Бугунги кунда ҳаё тушунчаси баъзи қиз-аёллар ҳаётидан бутунлай йўқолиб бораётганини кузатяман. Юзсизлик шу даражага бориб етганки, бемалол қайнака-қайнукадан қўнғироқ қилиб, шахсий гигиена буюмларини бозордан олиб келиб беришини сўрайди. Ёки очиқчасига эркак олдига бориб, ўзини кўз-кўз қилади ва бундан заррача уялмайди. Улар енгилтак тоифа дейишингиз мумкин, лекин улар жамиятда олим, фалондака деган номлари бор, тайинли иш жойига эга бўлган тоифани назарда тутдим.
Бир томондан "ўраниш" модага айланган бўлса, бир томондан уятсизлик, бепарда муносабатлар ҳам авжига чиқиб, ёш қизлар ўртасида ижтимоий тармоқларда ўзини намоён қилишга ўта ошиқиш, иффат ва уятдан йироқ бўлган хатти-ҳаракатлар ҳам кўпаймоқда.
Ечим нималигини ўзим ҳам билмайман, фақат "Она кўриб қиз ол" мақоли тўғрилигини, она тарбияси муҳимлигини биламан, холос.
@imaginative_girl