Икром ИСКАНДАР шеърлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал орқали Икром ИСКАНДАР шеърлари билан танишиш, шоир ижодидаги янгиликлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлиш имконига эга бўласиз.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Юзингни кўргали

Юзингни кўргали ой уёлмишдир,
Сўзларинг инжу, лабларинг болмишдир.
Агарки ҳусн мулкида баҳс этсалар,
Лайлию Ширин пойингда қолмишдир.

Бу не ҳолмишдир, васлинг умидида
Кўзларим йўлларинг пойлаб толмишдир.
Орзум рўёби рўё, неча вақтким
Бетин вақт каби тинчим йўқолмишдир.

Бу не лашкар каби оҳ эмиш, мудом
Айрилиқ кўксима лак-лак солмишдир
Ким, ҳажрингда гар бир оҳ урса Икром
Искандар каби дунёни олмишдир.

© Икром ИСКАНДАР


* * *
Ишқ фанидан Фарҳоднинг
аъло бўлди баҳоси,
жондан кечдию етди –
ёрга бўлди мухосиб.

Одамлар Мажнун дея
кулиб юрган йигит ҳам
бу мушкул муаммонинг
чорасин топди илдам.

Мен-чи, ҳануз ақлим лол,
ҳануз дили пораман,
сен томон бормоққа йўл
тополмай бечораман.

Бу юришда, билмадим,
кимдан имдод кутарман.
Ишқнинг имтиҳонидан
энди қандай ўтарман?

Ҳар онимда ҳижроннинг
сезиб танҳо ритмини,
ечолмайман васлингга
етмоқ алгоритмини.

© Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


МУМТОЗ ОҲАНГЛАРДА

Ҳазрат Навоий назмига
эҳтиром ила


Ўртанурман, ҳар жойда кезиб, сайрон бўлмасин деб,
Мунча чиройни кўриб эл ҳам ҳайрон бўлмасин деб.
Дуодаман, илло ҳусн учун солиқ солмасинлар,
Бу мулкда якто ёрим хонавайрон бўлмасин деб.

© Икром ИСКАНДАР


Kanalga qo‘shiling:👇
t.me/Ikrom_Iskandar_ijodi


ОҚЧЎҒОЛ ТОҒЛАРИДА

Тошохур*  ўйинқароқ шамолин қилар тароқ.
Юксакликда навқирон Оқчўғол*  солиб сурон
кўк ойнага қарайди, жингил сочин тарайди,
гўё ўрлайди фиғон – ҳовурга тўлар гирён
булоқларнинг гирдлари – тошиб чиқар дардлари,
паҳлавон келбати зор, йигит боши беқарор,
ўзин қилолмай удда, бир ажиб тараддудда...
Ҳадемай кутилган ёр – келиб қолади баҳор!

© Икром ИСКАНДАР
_______
*Тошохур – Оқчўғолд
аги охур шаклли улкан тош. Пастдаги қишлоқларда қишин-ёзин бетиним эсгувчи Тошохур шамоли шу жойдан бошланади, дейишади.

*Оқчўғол – Ғаллаорол ва Бахмал туманлари чегарасида жойлашган тоғ номи.


She'r sehri dan repost
* * *
Қуёш қамашмасин қароқларингдан,
тутилмасин қошинг қасдига қамар,
гулгун юзларингни кўриб гулларим
сўлмасин ўзин хор сезиб, бесамар.

Гўзалларни рашкнинг ўтига солма,
уларнинг севгисин асра, майлими,
қайсики ҳаётга андармон юрган
минг-минг Қайсни тағин Мажнун айлама.

Ошиқиб ошиқлар сонин оширма,
мени-да бир мушкул савдога қўйма.
Чиқма остонангдан бир қадам нари,
чиқма – оламни ҳам ғавғога қўйма.

© Икром ИСКАНДАР

@sherSehri


Koʻngil ozodadur... dan repost
Ашуламас, шуъламас –
Бу шам тўккан кўзёшдир.
Ёруғ олам аслида
Лов-лов ёнган қуёшдир.

Нур демагил мозийдан
Кўринганни ярақлаб...
Очсанг ўтмиш китобин,
Ёнаётир варақлар.


