Ishq yo’li dan repost
-Ишқ дегани одамнинг вос кеча оладиган миқдорича бўлади. Тарк эта оладиган миқдорича. Ишқ йўлида нимадан воз кеча олган бўлсанг ва ўзинг эгалик қилган нимаики нарсани тарк эта олсанг, ишқ йўлидаги даражанг мана шу миқдордадир. "Ишқ нима?" -деб сўраяпсан. Ишқни билмаган одамга қандай қилиб тушунтирса бўлади? Ҳали бирорта ҳарфни ўрганмаган ҳолингда мен сенга қандай қилиб катта бир китобни тиловат қилдирай? Ишқ мавжудлик ва йўқлик орасида ҳали бадан яратилмасидан, олам яратилмасидан бор эди. Ишқ бу- Уни севиш, севган кишингни Унинг йўлида севиш, севилишингни эса Унинг ризоси деб қабул қилишга берилган номдир. Ахир У доим бор-ку,демак,ошиқ фақат У билан бўлган одамдир.
Дам китобидан
@ishqyoli
Дам китобидан
@ishqyoli