Каттамағол МФЙда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
Учқўрғон туманидаги Каттамағол маҳалла фуқаролар йиғинида 350 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуддаги сув олиш ва тарқатиш иншооти илк бор 1971 йилда тик қудуқ сифатида барпо этилган эди. Узоқ вақт давомида ишлаб турган насоснинг катта энергия сарфи аҳоли учун қийинчиликлар туғдирарди.
Бугунги кунда маҳаллада ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш учун замонавий техник чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қудуққа 9-2 кВт қувватга эга, 12 метрлик глубинали янги насос ўрнатилмоқда. Бу нафақат энергия тежамкорлигига, балки аҳоли учун узлуксиз ва самарали сув таъминотини таъминлашга хизмат қилади.
Мазкур ташаббус ҳудуд аҳолиси турмуш сифати ва экологик шароитларни яхшилашга қаратилган. Каттамағолда сув таъминотининг барқарорлиги фуқароларнинг кундалик эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамиятга эга.