Фаровонлик сариУчкўприк маҳалласида аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Маҳаллада 534 та хонадон, 676 та оила ва 2607 нафар аҳоли истиқомат қилса ҳам, маҳалла ривожида асосий ўринни дехкончилик ва чорвачилик ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунда маҳалладаги 450 та хонадонда чорвачилик ва паррандачилик йўлга қўйилган. Бу фермерлик фаолияти нафақат аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга, балки маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ривожлантиришга ҳам катта таъсир кўрсатмоқда.
Махаллада иссикхоналар ташкил этиш тренди ҳам кенг тарқалаётгани кузатилмоқда. Кўп хонадонларда памидор, бадринг, балгар, бақилажон, райхон ва лимон етиштирилмоқда. Бу иссикхоналар маҳалланинг ўзини ўзини таъминлаш имкониятини ошириш билан бирга, аҳолининг фермерлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ҳам оширмоқда.
Жавохир кучаси 3-уйдаги Музаффар Жунаев иссикхона ташкил этиш орқали лимон етиштириш билан бирга, 12 бош қўйни парваришлаб, замонавий фермерлик иши билан шуғулланмоқда
Адолат кучаси 42-уйда яшовчи Исматуллаева Асила 31 йилдан буён болалар боғчасида тарбиячи сифатида фаолият кўрсатиб келади
Ибрат кучаси 14-уйдаги Якубова Винера ўз хонадонида чеварчилик билан шуғулланмоқда ва бу соҳада яхши натижаларга эришган. Унинг иши маҳалла аҳолиси учун янги имкониятлар яратади.
Парпиева Шозодахон хонадонида паррандачилик ва наслли чорва қўйларини парваришлаш билан шуғулланади. Унинг ишбилармонлиги маҳалла учун муҳим таълим ва амалий тажриба манбаи ҳисобланади.