Ассалому алайкум. Оллоҳ насиб, тақдимотда учрашамиз, азизлар. Жуда катта узрхоҳлик билан кўнглимдаги ҳижолатликни ёзмоқчиман. Анча олдин драма театри актёр актрисалари билан учрашув бўлиб ўтди, адабиёт санъат ихлосмандлари йиғилди. Катта иштиёқ билан таниқли артистлар билан сухбатлар бошланди. Шу орада маҳаллий шоирларимиздан бири ва яна уч тўртта ўқитувчилар микрафонни ушлаб олишиб ўзларининг мулоҳазаларини айтишди. Тўғриси маъруза қилишди. Актёрлар маданият юзасидан, ёшларининг ҳурмати юзасидан гапларини бўла олишмади. Жуда жаҳлим чиқди, энсам қотди. Тўғри ўқитувчилармиз, касб касаллигимиз — насиҳат қилиш, лекин биз уларнинг узундан узоқ фикрларини эшитишга бормаган эдик. Меҳмонларга вақт ҳам етмай қолди. Устозлар, илтимос тақдимотда савол бергандан сўнг эшитишга ўрганайлик. Адибамизнинг мароқли кечинмаларидан баҳраманд бўлиб қайтайлик. Жуда кўп фикримиз бўлса мана менга ўхшаб гуруҳда ёза қолинглар.
Зулфия Носирова
54—мактаб инглиз тили ўқитувчиси
https://t.me/ijod_sehri21
Зулфия Носирова
54—мактаб инглиз тили ўқитувчиси
https://t.me/ijod_sehri21