Файзбоғ (ТемурМалик)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистон фуқароси 5 млн долларга Сеулнинг элит турар жой комплексидан квартира сотиб олди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги машҳур Banpo Xi турар жой комплексида жойлашган 244㎡ квартира 7,4 млрд вонга (тахминан 5 млн 94 минг доллар) сотилди, дея хабар берди маҳаллий Choson.biz нашри. Тўлов нақд пулга амалга оширилган. Бу ушбу ҳудуддаги энг юқори транзакция бўлган.

Қайд этилишича, ҳашаматли харид 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси А. томонидан ўтган йилнинг ноябр ойида амалга оширилган. Харидорнинг манзили сифатида Тошкентдаги “Корея-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт клиникаси” кўрсатилган. Унинг шахси ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Banpo Xi жами 3410 та турар-жойдан иборат катта мажмуа бўлиб, бу ердаги хонадонларда Жанубий Кореянинг бир қатор бой ва машҳур инсонлари яшайди.

🔥@fayzboguz

10k 0 38 37 107

Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида Россияга йўл олаётганлар 57 фоизгача камайган — Жаҳон банки ҳисоботи

Жаҳон банки “Олдинга йўл: Европа ва Марказий Осиё минтақасида муваффақиятли миграцияни қўллаб-қувватлаш” номли ҳисоботини тақдим этди.

Қайд этилишича, 2020 йилда Қозоғистондан чиқиб кетган 4 миллион муҳожирнинг деярли учдан икки қисми Россияга, чорак қисми эса Германияга ишлашга борган.

Қирғизистон ва Тожикистондан бўлган муҳожирларнинг Россия иқтисодиётига боғлиқлиги бундан ҳам юқори. 2023 йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган.

Ўзбекистонлик муҳожирлар оқими кўпроқ диверсификацияланган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди. Кейинги ўринларда АҚШ ва Европа турмоқда.

2024 йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди – бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши 24 фоиз, Ўзбекистонда эса 14 фоизни ташкил этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаса, мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошиши мумкин.

Жаҳон банки, шунингдек, Украинадаги уруш бошлангандан кейинги кўрсаткичларга эътибор қаратди. Россияда ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, атиги 1 ой ичида ўзбекистонлик муҳожирлар сони 15 фоизга, 2022 йилнинг охирги уч ойида эса умумий 36 фоизга қисқарган.

🔥@fayzboguz


Залужний: «АҚШ Кремл режими томон кўпроқ қадам ташламоқда»

Украина қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлар экан, Доналд Трампнинг янги маъмурияти ташқи сиёсатини танқид остига олди.

«Россия ва ёвузлик ўқи дунё тартибини бузишга уринаётган бир пайтда, Вашингтон Кремл режими томон тобора кўпроқ қадам ташламоқда», — деди у.

Ҳозирда мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Залужний Вашингтоннинг позицияси ўзгариши натижасида НАТО ўз мавжудлигини йўқотиши мумкинлигини ҳам тахмин қилди. У Москванинг кейинги нишони «Европа бўлиши мумкинлиги» ҳақида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, Залужний ўз нутқи давомида разведка маълумотлари алмашинувидаги пауза, шунингдек, Россиянинг Украинадаги тажовузини қораловчи БМТ резолюциясига Американинг қарши чиққани «бутун дунё учун жиддий чақириқ» эканини айтди.

Валерий Залужний ҳозирда Украинанинг энг машҳур сиёсатчиси, у энг юқори рейтингга эга ва сайловлар бўлган тақдирда президент бўлиш имкониятига эга.

АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари сўнгги кунлар ва ҳафталарда Украинага президентлик сайловлари кераклигини, кўпроқ келишувчан раҳбар сайланганда Киев Россия ва АҚШ талабларига ён бериши мумкинлигини бир неча бор таъкидлади. Аммо Залужнийнинг бундай баёнотлари Украинада президент алмашган тақдирда ҳам ҳозирги мавжуд сиёсат ўзгармаслигини намойиш этмоқда.

🔥@fayzboguz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўй анъанами ёки рақобат?

Кўпчилик: "Тўйни кичиклаштириш ўзлигимизни йўқотиш эмасми?" – деб хавотир олади. Лекин ҳақиқат шундаки, тўй – анъана, аммо ҳаддан ташқари сарф-харажат қилиш – анъана эмас, рақобат.

Бир пайтлар қизил тўй деган нарсанинг ўзи йўқ эди. Водийда илк бор ўтказилганидан кейингина у урфга айланди. Демак, анъаналар ўзгариши мумкин. Аммо ўзбек бор экан, тўй бор. Фақат уни ақл билан ўтказиш керак.

"Қурултой" подкастида айнан шу масала муҳокама қилинди. Ҳар бир тўй ўтказаётган инсон бу ҳақда ўйлаб кўриши керак. Ушбу сон меҳмони Бахтиёр Холмуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тўлиқ муҳокамани мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:https://youtu.be/qX7z5czCp24?si=f1tKMuVHmOQObfvU


Ўзбекистонда кўчмас мулк сотуви бўйича Жиззах ва Навоий биринчи ўринларда. Тошкентда уйлар нархи пасайган

Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки ойида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, иккиламчи бозорда Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида нархлар ўсиши кузатилган бўлса, Тошкент шаҳрида нархлар деярли ўзгармади – бироқ пойтахтда йиллик ҳисобда уйлар нархлари 2,3 фоизга пасайди.

"Энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилиб, сотувлар 44 фоизга ошган, шунингдек, Навоий вилоятида 36 фоизга ўсган. Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 28 фоизини ташкил этиб, битимлар сони 18 фоизга ўсган", дейилади таҳлилда.

🔥@fayzboguz


«Хавотирга ўрин йўқ». Кадастр агентлиги Тошкент ерларини хитойликлар хусусийлаштириб олаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида Хитой фуқаролари кўпайгани, шаҳар ҳудудининг катта қисмини сотиб олаётгани, шу сабабли кўчаларда хитой тилидаги турли баннер ва рекламалар пайдо бўлиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фойдаланувчилар пойтахт ерлари хитойлик бизнесменларга бериб юборилаётганидан хавотирлар билдирган.

Кадастр агентлиги мазкур ноаниқлик фонида муносабат билдирди ва уларни «нотўғри хабарлар» деб атади. Ташкилот Ер кодексининг 17-моддасида чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкинлиги белгиланганини эслатди.

Агентликнинг таъкидлашича, ижарага берилган ерни хусусийлаштириб олишади, деб ваҳимага тушмаслик лозим. «Хавотирга ўрин йўқ. Чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди», — деб ёзди ташкилот.

🔥@fayzboguz

11k 0 25 44 120

Жамиятда энг кўп ва қизғин муҳокама қилинадиган коррупцияга қарши курашиш масаласи илк маротаба халқ вакиллари ва давлат раҳбари иштирокида кўриб чиқилди. Афтидан, ислоҳотларнинг кейинги босқичидан айнан тизимли коррупцияга қарши кураш ўрин олади.

Эсингизда бўлса, ўтган йили бўлиб ўтган сайловлардан кейин Тошкент шаҳар ва вилоят Кенгашларига раислик ҳокимлардан тортиб олиниб, депутатлар орасидан сайланган шахсларга берилди. Энди Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, уларга ҳам ҳокимлар эмас, халқ депутатлари бошчилик қилади. Юқоридан “энди ҳокимлар дахлсиз эмас” деган сигнал берилаётганга ўхшайди. Бироқ, халқ вакилларига буни тушуниш ва ҳаракатни бошлаш учун қатъий сиёсий ирода зарурлиги ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда.
 
Режага кўра, Маҳаллий кенгашлар эндиликда ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади. У ерда эса таклиф кўриб чиқилади ва тегишли қонун ва қарорлар устида иш олиб борилади. Бу тез орада керакли натижа бериши керак, умид қиламанки, юқоридаги элитар коррупция ҳам худди шу тарзда назоратга олинади.

🔥@fayzboguz


Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни вақтинчалик тўхтатиб қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ҳар қандай ҳарбий ёрдам беришни тўхтатишни буюрди ва Овал кабинетдаги тортишувдан сўнг президент Володимир Зеленскийга босимни кучайтирди. Бу ҳақда Bloomberg ва CNN хабар бермоқда.

