Postlar filtri


Аслида, "болалар" йўқ, шахслар бор.

Фарзандингиз сизга ўхшаш бўлишини ёки сиз истаганидек бўлишини кутманг. Унга ўзингизга эмас, ўзига ўхшашига ёрдам беринг.

Босим ўтказиш ёки зўравонлик орқали эришилган ҳамма нарса — мустаҳкам бўлмайди, у доим нотўғри ўрнатилади ва бир куни қулайди.

Фарзандингизни қандай бўлса шундайлигича севинг.

У билан мулоқотда унга қувонч ҳиссини улашинг, чунки бола — сиз билан бирга бўлаётгани у учун байрамдир.

Унинг муаммоларига юқоридан туриб қараманг.

Таржима

@imaginative_girl


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вой буларни меҳрга тўла жанжали😂

@imaginative_girl


Бугун ҳақиқий психологик туш кўриб уйғондим. Тушимда онг ости ақлим мен кўрмаётган реалликни кўрсатди. Бир драма, бир қўрқинчли кино, бир бошқа...

Уйғониб умуман қимирлай олмадим. Тушдаги одамлар иккиюзли эди, бир одамни аралаш иккитаюзда кўриш даҳшат экан...

Анчагача тушимни таҳлиллаб ётдим ва хулоса чиқариб, кунлик ҳаётга шўнғидим. Лекин, тушимдаги ҳамма сигналлар ҳақиқат бўлиб чиқишини истамадим...

@imaginative_girl


Файзбоғ (ТемурМалик) dan repost
Баҳор шунчаки об-ҳавонинг ўзгариши эмас, балки онгни қайта тиклаш давридир. У янгиликка интилишни уйғотади, ўзгаришларга ундайди, саволлар қўйишга ва уларга жавоб излашга мажбур қилади. Дунёқарашни кенгайтириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ва ҳаётингизни мазмун билан тўлдиришнинг айни пайти.

Биз сизни бефарқ қолдирмайдиган лонгридлар, муҳим хабарлар, кутилмаган нуқтаи назарлар, мақолалар, янгиликлар, видеолар ва шахсий фикрлар тўпланган Telegram каналларни бир жойга тўпладик. Бу ерда воқеалар эмас, балки ғоялар марказида бўлиб, кенг қамровли манзарани кўриш учун барча имкониятлар мавжуд.

Баҳор - янгиланиш фасли. Бу нафақат табиат учун, балки сиз учун ҳам янгиланиш даври бўлсин. Янги босқични онгли равишда бошланг

👉 https://t.me/addlist/U3NwqtUibX45N2Iy


Ишларимни тугатиб, энди овқатланаман десам соат тунги 10 бўлибди🙄

@imaginative_girl

2k 0 1 16 73

Ўқитувчисига қилган ҳийласи иш бермапти😁

@imaginative_girl

2.6k 0 41 6 156

Кўплаб лидерларнинг пастга қулаши сабаби—бу характерларидаги қўрқоқлик ва худбинлик хусусияти.

Лидерларни доим 2 тоифасини кузатганман: қўрқмас, фидойи лидерлар ва қўрқоқ эгоист лидерлар.

🦊Қўрқоқ лидер: ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиб, одамлар билан ўйинлар ўйнайди, ёлғон кўп ишлатади. Ортиқча лаганбардор. Шахсий манфаати ва обрўсини жамиятникидан юқори қўяди.

🏹Қўқрмас лидерлар: очиқ, ҳамкор, қўл остидагиларга ғамхўр, альтруист, жамият ва давлат манфаати учун ўз шахсий манфаати ва обрўсидан кеча олади.

Одатда, қўрқмас лидерлар узоққа боради, агар қўрқоқлар манипуляциясига учрамаса. Фақат, қўрқмас ва қўрқоқ лидерларни ажратадиганлар камдан-кам бўлади.

@imaginative_girl


Биз кўпинча болаларга билим бериш ўрнига уларни қолипга солишга уринамиз.

