Давоми
Тушларига дахшатли қамоқхона, фарзанди билан ўрталарига тушадиган айрилиқ, қотил ва гиёхфуруш махбуса хотинларнинг тунлари азоблаб чиқишлари кирар, алахсираб чиқарди. Лайло Самарқандда туғилди, оддий оилада униб-усди. Бухоро ва Тошкентга автобусда саёхатга борганлари,
атроф-жавонибдаги тоғларга дам олишга чиққанлари хисобга олинмаса, чорак асрлик хаёти шахарда кечди.
Талабалик чоғлари хам она шахридаги банк коллежида
ўтгач, уқишнинг сўнгги кунларида эшигини совчилар қоқди.
— Холангнинг микро Раёндаги дугонасининг уғли,
- деди онаси бўлажак куёв хақида, — ичмас, чекмас
экан, мактабни тамом қилгандан бери савдода эмиш, Сангзордаги қурилиш дўконларида сотувчи. Холангнинг айтишича, жуда уддабуррон эмиш. Тўйни ўтказиб олсам, пул тўплаб, дўкон очаман, савдонинг хамма сирини
ўргандим, дебди. Отанг хам сени ўша йигитга бермоқчи,
йигит билан бир гаплаш, ўйлаб кўр, хўпми?
— Кўнглимга ёқмаса-чи, ая?
— Кўнгилга кимлар ёқиб, кимлар ёқмайди, қизим.
Мухими, ақлингни ишлатишинг!
Икки ёш темирюл шохбекати кўчасидаги ъЪБинафша” ресторанида учрашдилар. Бахорнинг серкуёш куни, душанба эди. Бўлажак куёвтура дераза олдидаги столни
буюртма берган экан, Лайло купрок кўчага термилиб
ўтирди. Рупарасидаги йигит ичмайдиган, чекмайдиган,
топармон йигит булса бордир, аммо кунглига сигмади,
айникса, бир умрлик хамрохи булишини уйлаб,
сездирмасдан ух тортди...
— Нима ичасиз? — суради стюардесса.
Лайлонинг хаёли пароканда булди. Самолёт хаво
уммонида бир текис сузиб борарди. Кимлардир сухбат
курмокда, кимлардир ухламокда. Болалар кийкириги,
гингшигани эшитилади. Лайло углига шарбат ичирди,
узи хам хуплади...
Турт йил деганда оиласи бузилди. Мана энди хаёт ва дунё магзига тушунмайдиган уч яшар утилчаси
билан Европа остонасидаги шахарга — олис Истанбулга
учиб бормокда. Хемиша cоФ-саломат буламан, хамиша
углимнинг ёнидаман, деб уйлаяпти. “Агар менга бир
кор-хол булса, норасида боламнинг чет элда холи нима
кечади?” деган саволни кунглидан бир бора утказмади
хам. ёкда — Туркияда мактабдош таниши Диля кутиб
олмокди. Бегона юрт, бегона одамлар орасида битта уша
жувон, асл исми Дилдора булган хизматкорни танийди,
холос. Ха, мактаб давридаги олифта, магрур к;из бугун"
турк хонадонларидан бирида уй ишларини бажарувчи.
хизматкор. Телефонда айтишича, Истанбулда бир ойда
минг доллар ишлаш мумкин экан. Масалан, касалларга,
кдрияларга кдровчилар ойига олти юз доллар хак;
олармиш. Ошпазларга, уйни супуриб-сидирувчиларга
Хам ушанчадан хизмат хак,и туланармиш. Агар хизматкор
бирюла икки ёки уч ишни бажарса, яъни хам овк;ат
пиширса, хам уйни тозаласа, бир ойда хаттоки минг
доллардан зиёд пул ишлаши мумкин экан. Иш
топиш хам муаммб эмасмиш. Истанбулда хориждан
кёлганларни^иш билан таъминловчи фирмалар бор экан.
Алалхусус, Узбекистондан борган эркак-аёллар узбек
фирмаларига учрашади, кдрабсизки, таклиф этилган
бир неча ишдан узига муносибини танлаб олиб, ишни
бошлаб юборишади.
— Углингни онангга ташлаб кел, — деди Диля
к;унгирок;лашганида к;атъий охангда. — Ёш бола
билан бу ёк,да ишлаб буладими?! Харажатларингни,
хавотирларингни айтмайсанми! Жуда согинсанг, хар
Йили уйингга бориб-келасан. Укдингми?
— Укдим, — дея Лайло гушакни куксига бемажол босди.
Углидан айрилишни тасаввур этолмасди. Эрининг
онаси уриш-жанжалларнинг бирида: “Неварамни
суд орк;али Узимизда олиб коламиз, кучли юрист,
топганман”, деганида Лайлонинг кузларидан ут чак;наб
кетган эди. Боласидан тириклайин жудо буладими?
Ундан кўа ўзини ўлдиргани маъқул.
Давоми бор
@ibratli_xikoyalaruz