до Луны 🌓


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🌗
мой канал – это место, где обнажилась моя душа
: @inmyera_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Бирлашган сари кӯпаямиз, деб ҳисоблаган давримизда йиғилган сари тугаб бораётганимизни пайқамаслик жуда ачинарли.


Бугун вафот этганлар ӯлишни режалаштирмаган

Улар сиз каби эди, ва сиз хам бир куни улар каби бӯласиз.
🏷 Шундай экан, хар нафасни абадийдек эмас, оҳирги каби қадрланг.


Аллоҳдан бойлик сӯрадим, У менга исломни берди.

© Муҳаммад Али


📖 Аль-Каҳф






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Тавфиқ кенг қамровли масала бӯлиб, бу ҳақда келган манбаларга суяниб аҳли сунна вал жамоа ақидасига биноан ӯз фикримизни билдиришга қарор қилдик. Агар Қуръони карим ва ҳадисларда келган манбалар чуқур тафаккур қилинса, "тавфиқ – омад келиши" ибораларининг ҳақиқий маъноси намоён бӯлади.

Шаръий истилоҳда "тавфиқ" сӯзи "Аллоҳ таоло бандасини Ӯзи рози бӯладиган ишларга бошқариши ва гуноҳ ишлардан сақлаши"ни англатади.

Кӯпчилик "муваффақият қозониш, бир ишга маваффақ бӯлиш, омади келиш" ибораларини жуда тор доирада қӯлллайди. Бу дин ва охират ишлари зое қилиниши эвазига бӯлса ҳам дунё эшиклари очилган кишига нисбатан ишлатилади. Аслида тавфиқ, яъни омади келмоқ, иши юришмоқ иборасини бундай таъриф билан нисбат қилиш диний билимлар етарли эмаслиги сабаблидир.
                                                    ©


— Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:

«Одам боласинининг барча сӯзи рост, барча амали яхши бӯлса ҳам, охиратда ютқазиб қӯйиши мумкин», дедилар. «Қандай қилиб ютқазиб қӯяди?» дейишганда: «Ужб дардига чалинса», дея жавоб бердилар.

Ужб – ӯзи билан, амаллари билан фахрланиш, уларни кӯп деб билиш, ӯша амалларига суяниш, миннат қилишдир. Амални қилиб, унга барча неъматларни берувчи Зот *тавфиқ берди, дея қарамасдан, ӯзим қилдим дейишдир. Унинг энг катта зарари у солиҳ амалларни ҳабата қилади, яхшиликларни йӯқотиб, *мазамматни пайдо қилади.


ӯлимингдан сӯнг инсонлар сени қанчалик тез унутишини билганингда эди, мақсадинг яратилганларни эмас, фақат Аллоҳни рози қилиш бӯлар эди


камбағаллик - жазо эмас,
бойлик - мукофот эмас..




- Бахтнинг сири нимада?
- Сирлигида..


🏷 Хатмга ёрдамчи ишлар:
1. Қуръон фазилатлари ҳақида китоб ӯқиш,  маърузалар эшитиш;
2. Қуръон ӯқишдан олдин ӯша оятлар тафсирини ӯқиб қӯйиш;
3. Чиройли тиловатлар эшитиш;
4. Мусобақа қилиш (дӯст ёки оила билан);
5. Кӯпроқ дуо қилиш;

Рамазон ойи хатм қилиш катта фазилат ва унга ӯрганиш учун энг қулай имкониятдир.

Яхшиликка далолат қилган киши уӯша яхшиликни бажарган кишидек ажр олади.
Бошқаларга ҳам улашинг ва уларнинг хатм савобига ҳам шерик бӯлинг!


Қуръони каримни хатм қилишда ҳар ким ӯз даражаси, вақти каби имкониятларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.

🏷1. 30 кунда хатм қилиш йӯли:
Ҳар куни 1 порадан ӯқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 4 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин:  4 саҳифа
Асрдан кейин:        4  саҳифа
Шомдан кейин:      4 саҳифа
Хуфтондан кейин:  4 саҳифа


🏷2. 15 кунда хатм қилиш йӯли:
Ҳар куни икки порадан ӯқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 8 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин:  8 саҳифа
Асрдан кейин:        8 саҳифа
Шомдан кейин:      8 саҳифа
Хуфтондан кейин:  8 саҳифа


🏷3. 12 кунда хатм қилиш йӯли:
Ҳар куни икки ярим пора (25 вароқ) дан ӯқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 10 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин:  10 саҳифа
Асрдан кейин:        10 саҳифа
Шомдан кейин:      10 саҳифа
Хуфтондан кейин: 10 саҳифа


🏷4. 10 кунда хатм қилиш йӯли:
Ҳар куни уч порадан ӯқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 12 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин:  12 саҳифа
Асрдан кейин:        12 саҳифа
Шомдан кейин:      12 саҳифа
Хуфтондан кейин:  12 саҳифа


🏷5. Олий ҳимматлилар режаси — 6 кунда хатм қилиш йӯли:
Ҳар куни беш порадан ӯқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 20 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин:  20 саҳифа
Асрдан кейин:        20 саҳифа
Шомдан кейин:      20 саҳифа
Хуфтондан кейин:  20 саҳифа


🏷6. Аксар саҳобалар хатм услуби:
Ҳафтада бир хатм қилиш.
Сураларга кӯра тақсимланади.

1-кун:  Фотиҳадан Нисогача
2-кун:  Моидадан Тавбагача
3-кун:  Юнусдан Наҳлгача
4-кун:  Исродан Фурқонгача
5-кун:  Шуъародан Ясингача
6-кун:  Соффатдан Ҳужуротгача
7-кун:  Қофдан Насгача


— пойду отдохну.
— полежишь?
— помолюсь.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Кишининг дӯстларини кӯплиги динини заъифлигидандир. Агар кишининг дини мустаҳкам бӯлса тақводор, солиҳ инсонларнигина дӯст тутади. Уларда эса, бу озчиликдир.

© Суфёни Саврий рахимаҳуллоҳ.


Zayd Qamar dan repost
"депрессия" деганда кўз олдига қоронғу хонада сиқилиб ўтирган, ёки тушкунлик кўз ёшларида акс этган инсонни тасаввур қиладиганларга ҳавас қиламан.

чунки улар, аслида, эрта тонгдан одатдагидек ишга ёки ўқишга кетадиган, куни бўйи барчага табассум билан боқадиган, ўзида "ҳаммаси яхши"дек таассурот қолдирадиган, дардларини сездирмай, йиғлаш керак бўлган вазиятларда куладиган инсонлар ҳам депрессияда бўлишлари мумкинлигини билишмайди.

ҳақиқий азобни ўзлари ихтиёр этган вақтида тушкунликка тушиб, йиғлай оладиган, ожизлигини бемалол кўрсата оладиган инсонлар эмас, ичидан ўтказётганларига қарамасдан давом этиш учун ўзида куч топа олганлар ҳис қилади.


Бу дунё мӯмин учун зиндон, кофирлар учун эса жаннатдир..

© Абдуллоҳ домла

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.