@imaginative_girl


Ҳаётингизни бузиши мумкин бўлган 7 қоида

Ҳаёт – бу танлов. Лекин, агар биз танловни англамасдан қилсак-чи? Агар кундалик қарорларимиз эркинлик эмас, балки биз сезмаган ҳолда онгимизга сингдирилган қоидаларга асосланган бўлса-чи?

Биз туғилдик ва қоидалар аллақачон тайёр.

– «Яхши бола бўл!»
– «Аввал иш, кейин дам!»
– «Ҳамма тўғри деб билган йўлдан юриш керак!»

Болаликдан бизга шундай ўргатишади: дунё шундай ишлайди, нима тўғри, нима нотўғри – аниқ белгиланган. Аммо камдан-кам одам айтадики, бу қоидалар… ҳаётингизни издан чиқариши ҳам мумкин.

Тасаввур қилинг:

Сиз кунига 12 соат ишлайсиз, чунки «муваффақият – бу меҳнат».
Орзуларингизни кейинга сурасиз, чунки «аввало барқарорлик (пул) муҳим».
Ҳамма учун яхши бўлишга ҳаракат қиласиз, чунки «акс ҳолда ҳеч ким сизни севмайди».

Бир куни эрта тонгда уйғонасиз ва тушунасиз: нимадир нотўғри.

💥 Масалан, хавфли қарашлардан бири: «банд бўлиш – самарали бўлиш демакдир».
Аммо, агар сиз шунчаки беҳуда югуриб, мақсадларингизга яқинлашмаётган бўлсангиз-чи?

💥 Ёки: «мен ҳаётимда ҳамма нарсани назорат қилишим керак».
Лекин доимий назорат ташвиш туғдиради, муваффақият эмас.

Агар сиз ҳам ҳаётингизни бузаётган қоидалар бўйича яшаётган бўлсангиз-чи?

Болаликдан сиз ишониб келган, лекин ҳозир шубҳа остига қўйган қандай фикрларингиз бор? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

📚 Таржима

@imaginative_girl


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Камтарга камол

@imaginative_girl

2k 0 11 5 59

"Бизнинг маданиятимиз ҳали ҳам ўз йўлининг ўрта белида турибди. Биз энди махлуқликдан қутулганмиз, нега деганда, фақат биргина инстинктга бўйсунган холда ҳаракат қилмаймиз, бироқ бутунлай одамга айланиб қолганимиз ҳам йўқ, чунки ҳар маҳал ҳам ақл билан иш қилавермаймиз. Йўлбарс кирдикори учун жавоб бермайди. Табиат унга ҳаёт учун энг зарур бўлган нарсани бахш этган—бу туғма инстинктга бўйсунади ва онгсиз равишда ундан ҳимоя топади.

Энди инсонни олайлик: у чангалзордаги инидан аллақачонлар узоқлашган, шахсий иродаси пайдо бўлиши билан инстинктлари ўтмаслашган, шундай бўлса ҳам унинг иродаси ҳали инстинктнинг ўрнини босиш ва ҳаракатларига тўғри бошчилик қилиш ривож топмаган.

Инсон инстинкт ва истакларининг овозига доимо қулоқ солиш учун жуда ақлли бўлиб қолади, биров уларни енгиб олишга ҳали ожизлик қилади. У маҳлуқ эканлигида табиат кучлари уни ўзига эргаштирган, инсон сифатида эса у ҳали уларни ўзига бўйсундиришга тўла-тўкис ўрганганича йўқ.

Инсон ана шу ўтиш даврида кўр-кўрона инстинктларга бўйсунмайди, табиатга уйғун ҳолда ҳаракат қилмайди, бироқ ўз ихтиёрича ана шу уйғунликни оқилона ярата олмайди ҳам. Инсон ана шунинг учун ҳам шамол учириб юборган хасга ўхшайди: у эҳтирослари ҳукмида, дам иродаси таъсирида, дам инстинкт таъсирида, гоҳ ундай, гоҳ бундай ҳаракат қилади, адашади, хатосини тўғрилайди, йиқилади, яна туради.

У нима қилишини олдиндан белгилаб бўлмайдиган мавжудотдир."