"Президент тинчликка эътибор қаратаётганини аниқ кўрсатди. Ҳамкорларимиз ҳам шу мақсадга содиқ бўлиши керак. Биз можарони ҳал қилишга ёрдам беришига ишонч ҳосил қилиш учун ёрдамимизни тўхтатмоқдамиз ва қайта кўриб чиқмоқдамиз. Ёрдам Трамп Украина раҳбарияти тинчликка интилишини намойиш қилаётганига ишонч ҳосил қилмагунча тўхтатилади", — дея CNN Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган вакили сўзларини келтирди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтцнинг айтишича, Россия билан тинчлик музокаралари бошланса, Трамп Украинага ёрдамни қайта тиклаши мумкин.

Зеленский билан 2 март куни Лондондан учиб кетишидан олдин суҳбатлашган BBC News журналисти Лаура Кюнсберг Украина етакчиси Оқ уйда содир бўлган воқеалар учун Трампдан узр сўраш ниятида эмаслигини, бироқ АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашга тайёрлигини айтди. Зеленский, шунингдек, Украина тинчлик тарафдори эканини ва уруш тезроқ тугашини исташини, аммо келажакда Россиянинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимояланиш учун хавфсизлик кафолатларига муҳтожлигини бир неча бор айтган.

🔥@fayzboguz

12.3k 1 15 13 168

Жанубий Корея қирувчи самолётлари КХДР чегарасида жойлашган шаҳарга тасодифан саккизта авиабомбани ташлаб юборди

Yonhap агентлигининг маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 16 нафар фуқаро жароҳатланган, бир нечта бино вайрон бўлган.

AFP нашрининг Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучларига таяниб хабар беришича, бу ҳолат Пхочхон шаҳридаги машқлар пайтида тасодифан қирувчи самолётлардан бири томонидан содир этилган.

"Ҳарбий-ҳаво кучларининг KF-16 самолётидан умумий мақсадли МК-82 бомбалари кутилмаганда ажралиб, полигон ҳудудидан ташқарига тушган. Биз содир бўлган воқеадан чуқур афсусдамиз", дейилади Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Қайд этилишича, Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари бугун КХДР чегараси яқинидаги Пхочхон шаҳридаги полигонда қўшма ўқ отиш машқларини ўтказмоқда. "Машғулотлардан 160 дан ортиқ ҳарбий техника, жумладан, танклар, вертолётлар ва қирувчи самолётлар жалб қилинган", дея хабар берди Yonhap.

Маълумот учун, Пхочхон шаҳри пойтахт Сеулдан 42 километр шимолда, КХДР билан чегарада жойлашган. Унда 140 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Бошқалар қўрқиши учун ўзингникини ур...

🔥@fayzboguz


6 март куни метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилиши айтилди

Энергетика вазирлиги 6 март, соат 09:00 дан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, март ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилган ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

«Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратди», — дейилади хабарда.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

🔥@fayzboguz

10k 0 14 27 154

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшлар учун тез-тез ҳар хил тадбирлар ўтказилаётганига кўзимиз тушади. Кимдир гумбурлатиб концерт қўйса, яна кимдир дабдабали нимадир тадбирлар билан чекланади. Лекин орадан ҳеч қанча ўтмай ҳаммаси унутилади. Изини кўтарсанг, ҳеч нима қолмаган бўлади.

Аммо ўтган йили пойтахт ҳокимлиги бундай йўлдан бормади. Гап шундаки, ҳокимлик “Тошкент ёшларни севади” ойлигини ўтказиб, ёшларнинг барча қатламини қамраб олди.

Қолаверса, айни шу ойлик доирасида вақтинча ишсиз 1000 нафар қиз СММга бепул ўқитилиб, даромад топишлари бўйича лойиҳа амалга оширилди. Бу хайрли ишлар ҳозир ҳам давом этаётган экан. Айни пайтда СММ мактабда 500 нафар қиз ўқитилмоқда. Булардан аллақачон 50 нафари ўзининг лойиҳасини амалга оширмоқда.

Қувонарлиси, биргина мана шу лойиҳа орқали минглаб замонавий касб ўрганган, билимли, ишини ва даромадини топа оладиган қизлар жамиятимизга қўшилмоқда. Хотин-қизлар бандлиги йўналишида мингта йиғилиш ўтказгандан битта шунақа аниқ ва амалий лойиҳа қилган яхши.

🔥@fayzboguz


Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди — Шавкат Мирзиёев

Ҳудудларни секторларга бўлиб бошқариш тизими бекор қилинди. Бу ҳақда бугун, Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

“Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”, - деди давлат раҳбари.

