Ўлдириб қўйдингми, эй Усома, ла илаҳа иллаллоҳ деса ҳам ўлдирдингми, эй Усома!?
Йа РОСУЛУЛЛОҲ, мен учун Аллоҳга истиғфор айтинг,- деди Усома.
Росулуллоҳ соллолоху аьлайҳи васаллам
эса унинг гапига боқмасдан қайта-қайта:
-Эй Усома, ла илаҳа иллалоҳ деган инсонни ўлдирдингми,
ла илаҳа иллалоҳ деб айтганни ўлдириб қўйдингми- Қиёматга борганингда ла илаҳа иллалоҳ билан келса нима қиласан,-
дер эдилар.
Усома розияллоху анху қаттиқ қўркиб кеттилар
у Зотлардан рози бўлсин .
Бугунги кунда ХОВАРИЖ эътиқодига билмай кириб қолган инсонлар --ўзларидан бошқа ҳаммани кофир деб биладилар, ҳатто Қуръон ўқувчиларни тинглаб туриб:
-Ўзи булар кимлар: кофирми, мусулмонми,- деб савол берадилар.
Мана шундай эътиқоддаги йигитлардан бири Рамазон ойида намоз ўқиётган рўзадор онасини кофирликда айблаб пичоқлаб ўлдирди, иккинчиси Рамазон ойида Росулуллоҳ алайҳиссалом
масжидларини портлатди.
Улар ҳақида Росул алайҳиссалом:
- Уларнин Қуръон ўқишларини кўриб ўзингларни паст санайсизлар, уларнинг намозини, рўза тутишларини кўриб ўзингларнинг ибодатингларни жуда оз деб биласизлар,
ЯЪНИ улар жуда кўп ибодат қиладилар,
лекин уларнин имонлари ҳалқумидан нарига ўтмайди,- деганлар.
Улардан бири Росул алайҳиссаломнинг ғанимани тақсим қилганларидан нопози бўлиб,
- Адолат қилгин сен адолат қилмадинг,-деганда
- Сизларга вайл бўлсин, мен адолат қилмасам ким адолат қилади!?- деганлар.
Росул алайҳиссалом:
Охир замонда шундай кишилар келадики,
أحداثُ الأسنانِ
уларни ёшлари кичик, ЯЪНИ ёши катта олимлари бўлмайди, ҳаммалари ёш, қизиққон, илмсиз жоҳиллар
سفهاءُ الأحلامِ
Ақллари ноқис ҳаёлпарастлар,
يقرأونَ القرآنَ لا يُجاوزُ تَرَاقِيَهُم
Қуръонни кўп ўқийдилар, лекин бўғзидан халқумидан ўтмайди.
يقلون من قولِ خيرِ البريَّةِ
Сўзлари Аллоҳнинг Қуръонидан бўлади ,лекин
يمرقونَ من الدِّينِ كما يَمرُقُ السهمُ من الرَّمِيَّة
Улар ҳудди кучли найза ўлжасини тешиб тезлик бн чиқиб кетганидай Ислом динидан шундай тезлик билан чиқиб кетадилар
يَقْتُلون أهلَ الإِسلامِ، ويَدَعُون أهلَ الأَوْثانِ
Улар аҳли Исломни куфрда айблаб қатл қиладилару--лекин хақиқий тили билан кофир эканлигини очиқ айтаётганларни тарк қиладилар,
деганлар.
Улар Али розияллоҳу анҳуга;
Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаганлар кофирлар" оятини айтиб карши чикканларида Али розияллоҳу анҳу:
-Ажабо ХАҚни айтиб БОТИЛни ирода этишмоқда,- деганлар.
Росул алайҳиссалом огоҳ қилган ховарижлар хулафаи рошид Усмон ва Али розияллоҳу анҳуларни ўлдирди ва жуда кўп саҳобаларни қатл қилганлар
Улар Исломда Дажжол мисолидаги катта фитна ва имтихондирлар
Мўъминни кофир деган инсондан узоқ бўлинг, охиратингиздан аввал дунёингизни куйдириб ташлайди.
Чунки улар мўъминларни кофир деб, уларни ўлдиришни ҳалол билиб,
Ислом аҳлини қатл қилиб, молу-давлатини ўзларига ҳалол қилиб ўғирлаб, тортиб еб кетаверадилар.
Ислом динингизни пок манбадан, ҳақиқий Раббоний Олимлардан ўрганинг. Шундагина жоҳилларнинг тузоғида ҳалок бўлмайсиз..
Адашиб кетманг,
Набий алайхиссалом;
- Умматим 73 тоифага бўлиниб кетадилар, биттаси Жаннатда қолган 72 тоифаси Жаҳаннамда,- деб огоҳ қилган.
Залолат аҳлидан бўлиб, Аллоҳ ҳузурига қора юз билан қайтманг.
Қуръон хадис ўқиб унинг илмини ҳақ билан тушунтириб берадиган олимлардан олинг.
Ўз нафси ҳавосига буриб таъвил қилувчилардан йироқда бўлинг.
"Дин бу насиҳатдир."
Росулуллох соллаллоху алайхи васалламга эргашган инсонгина нажот топади.
Дин бу яхшилик тарқатишдир. Қурол кўтариб мўъминни қонини тўкиш ҲАРОМдир.
Ким бир мўъминни қонини ноҳақдан тўкса, унга Аллоҳнинг ғазаби, лаънати, абадий жаҳаннамда бўлиш ҳамда шиддатли аламли азоб ваъда қилинган.
Нафақат мўъмин кишини, хаттоки нохақдан кофирни хам ўлдириш харомдир.
ДИНДА тўғри кетиш- мангу ЖАННАТГА олиб кирса,
АДАШИБ қолиш- мангу ЖАҲАННАМга олиб киради.
Мўъминни ШАЪНИ ҳам,
НОМУСИ ОБРЎСИ ҳам,
МОЛИ ҳам,
ҚОНИ ҳам-ҲАРОМДИР.
Бошқага ТУҲМАТ қилмай ўзингизни ислоҳ қилинг, қабрингизда ўзингиз ҳақингизда савол бўлади,
Ўзганинг динидан эмас ўзингизни динингиздан сўраласиз !!!
https://t.me/Ikki_nuur