📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

https://t.me/Solixa_Ayol/23482


ТИЛНИ ТИЙИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ

Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ ﴾
яъни: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Инсон нимани гапирса, талаффуз қилса, елкасидаги икки фаришта, албатта, унинг айтганларини ёзиб боради. Яхши гапларига савоб, ёмон гапларига гуноҳ битади. 
Уқба ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва салламдан нажот нимадалигини сўраганида, у зот алайҳиссалом: “тилингни тий”, деганлар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳм яхшилик нима деб сўраганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом тилда, деганлар.
Офият ўн нарсада, унинг тўққизтаси сукут сақлашдадир. Ўнинчиси эса эси паст, аҳмоқлар билан ўтирмасликдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «“Ишнинг асоси Ислом, тиргаги намоз, чўққиси жанг қилишдир”. Сўнгра дедилар: “Сизларга буларнинг энг улуғи ҳақида хабар берайинми?” (Муоз ибн Жабал): “Ҳа, ё Набийюллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб: “Мана буни тий”, дедилар. Мен: “Биз айтганларимиздан ҳам тутиламизми?” дедим. У зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, эй Муоз. Инсонлар юзлари ёки бурунлари билан қилган амаллари туфайли жаҳаннамга қуйилмайдими?!” дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўн икки йил оғизларига тош солиб юрганлар. Фақат намоз, овқатланиш ва уйқу пайти чиқариб қўйганлар. Сукути тафаккур, сўзи зикр, назари ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам чўлда кетаётиб, тоғ устида дунёдан узилган бир роҳибни кўрди. Уни: “Эй роҳиб”, деб чақирди. У индамади. “Эй фалончи”, деган эди у жавоб қайтарди. Иброҳим ибн Адҳам: “Нега роҳиб деб чақирганимда жавоб бермадинг?” деди. Ҳалиги киши: “Роҳиб дунёдан юз ўгирган, охиратда Аллоҳнинг мукофоти истайдиган кишидир. Мен ундай эмасман”, деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Ейиш-ичишинг нимадан бўляпти? – деди. Ҳалиги киши:
– Аллоҳдан сўра, мен билмайман, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– У ерда нима қиляпсан? – деди. У:
– Менинг бир итим бор, инсонларни қопади, уни асраш учун бу ерга олиб чиқдим, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Қайси кучук? – деди. Ҳалиги киши тилига ишора қилиб:
– Бу итимни асрамасам, дўзахда куяман, агар асрасам, нажот топаман.

Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ҳар бир нарсанинг далили бордир. Тафаккурнинг далили сукутдир. Ҳар бир нарсанинг манбаи бордир. Ақлнинг манбаи тавозедир. Буйруқларни билмасдан гуноҳга қўл уришинг жоҳиллигингга кифоя. Инсонларни ёмонликдан қайтаришинг ақллилигингга кифоя”.

Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.
Тилинг – шеринг, уни ташлаб қўйсанг, сени ўлдиради.
Эй мусулмонлар, тилингизни ғийбатдан, чақимчиликдан, бўҳтондан, ёлғондан, ёлғон гувоҳлик беришдан, мусулмонга озор беришдан, сўкишдан, ёмон сўзлардан тийинг!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.


АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА  ТУРМУШГА ЧИҚДИ...!!! 💍😊

😳ШОК КУЁВ КИМ ?

БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱

ТЎЙИ БУГУН БЎЛИБ ЎТМОҚДА

😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....

🔴КУРИШ УЧУН 👇


Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.

Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!

Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!


😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈


🔥 Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима

🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар!” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир” (Имом Насоий ривояти).
 
🔹 *Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _(Имом Муслим ривояти)._
 
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _(Имом Термизий ривояти)._

🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар (Имом Муслим ривояти).
 


Тикувчиликка кизикиб урганмокчи булган опа сингилларимиз  сизлар учун БОМБА ЯНГИЛИК телеграмда  ТИКУВЧИЛИК  борасида янги канал
💥💥ЧЕВАРЛАР  ДУНЁСИ 💥💥
https://t.me/+QZbkk35tWmRiNTgy
https://t.me/+QZbkk35tWmRiNTgy
https://t.me/+QZbkk35tWmRiNTgy

💥💥ФАСОНЛАР 2024 💥💥
https://t.me/+9YrHv7WMcvIxMzAy
Каналимизни кузатиб мохир тикувчига айланинг


Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!

Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
- 🔥 Jasoratli tanlovlar uchun kosmetika
- 💋 Go‘zallik mahsulotlari bilan yorqin bo‘ling
- 📦 Tez yetkazib berish va eksklyuziv chegirmalar!
- 🥰 55.000+ Go'zal Ayollar tanlovi

Murojat uchun @muslima_90

https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky


​​«Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман?»

Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
— Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман....
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
— Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? — дедим ўзимни ўнглаб...
— Мен сизни қаттиқ севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим....

Чуқур ўйга толиб қолдим.... “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман...Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим.
Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар.
— Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, саҳарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, — дедим нафасим қисилиб...
Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли... Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди...
— Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? — дея яна сўрадилар. — Ҳеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?... Бир оз жим қолдиларда, “Жон-жон дейман болам” - дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар.
Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан ҳам баттар ҳолга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади...

(давоми кейинги постда)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar


BIZDA KARONA TIME QIZLAR!

LILY COLLECTION KANALIDA JUDA KATTA SKITKALAR YOMGʻIRI BOʻLYAPTI ULGURIB QOLING!

🌸Diadema 🌸Tillaqosh
🌸Karona🌸Braslet🌸Abadok🌸Ziraklar.
🌸Juda katta skitkada mini kurs rejalashtirilgan 25-noyabrda start beriladi! Tez kanallarga ulaning reklama oʻchib qolmasin yana 😊

https://t.me/+JB2kqf2dVmY4OGUy

📱 Telegram   //  📱 instagram


Yolg'izlik atrofingda hech kim qolmasligida emas, qalbingda hech kimning qolmasligida...
Qalbimizdagilar omon bo'lsinlar....!


@ibratli_sozlar


​​Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди...

Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди.

Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди.

Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади.

Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди...

Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди...

Тамом.

@ibratli_sozlar


  БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН

Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.

Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди.

– Ака, сиз нотўғри тушун­манг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса...

Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди:

– Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку.

Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади:

– Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолиб­ди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олар­миди. Хўш, нима дейсизлар?

Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди.

Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди.

Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади...


🔥ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ
ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ 😢😭

...Тўйдан уч кун олдин...
Жамшидни қўл телефони жиринглади
- Алло.
- Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор…
- Тинчликми нима бўлди…
- Тез етиб кела оласанми…?
- Ққаердасан ?
- "Мерси” кафесида.
- Ҳозир бораман.
Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди.
- Қандай муҳим гап экан жуда
шошилтирдинг одамни.
- Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсингдами?
- Ҳа эсимда. - Нигорачи?...😳😱

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇


#Ҳаётий ҳикоя
АЧИНАРЛИ ҲОЛ

Бундан қирқ йиллар муқаддам, вилоят газетасида ишлаганимда, бир шикоят хатини текширганим ёдимдан чиқмайди.
"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим: бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий жиннихонага ётқизишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шундай қилишди.
Ҳурматли редакция! Бирор мухбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"
Хатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фикримга қўшилди.
- Газетага берса бўладими, - сўрадим.
- Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.
Бу ерда бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча мухбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.
- Бу мухбир укамни "шоирлар палатаси"га олиб бориб, "ёзувчи" билан таништиринг! Кўрсинлар, гаплашсинлар. Касаллик тарихини ҳам кўрсатиб, тушунтириб беринг.
"Шоирлар палатаси", "ёзувчи". Бу иборалар менга дафъатан қаттиқ ботди. Чунки ўзим ҳам бир неча йил шеър машқ қилганман. Бир танқидчи шеъримни ўқиб, унда поэтикликдан кўра сюжетлилик ошиб кетганини, назмдан кўра насрга мойиллигини уқтирганди.
Бош врач авзойим ўзгарганини сезиб, ноиложликдан ҳалиги врачни койиган бўлди.
- Бундан кейин ўн учинчи палатани "шоирлар палатаси", демайлик. Ҳалиги беморни ҳам ўз номи билан айтиш керак. Тоштемирмиди, нимайди оти?
У врачдан тасдиқ жавобини олгач, менга ўгирилди.
- Мабодо аччиғингиз келмасин: шу ҳафтанинг ичи уч киши текширишга келди. Бу Тоштемирвой ҳам дуч келган жойга ёзавераркан...
Менга ҳамроҳ бўлган врач йўл-йўлакай Тоштемирнинг касаллиги ҳақида гапирди. Бу асаб касаллигининг махсус тури бўлиб, куз ва баҳорда, шунингдек, асаб бузилганда авж оларкан.
- Раҳбарлар устидан ёзгани ростми?
- Ростдир. Бизнинг ҳам устимиздан ёзди-ку.
"Шоирлар палатаси". У кечагидек кўз ўнгимда турибди. Коридор деворларига қўлга тушган бўр, кўмир парчаси билан "шеър" битиб ташланганди. Кимлардир ўзича берилиб монолог ўқирди. Коридор ўртасида чойшаб тўшаб олган художўй бир бемор берилиб, намоз қироат қиларди.
Тоштемир ўттиз ёшлардаги озғин киши бўлиб, саранжом-саришталиги билан ажралиб тураркан. Газетадан келганимни эшитиб, қувонди, миннатдорчилик билдирди. Унда девона ёки телбаларга хос бирорта аломат кўзга ташланмасди; Тоштемир жоҳил одамлар ҳақида дилгиргина шикоят бошлаганда ҳам кўзларида босиқ дард кўрдим.
- Бу ер ноқулай, - дедим унга, - юринг, санитарлар хонасига кирайлик, баҳузур гаплашиб оламиз.
Ногаҳонда унинг кўзларида олазараклик пайдо бўлди: менга, врачга нохуш назар ташлади.
- Бормайман! Биламан мақсадларингни, - деди у кескин, лекин шикаста оҳангда - сизлар билан гаплашишни истамайман!
Ҳақиқатдан ҳам у биз билан гаплашмай қўйди. Унинг ўрнига ёшгина йигит келиб, паст овозда шипшиди.
- Уни қўйинглар! У - жинни! Ёмон одамлар кўп. Улар бу ерни жиннихона дейишади. Нотўғри гап! Бу ер - руҳий касалхона. Киришда ёзиб қўйибди. Ўқидингизми? Ака!
- Ўқидим, - маъқуллаб бош тебратдим.
- Биз руҳлар билан гаплашамиз. Улар ҳамма гапни бизга айтишади, ака!
Врач уни койиб берди. Бечора бир лаҳза жим турди-ю, тағин давом этди.
- Менда уйқу йўқ, ака! Кечаси билан юриб чиқаман! Хотиним ўзини осиб қўйди. Тўйимизга бир ҳафта бўлганди... Ака...
Тоштемир эса барибир гапирмади.
Мен ҳужжатларга ҳам унча ишонқирамай, бояқишнинг қишлоғига ҳам бордим: унинг қавмлари минг надомат билан ана шу бедаво дардга чалиниб қолганини гапириб беришди.
Шифохонада бўлганимда медицинамизнинг анчайин ожизлигидан ачиндим ҳам. Бу беморларнинг талайи йиллар оша шифо топмаётган экан. Инсоният ақлли механизмлар, компьютерлар, сунъий йўлдошлар кашф этаётган бир дамда, сочдай келадиган нерв толаларини тиклаёлмаётганлиги ачинарли ҳол эди, албатта!

