141
— Мен бу ерга...
— Қотил, — шу пайт бутун ҳовлини бошига кийганча Ойша опа кириб келди, — қани ўша мегажин? Ўғлимни бошини еган шумқадам қаерда? — Жафар унинг жазавага тушиб бақираётганига ҳайрон бўлганча қараб қўяркан эндигина уй ичидан чиқиб келаётган Шоҳсанам ва боягина уни уйга таклиф қилган аёлни кўриб ҳайрати яна ошгандек бўлди, — қотил, — Ойша Шоҳсанамни кўриши билан у томонга илдамлади, — келишинг билан ўғлимни бошини единг. Уни сен ўлдирдинг.
— Ўзингизни босинг, — Жамила қизига чанг солай деган қудасини силталаб ташларкан уни уриб юбормаслик учун ўзини зўрға босиб турарди, — эсингизни еб қўйдингизми? Ўғлингизни қанақасига мени қизим ўлдиради? Ўғлингизни аҳмоқлиги ўз бошини еди. Аҳмоқ бўлмаганда марҳум хотинини синглисини уйида олиб ўтирармиди? Худо билади орасида нималар бўлганини. Чунки ўша Зулхумор кўзи ўйноқи эди.
— Ўғлимни у ўлдирди, — Ойша опа жон ҳолатда яна Шоҳсанам томонга юрди.
— Мени қизим ҳеч нима қилмади. Нима қилса ўғлингиз ўзига ўзи қилди. Чунки ўғлингиз...
— Санам ойи, — ҳовлидаги шовқиндан қўрққани учунми йиғламсираганча чиқиб келган Бахтиёр югуриб келиб Шоҳсанамни қучоқлаб олди.
— Йиғлама асалим, — Шоҳсанам ҳам уни маҳкам бағрига босиб овутаркан, ўз бувисига нисбатан қўрқув билан қараб турган Бахтиёрнинг юзини ўзига қаратиб олганча, — мен ҳақимда нима деб ўйлайсиз буни менга қизиғи йўқ. Фақат бу ерда бутун уйни бошингизга кийиб фарзандларимни қўрқитманг. Минг қилса ҳам бувисисиз. Ҳозирги қилаётганиз учун эртага улар сиздан қўрқиб ёкида сизни ёмон кўриб катта бўлишларини хохламайман. Ҳозир уйингизга боринг, ҳа демай мен ҳам бораман. Ўғлингизни аёли сифатида сўнгги йўлга кузатаман. Бу менинг рафиқалик вазифам, — Шоҳсанам шундай деганча Жафарга эътибор ҳам бермасдан уйга кириб кетди.