БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН
Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.
Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.
Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди.
– Ака, сиз нотўғри тушунманг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса...
Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди:
– Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку.
Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади:
– Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолибди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олармиди. Хўш, нима дейсизлар?
Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди.
Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди.
Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади...