15 июнь - Халқаро оталар куни
Уйимнинг қуёши,
Умримнинг бардоши.
Отажон, сиз борки,
Тиниқдир бахт тоши.
Азоблар чекинар,
Армонлар тўкилар.
Сизни кўрса юрак,
Қувончга чўмилар.
Тўғри сўз забоним,
Меҳрибон осмоним.
Умримнинг мазмуни –
Сизсиз, Отажоним.
Беморим, бедорим,
Беғубор баҳорим.
Дуонгиз туфайли
Хайрли наҳорим.
Оқилим, дономсиз,
Борлиғим, дунёмсиз.
Қалбим чўлларига
Жон ато дарёмсиз.
Сизсиз куним кунмас,
Ҳеч нега қалб кўнмас.
Ҳатто, боғларимда
Бирор гул ҳам унмас.
Дардларимга дармон,
Армонларимга армон.
Мўминнинг бахтига
Доим бўлинг омон.
©️ Вафо Мўмин
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Уйимнинг қуёши,
Умримнинг бардоши.
Отажон, сиз борки,
Тиниқдир бахт тоши.
Азоблар чекинар,
Армонлар тўкилар.
Сизни кўрса юрак,
Қувончга чўмилар.
Тўғри сўз забоним,
Меҳрибон осмоним.
Умримнинг мазмуни –
Сизсиз, Отажоним.
Беморим, бедорим,
Беғубор баҳорим.
Дуонгиз туфайли
Хайрли наҳорим.
Оқилим, дономсиз,
Борлиғим, дунёмсиз.
Қалбим чўлларига
Жон ато дарёмсиз.
Сизсиз куним кунмас,
Ҳеч нега қалб кўнмас.
Ҳатто, боғларимда
Бирор гул ҳам унмас.
Дардларимга дармон,
Армонларимга армон.
Мўминнинг бахтига
Доим бўлинг омон.
©️ Вафо Мўмин
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё