йди?
Тунов куни сиқилиб кетганимдан опамга дардиҳол қилдим. У мени қаттиқ уришди. «Одам бунчалик ношукр бўлмаслиги керак. Ахир қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор. Ён-атрофга ҳам назар солиб тур. Бундай яшаб бўлмайди. Қизларингнинг руҳиятига ёмон таъсир қилади бу ҳолат. Сен онасан, ўзингни ўйлашга ҳақинг йўқ», дея танбеҳ берди.
Унинг гапларини эшитиб, Мубинани кузатдим. У анча катта бўлиб қолган, кўп нарсаларга ақли етади. Балки, тортишувларимизни ҳам эшитгандир?! Ўзимни ёмон кўриб кетдим. Қизларимни унутиб қўйибман. Катта қизимиз камгап, дастурхон бошида ҳам ерга қараб ўтиради. Қўшни қизлар билан ҳам деярли ўйнамайди. Бир бурчакка тиқилиб, сиз олиб берган машиналарни ўйнайди ё жим телевизор қўради. Нега унга қўғирчоқ эмас, машина олиб келасиз? Бошқа бундай қилманг! Унга қиз бола ўйнайдиган ўйинчоқлар олиб келинг.
Опам гапининг охирида зора инсоф бериб қолар дедими, билмайман, бир ривоят айтиб берди.
«Бир кишининг олтита қизи бўлиб, аёли еттинчи фарзандига ҳомиладор бўлибди. У шу фарзандининг ўғил туғилишини жуда-жуда истар, бу сафар ҳам қиз туғилиб қолишидан хавотирда экан. У киши ичида: «Агар шу сафар ҳам хотиним қиз туғса, уни талоқ қиламан», деб қасд қилибди. Ўша кеча ухлаб, тушида қиёмат-қоим бўлганини ва дўзах ҳозирланганини кўрибди. Уни дўзахга ҳукм қилишибди.
Ҳар сафар уни дўзахнинг эшиги олдига олиб боришса, қизларидан бири эркакни дўзахдан ҳимоя қилар, дўзахга киришига тўсқинлик қилар экан. То олти дўзах эшигидан шундай ўтибди, ҳар эшик олдида қизларидан бири унинг дўзахга киришидан тўсишлик учун туриб олаверибди. Еттинчи дўзах эшиги олдида эса бундай бўлмабди. Яъни уни эшикдан тўсадиган қизи йўқ эди. Шу пайт эркак даҳшатдан уйғониб кетибди ва ўзи қасд қилган нарсасининг хато эканини англаб: «Эртага бутун дунёнинг Яратувчиси Улуғ Зотнинг ҳузурида нима деб жавоб бераман?» дея қилган қасдидан қаттиқ пушаймон бўлибди. У шу заҳоти Улуғ Зотга ёлвориб: «Аллоҳим, берган тақдирингга розиман, еттинчисини ҳам қиз қилиб бергин!» деб дуо қилибди…»
Фаррух ака, кўряпсизми, қиз катта қилиш қандай яхши. Ахир улар уйимизнинг фаришталари. Сиз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилоласизми? Хоҳласангиз, майли, биздан воз кечинг. Аммо мен учта қизим борлигидан хафа эмасман. Уларни ҳам хафа қилиб қўймайман. Бироқ қиз болага отасиз жуда оғир. Фақат ўзингизни эмас, қизларимизнинг ҳам эртасини ўйлаб кўринг. Уларни отасиз қандай узатаман? Қандай оилага узатаман?.. Уларнинг айби нима? Айби бизнинг фарзандларимиз бўлиб туғилганими?
@IBRATLI_SOZLAR