай фикр бор эди. Биргаликда бу ғояни амалга оширишга қарор қилдик ва лойиҳани “Туркистон” деб атадик. Бу худди «офлайн-маркетплейс»га ўхшаш нарса эди.
10 сентябрь куни биз 1000 м² майдондаги “Туркистон” савдо марказининг эшикларини очдик. Бу улкан воқеа бўлди: Ўзтўқимачиликпром раиси Илҳом Ўткурович тасма кесишда шахсан иштирок этди. Лойиҳа мақсади кийим-кечак ва аксессуар ишлаб чиқарувчиларини ягона кассаси бўлган бир жойга тўплашдан иборат эди. Ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини чакана нархларда сотишар, биз эса сотувдан 10% комиссия асосида ишлаганмиз.
Ишлаб чиқарувчилар нимага эришган бўларди? В2С бозорига ўзларининг алоҳида фирмаси ёки дўконини очмасдан чиқиш имкониятига эга бўларди. Ҳар бир иштирокчининг ягона харажати – стеллажлар эди. Республика бўйлаб чакана савдоларни кенгайтириш эса улгуржи савдоларга қараганда кўпроқ даромад олиш имконини берарди.
Биз бундай марказларни Республика бўйлаб очишни режалаштиргандик. Мақсадимиз — истеъмолчиларга юқори сифатли ўзбек брендларини танитиш эди. Туристлар ва делегациялар учун ажойиб жой бўларди! Ҳозиргача бундай марказлар йўқ.
Бироқ, лойиҳа бир йилга ҳам етмади. Биз катта суммада зарар кўрдик.
Хатоларимиз:
1. Биз ижарадан барча шартларни ололмадик ва уларни шартномага киритмадик.
2. Маркетинг ва реклама учун бюджет қолдирмадик.
3. Ҳамкорлардан органик харидор оқимига умид қилдик.
Менимча, лойиҳанинг муваффақиятсизликка учраши сабабларидан энг каттаси шуки, биз уни нотўғри вақтда очдик. Ҳозир бу ғоя муваффақиятли амалга ошиши мумкин эди. Бугунги кунда кўплаб ишлаб чиқарувчилар бундай форматда ишлашга тайёр, ўшанда эса бизга уларни стенд очишга ҳашамат билан кўндиришга тўғри келганди.
Мен ҳозир бу лойиҳа билан шуғулланишга тайёрман, деб айтмаяпман — ўзимда етарлича вазифалар бор. Лекин ғоя жуда истиқболли. Эътиборга олиб қўйинг!
@ipdan_ignagacha

Ўша вақтда ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги В2С бозорига бренд сифатида чиқмаганди. Умуман олганда, улгуржи савдо яҳши кетарди. Бренд ва чакана савдо унча муҳим эмас эди. Масалан, Fratelli Casa’нинг 115 дан ортиқ доимий улгуржи харидорлари бор эди.