ВАТАН.
Ҳақиқий ватанпарварлик жарангдор ваъзларда эмас, ичи бўш даъволарда эмас, аксинча бизга ҳар куни рўбарў келадиган ва бизнинг ватанга бўлган севгимизни синов остига қўядиган кичкина ишларда кўринади.
Масалан, сен деразангдан ташқарига улоқтирадиган ахлат ватаннинг биқинига санчилган пичоқдир!
Сендан икки сония вақт олмайдиган, сен имзо қўйишинг лозим бўлган қоғозларнинг ойлаб офисингда тўпланиб туриши ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Ташқарида сени кутиб турган кишилар навбати турнақатор бўлсада сен компютер ўйнаб ўтиришинг ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Оммавий ҳожатхоналар уйингдагидек тоза турмаслиги ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Давлат ишига кеч келиб барвақт кетсанг ватанпарварлик ҳақида гапирма!
Мактабларда фарзандларимизга яхши дарс бермасдан, соатим ўтса бўлди деяпсанми, ватан ҳақида оғиз кўпиртирма!
Тўловларни, солиқларни тўлашдан қочаяпсанми ватанпарварликдан гапирма!
Бир идорага ишламангда номингни ўтказиб қўйиб иш стажига эга бўлаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида лоф сотма!
Халқнинг бошига иш тушганида ўзи арзон бўлган дори-дармонни, озиқ-овқатни қиммат сотаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида гапирма!
Ватанни ҳимоя қилиш фақат армиянинг вазифаси эмас. Сайлгоҳлардаги скамейкаларни Исроил келиб бузиб кетмайди. Мактаб, мадраса ва олийгоҳлардаги столни яҳудийлар келиб синдиришмаяпти. Ошхонамиздаги ахлат халтасини Нетаньяҳу келиб кўчанинг ўртасига улоқтирмаяпти. Ҳар куни янгиликларда эшитаётганимиз бюджетдаги пулларни, халқ мулкини яҳудийлар ўғирлашмаяпти. Буларнинг барчасини биз ўзимиз қилаяпмиз. Биз аслида ватанга нисбатан душманимиздан ҳам йиртқичроқмиз агар билсанг!
Абдулқодир Полвонов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA