📖ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР📖:
Аччиқ қисматлар.
6 - қисм
Онам янги келинни ҳар бир ишидан қийиқ
ахтариб, қайнона эканликларини билдириб турардиларда. Келин бечора гап қайтармасдан "хўп бўлади, кечиринг билмабманда ойижон " деб кулиб қўярди. Орадан бир йил ўтиб укам Ҳайрулло ўғиллик бўлди. Мен ўз касбим бўйича қўшни қишлоқдаги амбулаторияда хамшира бўлиб ишга кирдим. Қизларим хам Худога шукур мактабда аъло баҳоларга ўқишяпти.
Дард аламга тўлган ўтмишимиз ортда, фақат ҳотираларда қолган. Бизни ҳам кўксимизга шамол тегиб одамлардай яшай бошлаган эдик.
*...*...*...*...*...*...*
Укамнинг бахтига жуда ҳавас қилардим. Келин иккиси бир жуфт оқ кабутардай палапонини ўстирардилар. Қанийди менинг ҳам бахтим мана шундоқ бутун бўлса эди...
Мен бу ҳақда жуда кўп ўйладим...
Қизларим вояга етяпти, уларга ота тарбияси ҳам керак , менга хамдард , суянчиқ.. Укаларим билан бирга яшаш яхши, лекин ўзимнинг оилам бўлишини, бахтим бутун бўлиб турмуш қурсам, суянган тоғим бўлса дердим. Ўғлим ҳам бўлса эди, қизларим вояга етса турмушга бераман Иншаллаҳ, қариган чоғимда ўзим ёлғиз қолмасдим дердим. Мени қўлимни сўраб уйимизга бир икки ердан совчилар келишди. Уларга бир тайинли жавоб бермай юргандим. Ишхонамга бир қиз дадасига мени сўраб кўп маротаба келганди. У билан гаплашиб юрагимда қанақадир илиқлик пайдо бўлди. Айтишича онаси оламдан ўтганига анча йил бўлган экан. Улар аввалига дадасини уйланишини, онасини ўрнига хеч кимни қўйишмаслигини ҳоҳлашган. Энди қиз турмушга чиқиб , ўғил уйланиб рўзғор нималигига ақллари етиб, дадаси ҳам иссиқ жон, хар доим хам хабар ололмаймиз уйламасак бўлмайди дейишган. Уйга бориб дадасига мен ҳаққимда айтган. Бўлажак турмуш ўртоғим мени кўргани ишхонамга келган. Мен у кишини танимай, бемор деб ўйлабман. Суҳбат давомида ўзини таништириб "Агар сиз рози бўлсангиз қизларинггизга оталик қилардим. Ўзим тўйларида бош бўлардим. Ёлғизлик жудаям қийин экан, буни сизга айтмасам ҳам ўзингиз яхши биласиз. Умримизни қолганини ширин турмуш билан давом эттирсак нима дейсиз?." ~ деди. Бу инсонни ёши мендан анча катта бўлгани билан ёшига нисбатан анча ёш, бақувват кўринарди. Уст боши ҳам тоза озода... Болалари унга ғамҳўр эканлиги шундай билиниб турарди.
Мен уларга турмушга чиқишга рози эканлигимни айтдим.
Укаларим ҳам "Опа , қачон келсангиз уйимизни тўри сизники. Сизга ҳам умр йўлдош керак , қизлариз хали ёш, уларга дада керак " дейишди. Мен турмуш қуришга рози бўлдим. Бизни ёшда қандай тўй бўларди... Айтишадику "Бир сўм пул, бир калла қанд ва битта мулла вассалом" ~ деб. Мана шунақа оддий тўй бўлди. Икки қизим олдимда дастёр, шу ерда мактабга боришяпти. Кундошимнинг жойлари жаннатда бўлсин илойим. Болаларини шундай тарбиялаганига мингдан минг рахмат деб дуо қиламан. К,изи менга синглимдак , сирлашамиз, дардлашамиз. Ўғли одобли, келин билан болаларини олиб бизни тез тез йўқлаб туришади. Қизларим хам янги опа ва акалари билан тез чиқишиб кетишди. Болаларини роса яхши кўришади. Умр йўлдошим ҳам яхши инсонлар.
Хўжайнимнинг кенжа ўғлини биргалашиб уйладик. Уйга янги келин келиб уйимиз яна ҳам файизли бўлиб кетди. Вақт соати келиб Аллоҳ бизга қиз фарзанд берди. Келиним иккимиз бирин кетин жижиладик. У қиз ўғиллик бўлди, мен қизлик. Қайнона келин бир туғса ажойиб бўлар экан. Келинимнинг ўғлига яъни неварамга Абдуллоҳ деб исм қўйдик. Мен қизалоғимга Гулчеҳра деб кундошимни исмини қўйдим. Уларни руҳлари шод бўлсин деб. Уйимиз чақалоққа тўлиб оиламдагиларни қувончи чексиз. Қайнона келин аҳил иноқмиз, аҳиллигимизга кўз тегмасин илоҳим. Иккаламиз чой ичиб ўтирсак икки қизим икки бешикни тебратиб укаларига қарашади. Ажойибу ғаройиб бахт эгасига айланганман...
*.. *.. *.. *.. *.. *.. *
Мен турмушга чиқиб, Ҳайрулло укам болали бўлганигами, ё ёшларни ҳаётига ҳаваси келганиданми онамни яна эрга теккиси келиб, бир чолга тегиб бир ҳафта яшаб яшамай тугунини кўтариб қайтиб келибди. Уйга борганимда бу янгиликни эшитиб онамдан қаттиқ ранжидим ва олдиларига кириб бу иши яхши эмаслигини айтиб "Энди ёш бола эмассиз, қуда андалик бўлгансиз...