Теодор Драйзер

@imaginative_girl


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кучук ва мушукни фарқи

@imaginative_girl


Агар сен ҳаётда юрагингни куйлашга мажбур қилмайдиган иш билан шуғулланаётган бўлсанг, ҳар куни эрталаб ўрнингдан сакраб туришга мажбур қилмаса, унда бу сайёрада одам сифатида ўз ролингни ижро этмаяпсан.

Лейн Бичли

@imaginative_girl


Бугунги эмоциянгиз қанақа?
So‘rovnoma
  •   Қувонч🤣
  •   Қайғу😔
172 ta ovoz


​​"10 минг соатлик тажриба" атамаси машҳур "10 000 соат қоидаси" (10,000-Hour Rule) асосида пайдо бўлган. Бу ғоя Маlcolm Gladwell'нинг "Оutliers" (2008) китобида кенг ёритилган, шунингдек, психолог Андерс Эриcссоннинг тадқиқотларига ҳам асосланади.

Gladwell таъкидлашича, ҳар қандай соҳада етук мутахассис бўлиш учун камида 10 000 соат (тахминан 10 йил) интенсив машқ қилиш керак. Бу мусиқачилар, спортчилар, дастурчилар каби профессионаллар тажрибасини ўрганиш асосида исботланган.
Ғоя, асосий манба Андерс Эриcссоннинг "deliberate practice" (олдиндан билиш ва тизимли машқ қилиш) назариясидан келиб чиққан. Бироқ, Гладвелл сонни соддалаштириб, универсал қоидага айлантирган.

Муҳим нуқталар:
1. Сифат > миқдор: Фақат вақт сарфлаб туриш етарли эмас — мураккаб, тизимли ва хатоларини тузатиб борувчи машқ муҳим.
2. Истиснолар: Баъзи соҳалар (масалан, креатив касблар) учун бу қоида тўлиқ мос келмаслиги мумкин.
3. Баъзи тадқиқотчилар 10 000 соат универсал эмаслигини, индивидуал фарқлар (талант, муҳит) ҳам аҳамиятли эканлигини таъкидлайдилар.

Масалан, Тhe Beatles: Ғарбий дунёга чиқишдан олдин Гамбургда 8 йил давомида 10 000+ соат концерт берган.

Билл Гейтс: Ёшлигида компютер билан шуғулланиш учун ноёб имкониятлар қўлга киритгани унга 10 000 соатлик тажрибаси ёрдам берган.

"10 минг соатлик тажриба" бу — узлуксиз ўрганиш ва амалиётнинг аҳамияти ҳақидаги метафора. Бироқ, муваффақият учун фақат вақт эмас, балки самарали усуллар, мотивация ва қўллаб-қувватловчи муҳит ҳам зарур.

@imaginative_girl


Доим саҳна ортида турадиган бўлади, биз фақат саҳнадагиларни кўрамиз

https://youtube.com/shorts/ve2N973kmes?si=Q4eDIzv15MBEdZn6


Пицца ўғрисини тутдим, юзини камерадан бурволди))

@imaginative_girl


"Салончи" бўлсам бўларкан🥲

@imaginative_girl


Қўлини бигиз қилиб ўзидан ўзи сизни айблаб кетадиган одамлар фақат мени қидириб топиб келишадими ё сизлардаям шунақами?

Бугун бир аёл менга ҳали оғзимдан гап чиқмасидан "Сиз PhD ни бу мавзуда ололмайсиз!" деб вайсаб кетди, мен "Ўзингизни босинг, мен умуман сизни соҳангизга дахлим йўқ" дедим. Агар ўша соҳада тайёр PhD дипломи беришса ҳам олмаган бўлардим, чунки қизиқмайман, билмайман ҳам у соҳани.

@imaginative_girl


Ўзи футбол кўрмайман, лекин бугун катта қизиқиш билан кўрдим Ўзбекистонга мухлислик қилиб.
Хулосам:

1-Аббосбек Файзуллаев зўр ўйинчи экан;
2-чарчаган ҳимоячи/ ўйинчиларни 2-таймда алиштириб ташлаш керак эди.

Ўзбекистон олға🇺🇿

@imaginative_girl

2k 0 5 14 74
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.