Нусрат Раҳмат.


@ibratli_sozlar


– Бемор кўзини очди, ҳушига келди, – деди улардан бири. Ҳамманинг нигоҳи менга қадалган. Кўзим улар орасида йиғлаб турган онамга тушди. Синиқ жилмайгандай бўлдим. Бироз вақт ўтгач, яна ҳушимдан кетибман. Ўнгимми, тушимми билмадим. Осмонда учиб юрганмишман. Сиз эса ҳадеб "Фариштам, фариштам” деб менга қўл узатармишсиз. "Мурод ака, Мурод ака, Мурод...”

Кимнингдир елкамдан ушлаб  Тепамда ранглари оқариб Султон турарди.

– Мурод, Мурод ким?!

– ...

– Беморни безовта қилманг. У оғир кризис ҳолатини бошидан кечирмоқда. Кимсиз ўзи, хонадан чиқиб кетинг.

Бу сўзларни аранг эшитдим. Яна бошимда кучли оғриқ уйғонди. Билсам, яна ҳушимни йўқотибман. "Ана кетди, мана кетди” бўлиб бир ой касалхонада ётибман. Бу гал кўзимни очганимда бошимда онам ва дадам ўтиришган экан.

– Худога шукр. Тузукмисан қизим, – дея ойим йиғлаб юборди. Дадам индамай ерга қараб ўтирарди. Ўша куни йиқилганимда миям чайқалиб, оғир жароҳат олган эканман. Бир оёғим синиб, уни гипслаб қўйишибди. Икки ой деганда касалхонадан чиқдим. "Ёр-ёр” айтилмасдан келин бўлдим. Лекин мен келин бўлиб куёв остонасини босмадим. Султон эса ўша мен "Мурод ака” деб алаҳлаганимдан кейин қорасини кўрсатмади ва "Менга бундай қизнинг кераги йўқ”, деб кескин рад этибди. Ўзиям бу гаплар роса "Маҳаллада дув-дув гап” бўлибди. Буларни дугонам Ҳакима сўзлаб берди. Кимдир бу гапларни сизга қандай етказганимни билмадим-у, сиздан келаётган хатлар оқими ҳам тўхтади. Сиздан айрилганимни тушундим. Ахир ким ҳам тўйи бўлиб ўтган, келин бўлиб келин эмас, бева бўлиб бева эмас, мендай бир қизни ўзига раво кўрарди.

Орадан яна тўққиз ой ўтди. Мен ўзимни тақдир ҳукмига ташлаб қўйгандим. Оёғим тузалиб кетди. Бошим ҳам унча оғримай қолди. Лекин юрагимдаги дардларим аримади. Ададсиз бир соғинч мени қийнарди. Сизни кўргим, суҳбатлашгим келарди. Бироқ ҳадеганда келавермадингиз. Армиядан келишингизга уч ой қолганда дугонам бир гап топиб келди. Нима эмиш, сиз яна икки йилга шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ учун қолибсиз. Бу хабарни эшитиб, ақлу ҳушим бошимдан учди ва сизни бир бора кўриш, овозингизни эшитиш ҳақидаги сўнгги умидларим ҳам чил-чил бўлди.

Мурод ака! Мени яна турмушга узатдилар. Қўшни туманда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган ва хотини ўлиб, икки фарзанди билан қолган кишига. Турмуш ўртоғим ниҳоятда инсофли одам эди. Болаларини севарди, доим мендан уларга яхши қарашимни илтимос қиларди. Мен ҳам ўша ердаги шифохонада ишлай бошладим. Ўзим бировнинг никоҳидаги хотини бўлсам ҳам хаёлим сизда эди. Ҳар кеча сизнинг исмингизни тилимдан қўймасдим. Аллоҳдан сизни ўз паноҳида асрашини, онангиз бағрига қайтиб бахтли ҳаёт кечиришингизни илтижо қилардим.