Икром ИСКАНДАР


*   *   *
Игнадай ялтиллар дарахт шохлари,
шамолда ип каби чувалашар нур,
кўл юзида гўё улкан кўзойнак,
муз остида сувдек тиниқдир шуур.
 
Тиниб-тинчимайди Табиат момо
сандалга оқ кўрпа ташлаган кўйи
бўй етган шўх-шаддод қизига атаб
сеп тикиб чиқади бутун қиш бўйи.
 
Тўқсон кун кўз очиб-юмгунча ўтар,
ташвиш аригандек эриб битар қор.
Бир тонг зеб бағишлаб сепга, қирларга
югуриб чиқади эрка қиз – Баҳор.

© Икром ИСКАНДАР


Koʻngil ozodadur... dan repost
ЎҚИМАСАК БЎЛМАЙДИ

“Jadid” газетасининг 2025 йил 17 январдаги 3-сонида "ТЕАТР: У ҲОЗИР ҲАМ ИБРАТХОНАМИ?" сарлавҳали мақола чоп этилибди.

А2 форматдаги газетанинг икки саҳифасини батамом эгаллаган материал салкам 20 қоғоз бўлади.

Бундай ҳажмдаги материал тайёрлаш учун кўпдан-кўп манбаларни ўрганиш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, шахсий қарашларни баён этиш керак.

Ана шундай заҳматли меҳнат натижаси эса бир ўтиришда ўқийдиган, кейин узоқ ўтириб ўйлайдиган мақола бўлибди.

Муаллиф Икром Бўрибоевга ҳамда бош муҳаррир Иқбол Мирзога раҳмат айтамиз.

Қизиқувчилар учун мақоланинг ПДФ шакли👇👇👇
https://t.me/Jadidmedia_rasmiy/4277?single


* * *
Саҳардан кечга довур
қувончга тўлиб-тошган
ташна вужуди билан
баҳра олар қуёшдан.

Қуёш билан бирга у
осмонларда сайр этар –
тонгда тутганча қўлин,
кунботар қадар кетар,
чопқиллайди, бу висол
юрагига завқ солар,
унга ҳеч ғала-ғовур
ва тиқилинч автолар.
Кун ботганда қоронғу
ўйлар ўртаб кўксини,
катта кўча бўйидан
қайтар экан ўксиниб,
таққа қотар ва ногоҳ
тасаввурга қоришар –
кун акси кўз ўнгида
чироқ каби ёришар...

Сен кетганда соғинчинг
қадалгандай юракка,
шаҳарнинг чироқлари
уйқу бермас теракка.

© Икром ИСКАНДАР


 
***
Оқшом. Оқади оқ шам.
Тун – тан. Ёғду – қон, қонар.
Оқшом. Оқади оқ шам.
Силқиб, порлаб қон ёнар –
Охир ўчарми, оҳ шам...
 
Охир ўчарми, оҳ шам!
Бир ҳажр мажруҳ тун каби.
Оқшом. Оқади оқ шам.
Қонар мисли шам бир сабр...

Оқшом. Оқади оқ шам.
 
Икром ИСКАНДАР


Koʻngil ozodadur... dan repost
Бугун жуда шеър ўқигим келди. Ўзимга ёққан сатрларни сизга ҳам улашдим.

Азим Суюн

Абдулла Шер

Икром Искандар




Koʻngil ozodadur... dan repost
Сиз —
баҳор кўксида очилган гулсиз.

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
Кўзларинг
ёшлар тўкади —
сени тўкади
бу ёшлар.

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
Ишқинг чашмасидан ичган сайин
ташналигим ортар ҳаётга.

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
Тупроққа
Сув
Сингари
Сингар
Меҳнат.

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
Дил бандини тортар мунг,
билмам қайга етаклар?
Юрагимни силкитсам,
тўкилади эртаклар.

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
Бутун умрим сенинг ёнингдан ўтдим.
Хаёлинг олишга етмади умрим —
бир оний лавҳадай ёдингдан ўтдим.

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
тунларингиз тунларимдан осойишта...

Икром Искандар


Koʻngil ozodadur... dan repost
қароғингда қотди икки дона дур...

Икром Искандар

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.