Ваниҳоят, эндиликда прокурорлар пахта ва буғдой теримини таъминлаш, кураш спорт турини ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланмайдиган бўлибди)

Ҳамма ўзининг ишини қилиб юрса яхши, шунда ҳар бир соҳада самарадорлик ҳам ошади.

🔥@fayzboguz


АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маъмурияти Давлат департаменти ва Молия вазирлигига Россияга нисбатан юмшатилиши мумкин бўлган жорий санкциялар рўйхатини тайёрлашни топширди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Reuters агентлиги Трампнинг Москва билан муносабатларни яхшилаш ва Украинадаги урушни тўхтатиш ниятлари фонида рўйхат лойиҳасини Россияга қарши «санкцияларни юмшатиш режаси» деб атади. Агентлик манбаларига кўра, АҚШ вакиллари яқин келажакда режалаштирилган музокаралар доирасида ушбу рўйхатни Россия расмийлари билан муҳокама қилади.

Айни пайтда АҚШ расмийлари Россиянинг алоҳида юридик ва жисмоний шахсларига, жумладан бир неча олигархларга нисбатан санкцияларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрламоқда. Вашингтон санкцияларни юмшатиш эвазига айнан нимани талаб қилиши номаълумлигича қолмоқда, дея қайд этади Reuters. Агентликнинг қўшимча қилишича, айрим санкцияларни бекор қилиш фақат АҚШ Конгресси розилиги билан рўй бериши мумкин.

🔥@fayzboguz


Ўзбекистонда давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун қабул қилиниши мумкин

Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келганини айтди. Унинг фикрича, бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳим.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Шунингдек, ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилишича, қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритилиши мумкин. Унга кўра, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Миллий кенгаш, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталари ушбу масала юзасидан халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирилди.

🔥@fayzboguz

10.9k 0 25 22 242

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Акмал Икромов ким эди?

Тарихчи олим Бахром Ирзаев ўтган асрда Акмал Икромовга жўнатилган тарихий хатни ўқиб эшиттиради. Унда шундай ёзилган:

“Ўртоқ Акмал, бутунги СССР халқни қириб-битиргач, сиз ва Файзулла, Сталиндек (…) каби 10-15 киши билан коммунизмга эга чиқмоқчимисиз? Агар шундай бўлса, халқ келгуси 5 йилда тамом бўлиб битадир”.

Икромовга бундай айбловлар кўп бора йўлланган. У чиндан ҳам Кремль мафкурасига содиқмиди, ёки миллати учун курашган, лекин ўша давр шароитида ҳаракат қилганми?

Ушбу шахс ҳақида Қурултой подкастининг махсус сонида кўплаб маълумот олишингиз мумкин.

Видеони кўриш учун:
https://youtu.be/BvcbU1a1cz4?si=Xy7bU_HEto8Hh0Ua


Зеленскийни Лондонда анча яхши кутиб олишди. Бу ерга йиғилган Европа (ва Канада) лидерлари унга кўпроқ ёрдам беришни ваъда қилдилар. “Тарихдан биламиз, агар Европада нотинчлик бўлса, бу барибир бизнинг қирғоқларимизгача келади”, деди Британия Бош вазири Кийр Стармер. У Украинага 5 мингта ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиши учун 1,6 млрд фунт унинг тасарруфида бўлишини айтди. Десертига Зеленский Қирол Чарлз билан учрашувга чиқиб кетти.

Стармер дипломатияни яхши эплайди, ҳарқалай адвокат ва прокурор ролларида олдин судларда кўп гапирган, Лейбористлардаги бўлинишлардан фойдаланиб партия тепасига чиқиб олиш учун ҳам у дипломатияни кенг қўллаган. Шу сабаб бўлса керак, журналистлар Европа ва АҚШнинг Украинага ёндошувларидаги контрастга эътиборни қаратишга қанча уринишмасин, Стармер уларни дипломатик ракеткаси билан уриб қайтарди ва Америка ҳақида салбий фикр билдиришдан тийилди. “Америка барибир керак бу жараёнда”, каби ярашув оҳангидаги баёнотлари ёпиқ эшиклар ортидаги гаплардан фарқ қилишини ҳамма билиб турибди - бугун йиғилган лидерлар орасида Трампнинг ишончсизлиги ҳақида кўп ҳазил-мутойиба бўлган бўлса, ажабмас (айниқса Трудо гапни қотиради).

Европа, кўп ҳарбий таҳлилчилар фикрида, Россияга бемалол тенг кела олади, бунга шубҳа йўқ - Франция ва Британияда атом бомбалари ҳам бор. Лекин, мудофаага харажатни ошириш керак ва бу нозик масала. Мудофаага пул дарахтда ўсмайди - у қаердандир келиши керак: тиббий соҳа, ижтимоий ҳимоя, янги қурилишлар камайиб, солиқлар оширилиши керак бўлади. Бундан эса ҳеч ким ютмайди. Фақат урушни истаган одам ютади.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz


“Европа уйғонди”(ми?)

Полша бош вазири Доналд Туск Лондондаги саммитдан кейин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, Европа раҳбарлари Украинага ёрдам бериш ва шарқий чегараларни мустаҳкамлашда якдилликка эришган.

Зеленский Оқ Уйда “урушиб берилган”дан кейин, Лондонда илиқ кутиб олинди. Бу ерда Европа ва Канада раҳбарлари унга “тасалли” бера олди. Европаликлар бирлик кўрсатди ва Киевни қўллашда давом эттириш, музокараларда Украина иштирокини таъминлаш, шу билан бирга АҚШ билан тинчлик дастурида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Полшани Германия ва Франция каби Европанинг асосий хавфсизлик кучларидан бири дейиш мумкин. Бу ерда катта армия ва қуроллар йиғилган. Ва Варшава Украинани охиригача қўллашга тайёр. Бошқа бир асосий куч — Туркия ҳам Украина яхлитлигини дастаклашини маълум қилди.

Британия, Германия ва Францияда эса Украинани қўллашда АҚШдаги каби муаммо йўқ. Германиянинг бўлажак канцлери Киевнинг очиқ тарафдори. Стармер ва Макрон қитъа етакчилигини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Италия бош вазири Мелони ҳам саммитдан сўнг “Украинадаги узоқ давом этмайдиган тинчлик режасини қўллаш мумкин эмаслигини” таъкидлади.

Нидерландиянинг собиқ ҳарбий бош вазири эса Европа НАТО доирасида ҳамкорлик қилишдан ташқари, ўзи ҳам қуролли салоҳиятини ошириши кераклигини айтди. Европаликлар Овал хонада бўлган баҳсдан сўнг АҚШ раҳбариятига Европа Украина билан бирга қолишини кўрсатишга эришди. Бироқ Европа барибир Вашингтонсиз қийналиши аниқ. Европа таъминоти АҚШга қаттиқ боғланган

🔥@fayzboguz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Анора» йилнинг энг яхши филми деб топилди

Ўзбекистонда шов-шувга сабаб бўлган «Анора» кинофилми жами 5 та «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

У йилнинг энг яхши филмидан ташқари, энг яхши режиссёрлик, монтаж ва сценарий мукофотларини ҳам қўлга киритди. Бешинчи статуэтка эса кинода Анора ролини ижро этган Майки Мэдисонга насиб этди. Бу категорияда «Субстанция» филми учун мавсум фавориткаси Деми Мурнинг ҳам номзоди қўйилганди, аммо у мукофотсиз қолди.

Шунингдек, маросимда «Энг яхши актёр» номинациясида «Бруталист» драмасида Ласло Тота ролини ижро этган Эдриен Броуди «Оскар»ни қўлга киритган бўлса, латвиялик режиссёр Гинтс Зилбалодиснинг тошқиндан омон қолган мушук ҳақидаги «Оқим» (Flow) мултфилми энг яхши тўлиқ метражли анимацион филм сифатида тан олинди. Бу Латвиядан «Оскар» олган биринчи картинадир.

Эронлик режиссёрларнинг «Сарв соясида» (In the Shadow of the Cypress) картинаси — энг яхши қисқа метражли анимацион филм бўлди.

🔥@fayzboguz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Тошкент қурилиши учун ишчилар қабул қилинмоқда – иш ҳақи 8-15 млн сўм!

Янги Тошкент шаҳрида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда! Ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу мега-лойиҳа доирасида 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратиляпти.

Қурилиш соҳасида тажрибангиз борми? Иш излаяпсизми? Демак, бу имконият айнан сиз учун!


🔹 Иш ҳақи – 8-15 миллион сўм
🔹 Барча шароитлар мавжуд: ётоқхона, транспорт, иш кийими, 3 маҳал овқат
🔹 Расмий бандлик: 8 соатлик иш ва қўшимча дам олиш кунлари
🔹 Лавозимлар: бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик, ғишт терувчи ва бошқа қурилиш касблари

Ишга жойлашиш учун:
📞 Хориждаги юртдошлар: 0 800 0000 1176
📞 Ўзбекистонда: 1176

19.8k 1 322 42 81

Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси, тадбиркор Зафар Ҳошимов ёзмоқда:

"Бугун тонгда саҳарликка туриб, Вашингтонда Оқ Уйда содир бўлган кўнгилни хира қилган тортишувни кўрдим.

Президент Трамп ва вице-президент Венс, икки кишилашиб, мана уч йилдирки ўз ватани мустақиллиги ва территориал даҳлсизлигини агрессордан ҳимоя қилиб келаётган довюрак украин президентига таъналар отиб, унинг мамлакати ва халқини “заиф ва иложсиз”, “ўйнайдиган картаси йўқ”, деганча уни мажбурлаб, ҳеч қандай кафолатсиз ўзлари учун “тинчлик” деб номлаб олган, аслида эса тажавузкорга ён берадиган оташкесим келишувига кўндирмоқчи бўлишди.

Уч йил олдин қуролли агрессияга қандай жасурлик билан қаршилик кўрсатган бўлса, бу гал ҳам ушбу оғзаки ташланишга президент Зеленский мардлик ва матонат ила қаршилик кўрсатди.

Жанжални кўриб қилган бир неча хулосаларим:

- Трамп Украина урушини барқарор тугатиш масаласини ҳал этмаяпти, у жуда тор маънода, ўзи берган “мен келган куним Украинада урушни тўхтатаман” деган хомхаёл ваъдасини бажардим деб, сайловчиларига юзаки кўз-кўз қиладиган оташкесимни тақдим этмоқчи;

- Трамп Украина учун бу каби тинчлик ўрнатиш таслим бўлиш билан баробар эканини кўра олмаяпти, ёки тан олгиси келмаяпти;

- Трамп Оқ уйдаги жанжал ва ундан олдинги бўлган изоҳлари билан ўзини ва умуман олганда АҚШни Россия-Украина тўқнашувида ишончли воситачи мақомидан тушириб қўйди. Воситачи бу даражада очиқ бир тарафлама бўлмайди;

- Трамп учун бу музокара кенг маънода ташқи сиёсат мезони эмас, аксинча, ички сиёсат учун қурол. Ҳар икки сўзида Трамп дунё олдиндаги уруш ва тинчлик масалаларини ҳал қилиш билан эмас, балки қайта ва қайта ўзининг АҚШ ичидаги сиёсий рақиблари, собиқ президентлар ва, хусусан, демократларга тош отиш учун баҳона сифатида фойдаланяпти;

- Ўзини энг мохир музокарачи, деб биладиган Трамп, музокара олиб боришда энг элементар жойларида жуда қўпол хатоларга йўл қўймоқда. Масалан, баҳс жараёнида ҳатто барча куч унинг тарафида бўлса-да, қарши тарафни камситиб, ён беришга мажбурлаш, унинг иззат нафсига тегиб, ўз хоҳишини ўтказиш кўп ҳолларда акс натижага олиб келади. Тескариси, ҳамма карта Трампнинг қўлида бўлса-да, рақибга камида битта карта қолдириши керак эди, унинг рақибининг обрў-иззати (dignity) картасини тортиб олишга уруниши жуда катта хато бўлди. Ҳар холда бизни музокаралар бобида шундай ўқитишган эди.

Шу жумлаларни ёзаётган пайтимда Трамп твиттерда Зеленскийни унга Оқ Уй Овал хонасида беҳурматлик қилганликда айблади. Аксинча, мен бу ерда учрашув мезбонлари меҳмонга нисбатан қўпол ва ҳурматсизлик, миннат қилиш ва камситиш аломатларини кўрдим.

Зеленскийга нисбатан эса, мардлиги, довюраклиги ва ҳеч қандай куч олдида ўз ватани манфаатларидан чекинмаслигини яна бир бор намойиш этгани учун ҳурматим яна бир карра ошди. Зеленский, бири ерини, иккинчиси ер ости бойликларини тортиб олмоқчи бўлган иккита ҳайбатли очкўз зўравонларга Украина манфаатлари йўлида довюраклик билан қаршилик кўрсатяпти".

🔥@fayzboguz

15.8k 1 84 129 451
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.