ЯЛДО КЕЧАСИ
Бош узра айланар бераҳм фалак,
Тунлари дил йиғлар бағрин қон қилиб.
Топталган япроққа ўхшайди юрак,
Изғиринлар келар қасди жон қилиб.
Барибир мен сизни излаб яшайман,
Ночорман, ҳол сўрар бирор кишим йўқ.
Мен нурни тунлардан гизлаб яшайман,
Сизга бахт тилашдан бошқа ишим йўқ.
Қўндирмай ҳаттоки заррадайин гард,
Жоним, қароғимга яширдим сизни.
Соғинчга ўхшайди дилимдаги дард
Ва армон совурар ҳисларимизни.
Тонгларнинг отмоғи қанчалар мушкул,
Офтобни соғиниб орзиқар юрак.
Бош олиб кетгандай қуёш ҳам буткул,
Энди толадай нур бўлмаса керак...
Ниҳоят, тонг отар шафақ қизариб,
Бу сўнгсиз кечадан ҳолим бўлиб танг.
Гўё қолгандайман минг йилга қариб,
Энди мағлуб дил ҳам тунга ҳамоҳанг.
Дилобар Жўраева
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бош узра айланар бераҳм фалак,
Тунлари дил йиғлар бағрин қон қилиб.
Топталган япроққа ўхшайди юрак,
Изғиринлар келар қасди жон қилиб.
Барибир мен сизни излаб яшайман,
Ночорман, ҳол сўрар бирор кишим йўқ.
Мен нурни тунлардан гизлаб яшайман,
Сизга бахт тилашдан бошқа ишим йўқ.
Қўндирмай ҳаттоки заррадайин гард,
Жоним, қароғимга яширдим сизни.
Соғинчга ўхшайди дилимдаги дард
Ва армон совурар ҳисларимизни.
Тонгларнинг отмоғи қанчалар мушкул,
Офтобни соғиниб орзиқар юрак.
Бош олиб кетгандай қуёш ҳам буткул,
Энди толадай нур бўлмаса керак...
Ниҳоят, тонг отар шафақ қизариб,
Бу сўнгсиз кечадан ҳолим бўлиб танг.
Гўё қолгандайман минг йилга қариб,
Энди мағлуб дил ҳам тунга ҳамоҳанг.
Дилобар Жўраева
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni