Zayd Qamar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ҳозир эса, ягона дардим – ошиқ бўлишдир…

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


чин ошиқ Маъшуғининг исмини зикр қилишдан толмайди. аксинча, кўзлари ила боққан ҳар неда Уни кўради, қулоқлари ила эшитган ҳар нарсадан Унинг номи жаранглайди, забонидан чиққан ҳар бир сўз Уни зикр қилади. ўзни, ўзликни унутади, вужуди бирла руҳи фақат Унда бирлашади. ўз исмини унутганидан, исминг не десалар Унинг исмини айтади. чунки ақлда, қалбда, руҳда фақат ва фақат Унинг номини такрорлайди. ишқ — Унинг учун ҳатто ўзингни унутмоқдир!


муҳаббат аҳли севги косасидан насибасини ичади, ер юзи ва шаҳарлар уларга торлик қилади. Аллоҳни танийдилар, Унинг буюклигидан қўрқадилар, қудратидан ҳайратланадилар. Аллоҳнинг севги косасидан ичадилар. Унинг дўстлик денгизига чўкадилар ва яна Унга муножот қилиш билан лаззатларга ғарқ бўладилар.

• «мукошафатул қулуб»


«севаман!» дейсану, этасан исён,
бу ҳолинг ажойиб, бўламан ҳайрон.
итоат қилгин-да, севсанг гар албат,
севган суйганига этар итоат.

Робиатул Адавия


ривоятларга кўра, Намруд катта бир олов ёқиб, ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломни у ерга ташлашга қарор қилади. барча жонзотлар буни кўриб турган вақтда, кичик бир чумоли оғзига озгина сув олиб, оловга қараб йўл олади. Уни кўрганлар ҳайрон бўлиб, чумолидан сўрайдилар:
— нима қилмоқчисан?
— оловни ўчиришга ҳаракат қиляпман.
шунда улар кулгу билан дейишади:
— сенинг кичик оғзингдаги сув бу катта оловни ўчира олмайди!
чумоли шундай деб жавоб беради:
— мен буни биламан. лекин Аллоҳ менинг қайси томонда эканимни кўрсин.


балки ғалати туюлар, лекин баъзан мени тушунмасликлари менга ёқади. чунки тушуниш учун мен ҳис қилганларни бошдан ўтказган бўлишлари керак ва мен буни уларга раво кўра олмайман…


агар кимдир қалбингизни оғритган бўлса, сиз бу оғриқни биласиз. шунинг учун сиз бошқаларнинг қалбини оғритманг. майлими?


умр ўтди, кечиргайсан, Илоҳим!
кўзим ёшли: ахир кўп-ку гуноҳим…


ya'subiy dan repost
– what's your biggest dream in life?
– "And enter My Paradise." [89:30]


a new day.
a new opportunity to return to Allah.
a new page to start over.
a new life to live better.
a new goal to achieve.
a new you to please Allah!


бўш қўл билан кетилмас борар манзилга,
қуруқ келмадим, Роббим, гуноҳ келтирдим.
кўтаролмас тоғлар ҳам бу оғир юкни
ортмоқлаб елкаларда, эвоҳ, келтирдим...




ким кимни кўпроқ севиши ҳақида баҳс кетса, айтаманки, ким кўпроқ фидо қила олса, шу кўпроқ севади.

ва қалбимни ўртаган оғриқ шуки, мен ҳеч бир вақт ота-онамни улар мени севганчалик сева олмадим. улар мен учун фидо қилганларидек, умримни фидо қила олмадим, мен учун воз кечганларидек орзуларимдан воз кечолмадим, мен учун қайғурганларидек улар учун қайғуролмадим.

қила олмайманми? қилоламан. бироқ “қила олиш” бошқа, “қилиш” бошқа. шу сабабдан бўлса керак, ота-онамнинг муҳаббатига ҳеч қачон шубҳа қилмадим. балки, айни шу муҳаббат мен бу дунёда ишонишим мумкин бўлган ягона муҳаббатдир…


фоний ишқ йўқдир. ишқларнинг барчаси Боқий учундир. аммо кимдир тасвирни кўради, кимдир Мусаввирни…

Жалолиддин Румий


не учун кактусни суярсан деди,
ифор беролмас у ғунчалар каби.
гарчи ёқимли ҳид таратмасада,
унга тегмагандир арилар лаби.

не учун кактусни суярсан деди,
ишонч тортилгандир тикон юзига.
нозланиб турувчи ўзга гуллардек,
кўп эътибор талаб қилмас ўзига.

не учун кактусни суярсан деди,
у капалакларга очмайди бағир.
ўз тикони ичра ёйиб чечаклар,
кактуслар ҳам бир кун гуллайди ахир.

Фалмина


шу жумла ҳар доим бошқача таъсир қилган:
балки ота-онангиз сиз хоҳлаётган ҳамма нарсани беролмас, лекин ишончим комилки, улар ўзида бор ҳамма нарсани беришади.


энг гўзал кўришиш жойи қаер, биласанми? бир-биримизнинг юрагимиз. шундай экан, дуоларда учрашайлик, дийдорлашайлик…

«менга Аллоҳ кифоя»


сен синиқ бўлким, синиқликда нажот,
сен фақир бўлким, фақирликда ҳаёт.

гердайиш - ўтдир, оловдир сен учун,
сен ўзингни ўтга отгайсен нечун?

Мавлоно Румий


кутиш учун кетказган йилларимиз суҳбатлашиш учун кетказган дақиқаларимизда унутилади, ин шаа Аллоҳ…


хаста бўлсангиз шифо учун ўзга бир беморга эмас, шифокорга юзланганингиздек, дардларингизга даво учун ҳам ўзга бир бандага эмас, ҳар дарднинг ёлғиз давоси бўлган Аллоҳга юзланинг.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.