Бугун – таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тошпўлат Аҳмад таваллуд топган кун
КЎНГИЛ
Ниманидир қўмсаймиз ҳар кун,
Нимагадир кўнглимиз ташна.
Гоҳ бегона кўнгилга яқин,
Бегонадир гоҳ дилга ошнанг.
Нимагадир излаймиз чора,
Ниманидир топмоқ истаймиз,
Гоҳ бекорга бўлиб овора,
Ошкор айбни ёпмоқ истаймиз.
Ҳеч нарсага қилмаймиз тоқат,
Ҳеч нарсани кўзга илмаймиз.
Мудом ҳайрон, мудом бетоқат,
Паст-баландни баъзан билмаймиз.
Шундоқ чоғи, кўнгилнинг иши,
Ҳаловатни билмагай асло.
Тирик экан, ташвиш йўлдоши,
Қаноатни билмагай асло...
ҲАЛОВАТ
Бетиним излади уни ҳаловат,
Ортидан соядай узоқ эргашди.
Ёлворди, ялинди, бўлди бетоқат,
Киприкларига хоб бўлиб чирмашди.
Асир этолмади тиллопеч жомда
Лиммо-лим тўлдириб шароб тутса-да.
У тутқич берарди на тонг, на шомда,
Бахт номли тулпорни минмоқ қасдида.
Бир куни минди у
Олтин тулпорни,
Қаранг, чақин чақнар туёқларидан.
Ҳаловат тан бериб, ғолиб қайсарнинг
Тиз чўкди ноилож оёқларига...
Тошпўлат АҲМАД
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
КЎНГИЛ
Ниманидир қўмсаймиз ҳар кун,
Нимагадир кўнглимиз ташна.
Гоҳ бегона кўнгилга яқин,
Бегонадир гоҳ дилга ошнанг.
Нимагадир излаймиз чора,
Ниманидир топмоқ истаймиз,
Гоҳ бекорга бўлиб овора,
Ошкор айбни ёпмоқ истаймиз.
Ҳеч нарсага қилмаймиз тоқат,
Ҳеч нарсани кўзга илмаймиз.
Мудом ҳайрон, мудом бетоқат,
Паст-баландни баъзан билмаймиз.
Шундоқ чоғи, кўнгилнинг иши,
Ҳаловатни билмагай асло.
Тирик экан, ташвиш йўлдоши,
Қаноатни билмагай асло...
ҲАЛОВАТ
Бетиним излади уни ҳаловат,
Ортидан соядай узоқ эргашди.
Ёлворди, ялинди, бўлди бетоқат,
Киприкларига хоб бўлиб чирмашди.
Асир этолмади тиллопеч жомда
Лиммо-лим тўлдириб шароб тутса-да.
У тутқич берарди на тонг, на шомда,
Бахт номли тулпорни минмоқ қасдида.
Бир куни минди у
Олтин тулпорни,
Қаранг, чақин чақнар туёқларидан.
Ҳаловат тан бериб, ғолиб қайсарнинг
Тиз чўкди ноилож оёқларига...
Тошпўлат АҲМАД
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni