Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри:
• доимо тоза ва покиза таомларни енг;
• жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
• таомни узоқ чайнаб, кейин енг;
• овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг;
• овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
• қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг;
• дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун;
• яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
• чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг;
• синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
• сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
• агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор;
• нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
• беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
• кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
• сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди;
• истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг;
• ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
• асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин;
• овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
@konspektor