Кузги ўйлар
Одамзот бу дунёни битта-битта тарк этади. Буни эса ҳамиша ҳам сезмаймиз. Вақти-соати етган одам секингина тушга ўхшаган бу ўткинчи дунёдан чиқиб кетади.
Худди ҳеч қачон бунақа одам яшамагандек хотиралардан ўчади. Фақат яқинлари эслаши мумкин...
Кеча тўйимиз тасвирларини кўриб ўтириб, қатор-қатор ош еб ўтирган одамлардан бирортаси ҳам орамизда қолмаганини кўрдик.
Битта тасвирда хатто йигирмадан ошиқ одамни кетма-кет санабман.
Шунча одам оламдан ўтиб кетибди. Ўзимиз ҳам кетяпмиз, аслида, эртага биз ҳам хотираларга айланамиз, эҳтимол тасвирларда кўриб қолсалар бизни ҳам эслаб "Вой, шунақа одам бўларди-я!" деб айтарлар Инсофлироғи бўлса, "Аллоҳ раҳмат қилсин", деб қўяр...
Аммо ўтиб кетадиган умрга бунча муҳаббат қўямиз, бир-биримизга нега бунча озор берамиз?
Ўзимга кўп савол бердим ва билдимки, ўткинчи бу дунёдан фақат яхшилик қоларкан.
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21