ҚИШ АРАФАСИ
Нурлар ожизлашиб борар тобора,
Борҳо узоқлашар заминдан қуёш.
Совуқдан жунжикар хаста сайёра,
Инсон ҳам қисматга сўзсиз эгар бош.
Висол оқшомида қимтиниб, беҳуш
Либосларин бир-бир ечган аёлдек
Дарахт йўл четида барг тўкар хомуш,
Симёғоч кузатар, қотганича тек.
Гўданак* шохларнинг майишар қадди
Қора қарғаларнинг залворларидан.
Йилларнинг ёдими, аста оқади
Тарновларнинг рангин чолворларидан.
Кампир деразадан мўралаб секин,
Ҳовлидаги кат*га қараб қўяди:
Унда чол ўтириб, олаётир тин,
Қалт-қалт титраганча офтобрўяда.
Невара қиз эса иссиқ хонада
Ўтириб, ненидир пичирлар бесас.
Ранглар алмашинар телефонида,
Кимгадир бетўхтов ёзар SMS.
Нурларнинг қуввати сўнар тобора,
Қуёш олислашиб боради борҳо.
Тўнига ўранар хаста сайёра,
Тобора жунжикар совқотган дунё...
(* гўданак – яланғоч, * кат – сўри, тахта каравот)
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Нурлар ожизлашиб борар тобора,
Борҳо узоқлашар заминдан қуёш.
Совуқдан жунжикар хаста сайёра,
Инсон ҳам қисматга сўзсиз эгар бош.
Висол оқшомида қимтиниб, беҳуш
Либосларин бир-бир ечган аёлдек
Дарахт йўл четида барг тўкар хомуш,
Симёғоч кузатар, қотганича тек.
Гўданак* шохларнинг майишар қадди
Қора қарғаларнинг залворларидан.
Йилларнинг ёдими, аста оқади
Тарновларнинг рангин чолворларидан.
Кампир деразадан мўралаб секин,
Ҳовлидаги кат*га қараб қўяди:
Унда чол ўтириб, олаётир тин,
Қалт-қалт титраганча офтобрўяда.
Невара қиз эса иссиқ хонада
Ўтириб, ненидир пичирлар бесас.
Ранглар алмашинар телефонида,
Кимгадир бетўхтов ёзар SMS.
Нурларнинг қуввати сўнар тобора,
Қуёш олислашиб боради борҳо.
Тўнига ўранар хаста сайёра,
Тобора жунжикар совқотган дунё...
(* гўданак – яланғоч, * кат – сўри, тахта каравот)
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni