•
Халқ кўп нарсани билса, уни бошқариш қийин бўлади• Ким сизни ғазаблантирса, ўша сизни бошқаради.
• Ўзгаларни бошқарадиган одам кучли, ўзини бошқара оладиган одам ундан-да кучлироқ.
• Кўп нарсани билатуриб, ўзини билмаганга солган – доно.
Илмсиз бўлатуриб, билағонлик қилган – нодон.
• Одамлар сенга қандай муносабатда бўлаётганига эмас, одамларга ўз муносабатингга эътиборли бўл.
• Ғанимини енганнинг кучи кўпаяди, ўзини енганнинг – жасорати.
• Фикрларингизга эътиборли бўлинг, фикрларингиз фаолиятингизнинг доясидир.
• Ютуқларингизни кўпчиликнинг олқиши билан баҳоласангиз, қалбингиздан хавотир аримайди.
• Мен ҳамиша мени ҳақорат қилганлардан баланд тура оламан.
Уларни кечириб...
• Қонунлар ва буйруқлар кўпайса, қароқчи ва ўғрилар кўпаяди.
• Табиат ҳеқ қачон ошиқмайди. Лекин ҳамма нарсага улгуради.
• Олганнинг ҳовучи тўлади, берганнинг — қалби.
• Ҳамма нарсага эришдим деган, ҳеч нарсага эриша олмайди.
Лао ЦЗИ, хитой файласуфи
🌗🌘🌑🌒🌓Ибрат излаганга — ибратдир дунё 🌗🌘🌑🌒🌓