Болажон халқ
Амирхоннинг телефони тинимсиз чақирар, ўзи иш билан ташқарига чиқиб кетганди.
Бошлиқнинг жаҳли чиқа бошлади. Кўзини компьютер экранидан узмай, орқага ястанди.
Амирхон кириб келиши билан телефон яна чинқира бошлади.
—Матоҳингни олиб кетмайсанми кетсанг! Одамни бошини оғритиб юборди. Ёки овозини ўчириб кетмайсанми?
—Узр, бошлиқ, кечирасиз. У дарҳол гўшакни олди.
—Ҳа, онаси!-овози зардалироқ чиқди. Ва шу чоғ қўли тегиб кетдими қурилманинг овоз кучайтиргичи ишга тушиб нариги томондан беғубор овоз келди
—Адажон, бугун манга шикалат об кегин, хўпми?! Иккита!
—Хўп болам, хўп?
—Фулинг борми? Ойлик олдингми, адажон!
Хонадагилар баралла кулиб юборди. Болакайнинг ширин тили ҳамманинг кайфиятини кўтариб юборганди.
—Йўқ, ўғлим, ҳали ойлик олмадим
—Унда эртага опкеласан. Тезроқ кегин, хўпми?
—Хўп!
—Тут-тут-тут...
Ҳамма яна ишга шўнғиб кетди, фақат хонага қандайдир мусаффолик кириб қолганди. Энди бошлиқ ташқарига чиқиб кетди-ю атайлаб қилгандек
унинг телефони ҳам аллақандай ёқимли мусиқа тарата бошлади.
Кейин ўчди.
Бироздан сўнг каттагина елим халта кўтарган бўлим бошлиғи, кира солиб қўлидагини Амирхоннинг столига қўйди.
—Буни ўғлингга олиб бор!
—Бу кўп-ку, ўртоқ бошлиқ, —тараддудланди Амирхон.
—Ният қилдим, менга ҳам шунақа неваралар берсин, —ҳамкасбининг елкасидан босди у. Кейин ўз ишидан кўнгли тўлиб, жойига ўтирди.
—Қани, кимнинг ҳисоботи тайёр бўлди, менга ташланг!
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21