Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу инсон туғма оёқ-қўлини ишлата олмайдиган бўлиб дунёга келган.
Умуртқа поғонаси ривожланмагани учун ҳаёти давомида ўтириш нималигини билмай ўтди.
Бирор марта болалардай қўлига тўп ушлолмади.
Тенгқурлари билан чопиб, югура олмади, доимо уйда, одамлардан узоқда яшаб ўтди.
Болалик ҳаётидан маҳрумлигини кўрган ота-онаси фарзандига ачиниб, қанча кўз ёш тўкишди.
Бир кун отаси Қуръон марказига бориб, ўғлига Қуръон ёдлаш учун устоз қидирди.
Устозга ўғли юра олмаслигини, унга уйга бориб, таълим бериш кераклигини айтди.
Устоз ота билан бирга борди, қорнида судралиб юмалаб келаётган инсонни узоқдан кўрди, сўнг уни гапиришни билмаслигини кўриб, устозга нима ҳаёл келди?
Йўқ, мен бунга таълим беролмайман, одамлардан узоқда бўлгани учун ҳатто яхши сўзлаш, ҳарфларни нутқ қилишни ҳам билмас эканку,- демади.
Унга биринчи кўзим тушиши билан:
У Аллоҳ тарафидан менга юборилган охират насибамдир,- дедим.
Унга роппа роса бир йил харфларни, сўнг оддий гаплашишни ўргатдим, у доимо қорнида ётгани учун гапиришга ўқишга қийналар эди. Чунки кўкрак қафасига оғирлиги тушиб турарди,- дейди устоз.
Лекин у барча машаққатни енгишга харакат қилар, устоз келишидан бир соат аввал ўз хонасидан дарс хонагача юмалашни бошламаса кеч қолишдан, устозни куттириб қўйишдан қўрқиб харакатни тонг саҳардан бошлар экан.
Беш йил машаққатли оғир меҳнатларга сабр қилиб, дунёдаги энг катта бахт, Қуръон оятларини китобдан- қалбига кўчириб олишга муваффақ қилинди.
Аллоҳнинг китобини ёдлаган куним бошимни саждага қўйган лаҳзаларимда дунёдаги энг бахтли инсонлигимни юрагимни тубидан хис қилдим, бахт лаззати фақат Қуръонда эканлигини билдим.
Қуръон бу зикрдир, Қуръон дунё охират бахтидир, умрингизнинг энг қимматли дақиқаларини Қуръонга беринглар, эй инсонлар. Юришинглар, туришинглар еб ичиб роҳатда яшашинглар ҳаммаси Аллохдан неъматдир ,бу неъматларни бекорчи ўйин кулгу, лаззати кетиб гуноҳи ёзилиб қоладиган масиятларда ўтказишинглар ўзингларга катта хасрат бўлиб қайтади,- дейди у инсон.
Сизу биз осонликча туриб юриб кетишимиз неъматлигини унутиб бўлганмиз.
Ўтирган ҳолда китоб ушлашни ўзи катта бахт эканлигини ўйлаб ҳам кўрмаганмиз.
Болаликни гоҳ ширин гоҳ маҳзун кунларини ўз оёғимизда югуриб юриб ўтказдик
Оз йиғлаб кўп кулиб, истаган мевамизни ўз қўлларимиз билан узиб сувни тагида ювиб мазза қилиб тишлаб- тишлаб еб катта бўлдик.
Қўлимиз оёқларимиз бизни ихтиёримизда бўлди.
Белимиз бизни тик тутиб турибди
бошқача бўлиши мумкин деб ҳам ўйламаймиз.
Ногиронлар уйига бир бориб кўрайчи, мендаги бахтни йўқотганларни бир кўрайчи, бизларга темир панжара ортидан хавас қилиб боқиб ўтирган ногиронлик аравачасидаги тенгқурларимдан бир хол сўрайчи демадик, биз дунё кетидан кувишдан, мол дунё жамлаш пойгасидан бўшай олмадик.
Роббимизнинг муқаддас китобини ўқиш бахтидан ҳам ўзимизни қанча махрум қилдик.
Айтингчи ким ҳақиқий бахтли,
ерда юмалаб юришдан бошқа чораси йўқ бўлсада Қуръон билан яшаган ҳаётини Аллоҳнинг зикрида ўтказган мана шу инсонми !?
Ёки истаган ишни қилишга қодир бўлгани учун Аллоҳнинг китобидан бошқа ҳамма нарсани билувчи бизлар бахтлимизми!?
Телефонда бекорчи, балки гуноҳ нарсаларни, қимор ўйинларини соатлаб кўриб ўтиради қанча инсон.
Ақли туппа тузук кўринганларни қанчалари телевизордаги битта тўпни орқасидан югурганларни томоша қилиб соатлаб бақир чақир қилиб ўтирадилар.
Қанча аёллар ўзларига берилган чиройдан рози бўлмай салонларда аъзоларини ўзгартириб соатлаб ўтирадилар.
Кимлар ғийбатларда, яна кимлардир фаҳшлар алангасида ҳаётини ёқиб юбормоқда.
Кимдир чиройини сотса, кимдир баданини сотиб яшаб кетмоқда.
Аёллар реклама воситаларига айланиб бормоқда.
Эрлар аёлини сотиб кун кўрса, аёллар пул учун боласини ҳам сотмоқда.
Билинг!
Қанча яшаманг ҳаётингиз аччиқ ўлим билан якун топади.
Қанча май шарбатлар ичиб ўтманг охирги ичганингиз ўлим шарбати бўлади.
Қанча гўзал маконларда яшаб ўтманг барибир қабр сизга макон бўлади.
Гўзал қиммат кийимлар барибир ташлаб кетилади.
Миллиардер бўлсангиз ҳам қабр қисишидан омон қолмайсиз.
Дунёда, қабрда, сирот устида ҳам Аллоҳга қаттиқ муҳтожсиз.
Аллоҳнинг китоби билан яшаб қадрли бўлиб қайтиб кетинг.