Остонада Маъсума кўринди. Эркин ҳар доимгидек хотинига ўдағайлаб кетди
—Телефонимни титкиладингми? Аёл индамади.
—Болам, нарсаларингизни йиғиштиринг. Мен сиздан розиман. Тарбия берган ота-онангизга раҳмат. Сизга оҳорлик кийимлар олиб беролмадим. Пардоз буюмлар сотиб олиб беролмадим. Қўлингизга бир сўм пул бермадим. Шунда ҳам индамай беш йил хизматимни қилдингиз, биз сизни қадрламадик. Энди бора қолинг! Кампир ази-бази ўрнидан туриб, келинини қучоқлаб олди. Кейин ўзи невараларини етаклаб таксига солиб юборди.
Эркин бошини эгиб ўтирар, нима қилишини билмасди. Маъсума кетди. Онаси у билан гаплашмай қўйди.
Эртасига ишга кириб борган Эркин шарманда бўлди. Лайлога эшик олдида дуч келди.
—Сенам эркакмисан?—деди у сенсираб. Онангни нима ҳақи бор эримга қўнғироқ қиламан дейишга, у ким бўпти мени шарманда қиладиган! Мани шарманда қилгунча латта боласини эплаб олсин! Аёлнинг оғзидан боди кириб шрди чиқар, башараси хунук бўлиб кетган, унинг ёқимсиз овозини эшитиш учун тепа-паст қаватдаги деразалар очила бошлаганди...
Эркин ишхонага қайтиб кирмади. Чиндан шарманда бўлган эди!
Машинасига ўтириб, боши оққан томонга кетди.
Бир пайт қараса, аллақачон, шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди. У уловини тўхтатиб, тамаки чекди. Лайлонинг оғзидан тупук сачратиб гапираётган турқи кўз олдига келиб, дили оғриди. Беш йилда бир марта кўзига тик боқмаган аёлини кўз олдига келтирди. Ўз-ўзидан кўзига ёш қуйилиб келаверди. Болаларини бир кундаёқ соғиниб қолганини ҳис қилди. Машинасига ўтириб, уйга ҳайдади. У машинадан тушибоқ ҳовлига бақириб кирди.
—Ойи, юринг, Маъсумани олиб келамиз!
—Нима қиласан уни!
—Хотиним-ку, соғиндим! Ҳазиллашишга уринди у.
—Буни қаранг-а! Маъсумахон, манови даловша сизни соғинибди, болам! Ошхонага қараб чақирди онаси.
—Бир қараб юборинг!
Ичкаридан эса бугун қайнонаси олиб берган оҳорли либосларда, салгина пардоз билан гулдек очилиб кетган Маъсума бир тўп атиргулдек бўлиб ифор таратиб турарди.
—Ассалому алайкум
Эркин хотинини илк бор кўраётгандек тикилиб қолди.
—Қани юринглар, сизларга банан олиб бераман, -невараларининг қўлидан тутган аёл эшикка қараб юраркан, беш йилда қизидек бўлиб қолган келинига кўзини қисиб қўйди.
(тугади)
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21