Мурод ака! Илтижоларим Аллоҳга етиб бордими ёки онангизнинг дуолари туфайлими орадан тўрт йил ўтгач, сиз ҳарбий хизматдан қайтдингиз. Мен эса икки болали бева эдим. Чунки яқинда турмуш ўртоғим икки фарзандини менга қолдириб, вафот этди. У бечора болаларини менинг номимга ўтказиб, ҳовли-жойни ҳам менинг номимга хатлаб кетган экан.
Мурод ака, сиз балки "Ўзингиз фарзанд кўрмадингизми” дерсиз. Мен юқорида "эрим инсофли одам эди” дедим. У менга уйланган куниёқ "Бошингиздан ўтган барча кечмишларни эшитганман. Сизнинг бокиралигингизга ишонаман. Мен сизга болаларим учун уйлангандим. Мен ҳам касалмандман. Саноқли умрим қолган. Биласиз, хотиним ҳам, мен ҳам етимхонада ўсганмиз. Бизнинг ҳеч кимимиз йўқ. Болаларимни фақат сизга ишондим. Агар менга бир нарса бўлса, болаларим ёмон одамнинг қўлига тушиб қолмасин. Балки бирортасини ёқтириб қолсангиз, ўша одам билан бирга бахтли ҳаёт кечирарсиз. Агар болаларимга қарагингиз келмаса, уларни болалар уйига топширинг. Мен розиман!” деганди.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Мурод ака, икки бор турмуш қуриб, баданига эркак билаги тегмаган мен каби бир тақдир қурбонининг бокиралигига ким ҳам ишонарди? Шу пайтгача бирор куним, бирор дақиқам сизнинг хаёлингизсиз ўтганига-чи? Мендан ҳатто ўлим ҳам қўрқади. Ҳатто ажал тулпорлари келиб, темир туёқлари билан топтаб ташлашини истайман. Яна Аллоҳга шак келтирганим учун тавба қиламан.


@ibratli_sozlar


​​йди?

Тунов куни сиқилиб кетганимдан опамга дардиҳол қилдим. У мени қаттиқ уришди. «Одам бунчалик ношукр бўлмаслиги керак. Ахир қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор. Ён-атрофга ҳам назар солиб тур. Бундай яшаб бўлмайди. Қизларингнинг руҳиятига ёмон таъсир қилади бу ҳолат. Сен онасан, ўзингни ўйлашга ҳақинг йўқ», дея танбеҳ берди.

Унинг гапларини эшитиб, Мубинани кузатдим. У анча катта бўлиб қолган, кўп нарсаларга ақли етади. Балки, тортишувларимизни ҳам эшитгандир?! Ўзимни ёмон кўриб кетдим. Қизларимни унутиб қўйибман. Катта қизимиз камгап, дастурхон бошида ҳам ерга қараб ўтиради. Қўшни қизлар билан ҳам деярли ўйнамайди. Бир бурчакка тиқилиб, сиз олиб берган машиналарни ўйнайди ё жим телевизор қўради. Нега унга қўғирчоқ эмас, машина олиб келасиз? Бошқа бундай қилманг! Унга қиз бола ўйнайдиган ўйинчоқлар олиб келинг.

Опам гапининг охирида зора инсоф бериб қолар дедими, билмайман, бир ривоят айтиб берди.

«Бир кишининг олтита қизи бўлиб, аёли еттинчи фарзандига ҳомиладор бўлибди. У шу фарзандининг ўғил туғилишини жуда-жуда истар, бу сафар ҳам қиз туғилиб қолишидан хавотирда экан. У киши ичида: «Агар шу сафар ҳам хотиним қиз туғса, уни талоқ қиламан», деб қасд қилибди. Ўша кеча ухлаб, тушида қиёмат-қоим бўлганини ва дўзах ҳозирланганини кўрибди. Уни дўзахга ҳукм қилишибди.

Ҳар сафар уни дўзахнинг эшиги олдига олиб боришса, қизларидан бири эркакни дўзахдан ҳимоя қилар, дўзахга киришига тўсқинлик қилар экан. То олти дўзах эшигидан шундай ўтибди, ҳар эшик олдида қизларидан бири унинг дўзахга киришидан тўсишлик учун туриб олаверибди. Еттинчи дўзах эшиги олдида эса бундай бўлмабди. Яъни уни эшикдан тўсадиган қизи йўқ эди. Шу пайт эркак даҳшатдан уйғониб кетибди ва ўзи қасд қилган нарсасининг хато эканини англаб: «Эртага бутун дунёнинг Яратувчиси Улуғ Зотнинг ҳузурида нима деб жавоб бераман?» дея қилган қасдидан қаттиқ пушаймон бўлибди. У шу заҳоти Улуғ Зотга ёлвориб: «Аллоҳим, берган тақдирингга розиман, еттинчисини ҳам қиз қилиб бергин!» деб дуо қилибди…»

Фаррух ака, кўряпсизми, қиз катта қилиш қандай яхши. Ахир улар уйимизнинг фаришталари. Сиз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилоласизми? Хоҳласангиз, майли, биздан воз кечинг. Аммо мен учта қизим борлигидан хафа эмасман. Уларни ҳам хафа қилиб қўймайман. Бироқ қиз болага отасиз жуда оғир. Фақат ўзингизни эмас, қизларимизнинг ҳам эртасини ўйлаб кўринг. Уларни отасиз қандай узатаман? Қандай оилага узатаман?.. Уларнинг айби нима? Айби бизнинг фарзандларимиз бўлиб туғилганими?

@IBRATLI_SOZLAR


💥Бир эркак дарди: Сени деб кўчага чиқолмай қолдим!


— Сени деб кўчага чиқолмай қолдим. Ҳатто дўстларимга ҳам қўшилолмайман. Улар мендан «Қизларинг яхшими, катта бўляптими?» деб сўрашади. Уларнинг ҳар бир гапи жонимдан ўтиб кетади. Дунёга сиғмай қоламан. Шунда ҳамма кўзимга ёмон кўриниб кетади. Ҳатто оилам ҳам…

Баъзан онам тўғри айтган экан-да, дейман. Бошида «Уйланаман, шу қизни олиб беринг», деб сени кўрсатганимда волидам қаттиқ қаршилик қилганди. Онам «Унинг онаси ўғил туғмаган, олтита қизи бор. Ақлингни йиғиштириб ол, ўғил кўрмай армонда ўтиб кетма», деб огоҳлантиришига қарамай, ўз билганимдан қолмадим. Чиройингга учдим. Ҳеч нарсани ўйламай, сенга уйландим. Бахтли яшадик ҳам то биринчи қизимиз туғилгунича. Шунда ҳам ўзимни овутдим. Кейингиси ўғил бўлади, деб кутдим…

Энди-чи, энди? На юриш-туришимда, на уйқумда ҳаловат бор. Бошим эгик. Ўша куни ичмоқчи ҳам, жанжал қилмоқчи ҳам эмасдим. Фақат аччиқ устида «Қизларингни олиб кет!» дедим. Онам ҳам шуни истайди. Кунда қулоғимга қуяди: «Ўғил туғмайдиган хотинни олиб ўтирма, жавобини бер, бунча қизни нима қиласан? Сендан давомчи қолишини истамайсанми? Бошқасига уйлан, у сенга қўчқордай-қўчқордай ўғиллар туғиб беради. Бундан умид қилма, барибир, ўғил кўрмайди. Мен сенга бошиданоқ айтганман!»

Тўғриси, ўзим ҳам чарчадим. Тўртинчиси ҳам қиз бўлса, яшашимиздан нима наф? Бир кун дунёдан ўтсак, чироғимизни ким ёқиб ўтиради? Мендан хафа бўлиш ўрнига ўзинг ҳам ўйлаб кўрсанг бўларди.

👆Хонимлардан мактуб:

«ҚИЗЛАР ДЎЗАХДАН АСРАЙДИ!..»

— Бу гапларни айтишга қандай ҳаддингиз сиғди? Озгина бўлса ҳам уялмадингизми? Ахир фарзандни Аллоҳ беради. Мунча ношукр бўлмасангиз. Ҳаётда қизга ҳам зорлар қанча? Кунда-кунора жанжал. Яна қанча чидаш мумкин? Худо бермаса, мен нима қилай?

Сиз оиламиз устунисиз. Ўғлингиз бўлишини истайсиз-у, мени истамайди, деб ўйлайсизми? Аслида, мен буни икки карра кўпроқ истайман: биринчидан, ўзим учун, иккинчидан, сизни хурсанд қилиш, бахтиёр кўриш учун! Агар бу истак амалга ошишини тақдир раво кўрмаса, мен сиздан кўра кўпроқ изтироб чекаман, сизни қувончга тўлдирмаганим учун! «Қизлар отага меҳрибон бўлади», деганлари рост. Гўёки ўғил бўлиб туғилмагани уларнинг айбидек қизларингизга эътибор бермагандирсиз-у, буни сезмагандирсиз? Балки, улар туғилганидан бери сизнинг меҳрингизни соғиниб яшаётгандир? Шу нарсалар ҳақида ҳам ҳеч ўйлайсизми?

Сиз қаердан биласиз, балки, Яратган кутганимиздек ўғил эмас, қиз фарзанд бериб, сабрингизни, шукр қила олиш-олмаслигимизни синаётгандир? Балки, бу синовдан шукроналик билан ўтсак, оиламизда ўғил фарзанд дунёга келар?.. Бесабрлик, ношукрлик қилаётганингиз етмагандек, тақдирини сиз билан боғлаган, юрак ҳовучлаб кўзларингизга мўлтираб яшаётган умр йўлдошингизни ўғил туғмаганликда азоблаб, баттар қийнаяпсиз.

Ўша кеча йиғлаб, ухлай олмадим. Тонг отмай туриб, ота уйимга йўл олдим. Хаёлларим паришон, руҳим шикаста. Қизларга она бўлиш оғир экан. Айниқса, буни отамни йўқотгач англадим. Уйга бормасдан тўғри қабристонга йўл олдим. Тўлиб тургандим, отамнинг қабрини қучоқлаб, йиғладим…

— Отажон, ёнингизга келдим, сизни жуда соғиндим! Қанийди дийдорингизга тўйсам, сизнинг маслаҳатларингиз билан тўғри йўлни танласам. Ёдингиздами, ёшлигимда ишдан келсангиз, югуриб доирани олиб келиб сизга берардим. Сиз доирани шиқирлатиб турсангиз, раққосалардек майда ўрилган сочимни ташлайман, деб доирага эгилардим. «Раққоса қизим!» деб эркалатардингиз. Мени эшитяпсизми, отажон? Ҳаммаси ёдимда… Атлас кўйлак билан дўппи олиб келиб, бирга тушган шу суратимиз бор, холос. Сизнинг дуонгиз менга етишмаяпти. Кунда салом берсам, «Мен берган тарбия билан қизим энг бахтли бўлади», дердингиз. Нега бахтли бўлмадим, отажон? Ахир биз ҳам олтита қиз эдик. Бирор марта нолимадингиз-ку! Ё биз сезмаганмидик? Нима, қизларни ўғилдай кўриб бўлмайдими?»

Қўрқиб кетдим. Ахир падаримнинг ҳам руҳини безовта қиляпман-ку! Ақлимни йиғиштириб, бошқа нолимасликка қарор қилдим. Лекин онамга-чи, унга нима дейман? Қайси юз билан уйга қайтиб бораман? Қишлоқда гап турмаса, «Фалончининг қизини ўғил туғмагани учун ҳайдаб юборишибди», деган гап-сўзларга онам қандай чида


😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.